Сўфи Оллоҳёр ва Ислом шайх тарихи

“Дунёга машҳур имомларимиз, алломаларимиз билан биргаликда тарихлари халқ онгидан атайин ўчиб кетган таниқли тарихий шахслар ҳаёт-фаолиятлари ёритилмоқда, тадқиқ этилмоқда. Жумладан, Сўфи Оллоҳёр, Шайх Ислом Каррухий ва уларнинг издошлари тарихларининг ёритилмаган жиҳатлари янги маълумотлар билан тўлдирилмоқда”.

Бу сўзларни ёш тарихчи Мирзо Меърожиддиннинг “Сўфи Оллоҳёр ва Ислом шайх тарихи” тўпламининг сўзбошисида ўқийсиз. Яқинда “MASHHUR-PRESS” нашриётида нашрдан чиққан мазкур китобда нақшбандийлик сулукининг машҳур намояндалари ҳамда ўзбек адабиёти етук вакилларининг ҳаёти ва ижоди ўрин олган. Шунингдек, асарда юртимиздаги зиёратгоҳлар тарихи ҳам ёритилган.

Муаллиф ушбу тўпламда Сўфи Оллоҳёрнинг бир силсила муршидлари бўлган Халифа Наврўз ва унинг пири шайх Ҳожи Ҳабибуллоҳ тўғрисида қадимий манбалар асосида маълумот беришга ҳаракат қилади. Қолаверса, Шайх Каррухийнинг Самарқанд вилоятида қолган авлодлари фаолиятини ёритган.

 

Бобохон ПЎЛАТОВ

 

zarnews.uz

https://saviya.uz/hayot/nigoh/sofi-ollohyor-va-islom-shayx-tarixi/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x