Арғимчоқ
Бир баландга, бир пастга,
Парвоз қилар қўнимсиз.
Мазза қилиб шодланар
Болажонлар тинимсиз.
Учаяпман ҳаволаб,
Кумуш анҳор жимирлар.
Қолди пастда боғдевор,
Уйлар, қўйлар, сигирлар.
Пастда сўқмоқ-даралар,
Боғлар ям-яшил чаман.
Арғимчоқда айланиб,
Тағин ерга қайтаман.
Ёмғир
Ёмғир ёғар, шивалар,
Шалаббо қир-тепалар.
Шамсиямни савалар,
Ивиб кетди кемалар.
Рус тилидан
Нуруллоҳ ОСТОН
таржимаcи
Ижтимоий тармоқларда ёйиш:
https://jahonadabiyoti.uz/2017/11/03/%d1%80%d0%be%d0%b1%d0%b5%d1%80%d1%82-%d0%bb%d1%83%d0%b8%d1%81-%d1%81%d1%82%d0%b8%d0%b2%d0%b5%d0%bd%d1%81%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%bd%d0%b3%d0%bb%d0%b8%d1%8f-1850-1894/