ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТЫКВЫ СЕМЕНА
SEMINA CUCURBITAE
Препаратнинг савдо номи: Тыквы семена.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хомашёси (уруғлар).
Таркибида: Cucurbitaceae оиласига мансуб, бир йиллик, маданий оддий қовоқ – Cucurbita pepo L, пишган, юмшоқ, уруғли эти қолдиқларидан тозаланган ва қиздирмасдан қуритилган уруғлари.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.
Фармакологик хусусиятлари
Қовоқ уруғи гижжаларга қарши таъсир кўрсатади. Қовоқ уруғи таркибида ёғли мойлар (40-50%), фитостерин, қатронсимон моддалар, аскорбин кислотаси, В1 витаминини сақлайди.
Қўлланилиши
Гижжаларни ҳайдовчи восита сифатида турли лентасимон гижжалар: буқа, чўчқа ва пакана гижжалари, кенг лентасимон чувалчангларга қарши қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ҳавода қуритилган қовоқ уруғлари ички яшил пўстини қолдириб, қаттиқ пўстлоғидан, тозаланади. Катталар 300 г тозаланган уруғларни 1 соат давомида оч қоринга қабул қиладилар. 3 соатдан кейин сурги воситаси берилади, сўнг 30 минутдан кейин ичакнинг фаолиятидан қатъий назар, клизма қилинади. Болаларга кундузи қабул қилишга: 3-4 ёшли болаларга – 75 г, 5-7 ёшлиларга 100 г, 8-9 ёшлиларга – 150 г, 10-15 ёшлиларга 200-250 г миқдорда буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50, 100,130, 150, 200 г дан .
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.