Салоҳиддин Мамажонов (1931-2005)

DO`STLARGA ULASHING:

Салоҳиддин Мамажонов (1931.15.12, Қўрғонтепа тумани — 2005) — адабиётшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2001). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), филология фанлари доктори (1968), профессор (1972).

Салоҳиддин Мамажонов филология соҳасида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Унинг раҳбарлигида 30дан ортиқ докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

Фарғона педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факултетини тугатган (1952). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида кичик (1958— 62), катта илмий ходим (1962—68), бўлим бошлиғи (1968-2000) бўлиб ишлаган.

Салоҳиддин Мамажоновнинг асосий илмий ишлари шеърият, проза, драма, болалар адабиёти муаммоларига қаратилган. Салоҳиддин Мамажонов ўзбек адабиётининг совет давридаги тарихига бағишланган бир ва кўп жилдли тадқиқотларнинг яратилишида фаол иштирок этган.

Салоҳиддин Мамажонов Ғафур Ғулом ижодига бағишланган илмий тадқиқотлар («Шоир ва замонавийлик», 1963; «Ғафур Ғулом прозаси», 1966; «Услуб жилолари», 1972), Ҳамид Олимжон ҳақидаги «Шоир дунёси» (1972) ҳамда Шароф Рашидов романлари таҳлилига бағишланган «Лирик олам, эпик кўлам» (1979) каби асарлар муаллифи.

90-йилларда Салоҳиддин Мамажоновнинг Беҳбудий, Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода, Чўлпон, Элбек, Боту сингари адиблар ижодига бағишланган рисола ва мақолалари эълон қилинган.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x