триметабол

ТРИМЕТАБОЛ

ИЛОВА-ВАРАҚА

ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

 

Препаратни қўллашни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг!

Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. 

Эҳтимол Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиб қолиши мумкин. 

Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, илтимос, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Дори воситасининг таркиби:

150 мл эритма 7,5 мг L-лизин гидрохлориди, 11,25 мг DL-карнитин гидрохлориди сақлайди 

ёрдамчи моддалар: повидон К-30, метилпарагидроксибензоат, натрий сахарини, маймунжон эссенцияси, мальтитол эритмаси, тозаланган сув;

3 г кукун 52,5 мкг ципрогептадин ацефиллинати (МЕТОПИН), 900 мг тиамин гидрохлориди (В1 витамини), 900 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), 30 мг цианокобаламин (В12 витамини) сақлайди; ёрдамчи моддалар: повидон К-30, маннитол;

1 мл тайёрланган эритма 350 мкг ципрогептадин ацефиллинати (МЕТОПИН), 50 мг L-лизин гидрохлориди, 75 мг DL-карнитин гидрохлориди, 6 мг тиамин гидрохлориди (В1 витамини), 6 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), 200 мкг цианокобаламин (В12 витамини) сақлайди.

 

Дори шакли

Перорал қўллаш учун эритма.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи. Иштаҳани яхшиловчи восита

Фармакологик хусусиятлари.

Препаратнинг асосий компоненти – ципрогептадин ацефиллинати (МЕТОПИН) – гипоталамусга таъсир қилиб, иштаҳани рағбатлантирувчи восита ҳисобланади. Кўпинча иштаҳаси паст бўлган болаларда гипотония ёки овқат ҳазм қилиш тизимини бузилишлари кузатилади, шу боис фақат очлик марказини рағбатлантириш, организмни овқат қабул қилиш ва уни ҳазм қилиши ва ўзлаштириши орасида номутаносибликни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг олдини олиш учун препарат ципрогептидиндан ташқари шунингдек карнитин воситасини сақлайди. Корнитин меъда ширасини ва меъда ости бези секретини ажралиб чиқишини рағбатлантиради, ва витаминлар, микроэлементлар ва озуқа моддаларини ўзлаштирилиши учун оптимал шароитларни таъминлайди.

Сўрилган овқатнинг тўлиқ ўзлаштирилиши учун, фермент тизимларнинг оптимал ишини таъминлаш керак. Шунинг учун препарат витаминлар мажмуасини (В1, В6, В12) сақлайди, улар липидлар, оқсиллар ва карбонсувларнинг метаболизмида коферментлар ролини бажариб, уларнинг хужайра даражасида ўзлаштирилишига ёрдам беради.

Препаратдаги L-лизин, оқсиллар биосинтезининг асоси бўлиб, ногормонал анаболик таъсир кўрсатади.

Препаратнинг таркиби мувозанатланганлиги туфайли, иштаҳани яхшилайди ва тана вазнини ошишига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши

  • иштаҳани рағбатлантириш;
  • ногормонал анаболик восита сифатида.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирон-бир компонентларига аллергик реакциялар. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик вақтида препарат фақат шифокорнинг фикри бўйича, қўллашдан фойда ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида қўлланади. Препаратни она сутига ўтиши бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Бола учун мумкин бўлган хавф туфайли, аёллар эмизиш даврида эмизишни ёки препаратни қабул қилишни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишлари керак.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири. Юқори диққат ва реакцияларни (потенциал хавфли мосламаларда ишлаш, транспорт воситаларини бошқариш) талаб қилувчи ишларни бажарувчи одамлар, препарат таъсирида уйқучанлик ва ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олган бўлишлари керак.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири.

Пациентлар ТРОМЕТАБОЛ ни қабул қилиш билан бир вақтда алкоголли ичимликларни истеъмол қилишлари мумкин эмас, чунки алкогол МНТ га сусайтирувчи таъсирини потенциялаши мумкин.

Агар Сиз бирон-бир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта препаратни қабул қилиш мумкинлиги бўйича шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритмани тайёрлаш.

Пакет ичидагиси эритмали флаконга солинади, флакон ёпилади ва у кукун тўлиқ эригунига қадар чайқатилади. Тайёрланган эритма бир ой давомида ўзининг хусусиятларини тўлиқ сақлайди. Тайёрланган эритмани совутгичда сақлаш зарурати бўлмайди.

Дозалаш

  • 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл дан суткада уч марта.
  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 5 мл дан суткада уч марта.
  • 6 ёшдан ошган болалар ва катталар: 5-10 мл дан суткада уч марта.

Препаратни паст токсикликка эга бўлганлигини эътиборга олиб, шифокор дозани ўзгартириши мумкин. Даволашнинг давомийлигини пациентнинг шахсий хусусиятлари ва эҳтиёжига боғлиқ ҳолда шифокор белгилайди. Препарат 2 ой давомида қўлланилиши мумкин.

Препаратни асосий овқатни қабул қилишдан 30-60 минут олдин қабул қилиш тавсия этилади.

Дозани ошириб юборилиши

Модданинг фаол концентрацияси ва йўриқномада кўрсатилган қўллаш усулида ишлатилганида интоксикация бўлиши мумкин эмас. Аммо доза ошириб юборилган ҳолда, препаратни организмдан чиқарилишини тезлаштириш чораларини кўриш керак: меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез. Даволаш – симптоматик.

 

Ножўя самаралари.

ТРИМЕТАБОЛ билан даволаш вақтида уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин, у доза пасайтирилганида камаяди ва, одатда, даволашни 3-4-нчи кунлари ўз-ўзидан йўқолади. Бирон-бир нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Яроқлилик муддати 

Яроқлилик муддати – 5 йил. Тайёрланган эритманинг яроқлилик муддати – 25ºС ҳароратда бир ой.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин препарат ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити. 

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Ўрами.

Ўрам стаканча-дозатор билан ёпилган 150 мл ҳажмли флакон ва 3 г кукун сақловчи пакет сақлайди.

 

Бериш тартиби.

Рецептсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x