Мен 13 ёшимдан 18 ёшгача кунига 3 , 4 марта мастурбация килганман , бу ёмон иллатнинг асоратларини кориб турибман суякларим хам кичайиб , озиб тозиб кетдим , простатит , бурун озгариши , овоз озгариши , козни таги ок эмас ва хоказо..
Айтмокчиманки жудаям коп касалликлар илаштириб олдим энди яшашга умид килсам боладими , биламан оила куролмайман лекин Онам учун яшашим керак Батафсилрок маслахат беринг илтимос. Нима килай
ЖАВОБ: Жуда романтичний, драматичний, пессимистичний экансиз 😐🤨😔☺️
Нимага энди оила қура олмас экансиз 😳🥺😶🌫️🫥
Насиб қилса оила ҳам қурасиз. Солиҳа аёл билан солиҳ солиҳа фарзандлар кўриб баҳтли яшайсиз
Ҳаётни ёрқин тарафига тезро ўтиб олинг
Сиздаги ҳолатлар реал ҳолатлар бўлиши мумкин. Руҳият ва бшқа сабаблар натижасида сизга туюлган бўлиши ҳам мумкин
Ҳолатингизда гормонлар, ирсият, ҳазм аъзолари ва ҳаёт тарзингиз роли катта бўлса керак.
Ҳаётингизни қайсидир даврида гормонал ўзгариш келиб чиққан. Ирсият ёрдам берворган. Натижада овоз ўзгарган. Озиб кетгансиз. Нимжон бўлиб қолгансиз. Қолмишига жисмоний фаол ҳаракат қилинадиган ишда ишламаган бўлишингиз керак
Простата шамоллаши руҳий асорат беради. Улар масалан тушкунлик, иштиёқ йўқолиши, қовватсизлик ва бошқалар. Балки простатит руҳий асорати сизда ҳам бордир.
Кўз таги қорайишини сабаблари ўта кўп. Аллергия, бурун касалликлари, бош мияда қон айланиши бузилиш, уйқусизилк ва бошқалар
ТАВСИЯ: Яшашга умид қилиш эмас, Баҳтли яшашга ишонинг. Фақат онангиз учун эмас, ўзингиз учун ҳам гуллаб яшнаб, фаровон ва баҳтли яшайсиз ва яшанг.