Каримбек Камий (1864-1923)

DO`STLARGA ULASHING: Камий (тахаллуси; асл исм-шарифи Каримбек Шарифбек ўғли) (1864— Тошкент — 1923) — ўзбек шоири, маърифатпарвар. Тошкентдаги «Бекларбеги» мадрасасида ўқиган (1880 йилдан). 1916 йил гача шу мадрасада мударрис. 1890 йиллардан шоир сифатида танилган, баёзлар тузган. Сидқий Хондайлиқий, Хислат, Мискин, Тавалло каби кўпгина шоирлар К.нинг шогирдларидан бўлган. Октябрь тўнтаришидан кейин «Турон» кутубхонасида, саводсизликни тугатиш курсларида … Читать далее

Ноқис (1860-1929)

DO`STLARGA ULASHING: Ноқис (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдулқодир Муҳаммадшокир ўғли) (1860 — Каттақўрғон — 1929) — ўзбек шоири. Каттақўрғон, Бухоро мадрасаларида ўқиган. 1895 йилда Каттақўрғонга қайтиб, мадрасада мударрислик қилган, деҳқончилик билан шуғулланган. Саъдий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқага эргашган, улар ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Айниқса, Муқимий ижодига эҳтиром билан қараган, тазмин мухаммаслар ёзган («Доғмен», «Кел эртароқ», «Нозаниним» … Читать далее

Муҳаммад Юсуфбек Баёний (1858-1923)

DO`STLARGA ULASHING: Баёний (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Юсуфбек Бобожонбек ўғли) (1858— Хива — 1923) — Ўзбек шоири, тарихчи, мусиқашунос, хаттот ва таржимон. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил кўрган. Сулс, куфий, райҳоний, шикаста хатларини яхши билган, танбур чертиш ва ғижжак чалишда моҳир бўлган. Баёнийнинг бир девони, Хоразм тарихига оид икки асари ва таржималари сақланган. У мумтоз шеъриятнинг … Читать далее

Отажон Абдалов (1856-1939)

DO`STLARGA ULASHING: Отажон Абдалов (1856-1939) — илк ўзбек матбаачиси ва ношири. Матбаачилик фаолиятини 1874 йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II саройида ташкил этилган тошбосмада ишлашдан бошлаган. Отажон Абдалов 1876 йилда Абдуносир Фароҳийнинг «Нисабус-сибён» асарини тошбосмада босиб хонга тақдим этди. Бу китоб Хивадагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё миқёсида биринчи босма китоб ҳисобланади. Отажон … Читать далее

Алмаий (1851/52-1894/95)

DO`STLARGA ULASHING: Алмаий (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52 — Тошкент — 1894/95) — ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентдаги «Муйи Муборак»ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866—67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини ўрганган. Тошкентга қайтгач, Шукурхон мадрасасида мударрислик қилган. Эркин фикрлаши, айрим руҳонийлар билан ихтилофлари … Читать далее

Ғурбат (1850/53-1918)

DO`STLARGA ULASHING: Ғурбат (тахаллуси; асл номи Абдулла Махдум Каримберди ўғли) (1850/53 — Фарғона вилояти Бешариқ тумани — 1918) — шоир. Қўқонда Муҳаммад Алихон мадрасасида ўқиган. Ўзбек ва тожик тилларида диний-тасаввуфий ва дунёвий мавзуларда ижод қилган. Асарларининг катта қисмини лирик ғазаллар ташкил этади. Уларда дунё норасолигидан нола-фарёд қилган, илоҳий ва инсоний муҳаббатни, яхши хулқларни, илм-маърифатни улуғлаган, … Читать далее

Икром домла (1847-1925)

DO`STLARGA ULASHING: Икром домла, Мулла Икромча (тахаллуслари; асл исми Муҳаммад Икром ибн Абдусалом, 1847 — Бухоро — 1925) — Бухородаги тараққийпарвар уламолардан, муфтий ва мударрис. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Аҳмад Донишнинг маърифатпарварлик ғояларига қўшилиб, мадрасалардаги таълим тизимини танқид қилган, уни ислоҳ килиш йўлларини ишлаб чиққан. 20-аср бошларида муфтий сифатида Бухородаги жадид — янги усул мактабларини … Читать далее

Аламкаш (1846-1924)

DO`STLARGA ULASHING: Аламкаш (тахаллуси; асл исми Убайдулло Ислом ўғли) (1846 — ҳозирги Ғаллаорол тумани, Қизилқўрғон қишлоғи — 1924) — шоир, хаттот, таржимон. Ўз қишлоғида мактаб очиб, шу мактаб ўқувчилари учун ҳисоб илмига оид дарслик тузган. Аламкашнинг 100 дан ортиқ шеърдан таркиб топган қўлёзма асари, 250 дан ортиқ шеърни ўз ичига олган девони ва матеиатикага оид … Читать далее

Ҳайрат Тўрақўрғоний (1845-1915)

DO`STLARGA ULASHING: Умрзоқ Холбой ўғли Ҳайрат (1845—1915) илғор фикрли маърифатпарвар шоир ва нозиктаъб хаттот. У Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Ёртепада камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида, сўнг Тўрақўрғон марказидаги Ғойибназар мадрасасида таҳсил кўрди. У таҳсил давридаёқ бадиий ижодга қизиқди, ўзбек ва форс-тожик классиклари асарларини қунт билан мутолаа қилди. Хаттотлик санъатининг кўплаб сирларини … Читать далее

Нодим (1844-1910)

DO`STLARGA ULASHING: Нодим Намангоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Сулаймонхўжа Улуғхўжа ўғли) (1844 — Наманган —1910) — шоир. Саидқулибек мадрасасида таҳсил кўрган. Араб, форс тилларини ўрганган. Қўқон ва Тошкентда бўлган, фан-техника янгиликлари, рус маданияти, адабий ва маданий доиралари билан яқиндан танишган. Бухоро, Самарқанд (1899), Туркия, Миср, Арабистон (1902—03) га саёҳат қилган. Навоийдан ўрганган, ғазалларига тахмис, назиралар ёзган. … Читать далее