Орнитоз

Одамларга паррандалардан юқади юқадиган ўткир юқумли касаллик ҳисобланган орнитозни асосан хламидий деб номланадиган микроорганизм қўзғатади. Бу микроорганизм хонаки ва ёввойи паррандалар организмида паразитлик қилиб яшайди. Касал паррандаларни овлаганда, гўштини яхши пиширмай истеъмол қилганда, пат ва парларидан фойдаланганда кишиларга касаллик юқади.

Инфекция манбаи касалликка чалинган ҳар турли паррандалар бўлиб, улар хурпайиб қолади, бетўхтов қалтирайди, тез-тез нафас олади, аксиради, тумшуғидан шилимшиқ аралаш қон келади, охирида нобуд бўлади. Касал паррандаларнинг ахлати ва тумшуғи билан кўзидан оқадиган шилимшиқда касаллик чақирувчи микроорганизмлар кўп.

Орнитоз қўзғатувчиси (хламидий) кишининг нафас йўлларига тушиб тезда кўпаяди. Сўнгра қон орқали бутун организмга тарқалади, заҳарланиш бошланади. Натижада ўпка, марказий нерв тизими, жигар, талоқ, юрак, буйрак усти безларининг фаолияти ишдан чиқади.

Касалланган одамнинг тана ҳарорати 40˚С гача кўтарилади ва қалтирайди, боши оғриб бўшашади, уйқуси бузилади, бели, томоғи оғрийди, қуруқ йўтал пайдо бўлади, лаблари кўкариб, кўзлари қизаради, терлайди, кўнгли айниб қусади, бурни қонайди, лабларига учуқ тошади. Касаллик оғир ўтганда жигар ва кўпинча ўпкада асорат қолдиради. Беморлар касалхоналарда даволанишлари керак.

Даво мақсадида тетрациклинлар ва сульфаниламидлар қўлланилади, зарур витаминлар буюрилади.

Касал паррандалар дархол йўқ қилинади, пар ва патлари ёқилади. Шу ўринда айтиш жоизки, қуш овловчиларнинг йўл халтасида совун, бинт, қайчи, тиббиёт спирти, лейкопластырь, йод, игна-ип билан биргаликда аспирин ва тетрациклин таблеткалари бўлиши мақсадга мувофиқ. Мабодо овчи қуш овлаш жараёнида ўзида орнитоз белгиларини сезса, дархол қўлларини совун билан ювиб 1 таблетка тетрациклин ичиши, сўнг овни тўхтатиб врачга учрашиши керак.

Исмоил МАТНАЗАРОВ,
олий тоифали юқумли касалликлар шифокори.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x