Нидо

Нидо бошқа шеърий санъатлардан бевосита инсон қалбидаги ҳис ва ҳаяжонларни очиқ ва кучли тасвирлаб бера олиш имконияти билан ажралиб туради. Инсоннинг ички туйғулари пўртана мисоли жунбушга келганида лирик қаҳрамон оламдаги ҳар қандай нарса-ҳодисаларга, табиатдаги исталган нарсага, ўзининг қалбига, суҳбатдошига мурожаат этиши мумкин. Масалан, “Рустамхон” достонида Султонхон Рустамга “қўзим” деб мурожаат этади:

 

Неча кун, неча тун орада ўтди,

Рустамга Султонхон у сўзни айтди:

– Қулоқ солгин хон отангнинг тилига,

Қўзим, кетайик-да Оқтош элига,

 

Бошқа бир ғазалида эса лирик қаҳрамон ёрга: “Эй Юсуфи ҳусн”, – дея мурожаат этади.

Атойининг “Ҳажрингда, бегим, оҳ дегумдур дағи ўлгум” деб бошланадиган ғазали ошиқона бўлиб, унда суюклисига муҳаббатни оламдаги ҳамма нарсадан ортиқ кўрадиган ошиқ ҳолати ифода этилган. Шоир ўз дил изҳорларини, ҳурмат ва эҳтиромини “бегим” сўзида мужассамлаштира олган.

 

Сенсиз у жаҳон айши аламдур манга, эй дўст,

Шодлиғи ҳам меҳнат-у ғамдур манга, эй дўст.

(Атойи)

 

Алишер Навоий лирик қаҳрамонининг ичига сиғмай кетган руҳий ҳолатини акс эттириш учун табиатга, аниқроғи табиат ҳодисаларидан бўлган сабога мурожаат этади:

 

Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,

Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт.

 

 

“Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан.

https://saviya.uz/ijod/adabiyotshunoslik/nido/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x