Ошиқ Эркин (1937)

DO`STLARGA ULASHING:

Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов) 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факулътетини тугатган.

1956 йилдан оммавий ахборот воситалари тизимида ишлаб келади. 1959 йилдан “Ўрта Осиё университети” газетасида масъул котиб, 1961 йилда “Ўзбекистон овози”, 1962 йилдан Ўзбекистон телерадиокомпанияси мухбири, 1971 йилдан Боғот туман газетаси муҳаррири, 1974 йилдан “Қишлоқ ҳақиқати”, “Сельская Правда” газеталарининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири лавозимларида ишлаган.

1986-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими масъул котиби вазифасида хизмат қилган.

Ошиқ Эркиннинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоблари нашр этилган. Жумладан, “Иқбол”, “Оҳулар”, “Йилга татиган бир тонг”, ”Ёлғоннинг умри қисқа”, “Пўлат ва унинг бобоси”, “Тиллақуш”, “Меҳринг тушди юракка”, “Азим дарё”, “Ўлгунча сизни дерман”, “Ишқинг тушди юракка”, “ Мужгонингга салламно” каби китоблари шеърият ихлосмандларига яхши таниш.

Ошиқ Эркин “Шуҳрат” медали ҳамда “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x