Нега баъзилар уйланишдан қочишади?

– Ёзда ота-онам уйлантиришмоқчи. Аммо тўй яқинлашгани сари қўрқувга тушаяпман. Ўзим соғломман. Аммо, назаримда “иш”нинг уддасидан чиқа олмайдигандекман. Шарманда бўлмаслигимнинг йўли борми?

Uylanish yoshi

– Тўй олди ҳаяжонлари, ҳаттоки ваҳимали ўйлари гирдобига тушиб қолиш аксари ёшларда учрайдиган меъёрий физиологик ҳолат ҳисобланади. Аммо бу меъёрий ҳолат айрим таъсиротлар натижасида дардли азиятлар кўринишига ҳам келиши мумкин. Умуман олганда, асосий сабаблардан бири жинсий саводхонлик даражасининг анча қуйи даражада эканлигидадир. Илк жинсий сабоқларни кўча кўйда тенгдошлар суҳбатидан олиниши ёхуд чимилдиқдаги ўта масъул “иш” ўзи саводи ҳамин қадар бўлган “келинянга-ю-куёвжўра” зиммасига юклатилиши аслида гумроҳликдан ўзга нарса эмас.
Ҳали уйланмаган йигитларда бот-бот учрайдиган бу ишончсизлик туйғусининг сабаблари талайгина. Уларнинг айримлари ўзидаги бу ҳолатлар моҳиятини англаб етмасликлари боис, ўзларидаги “сохта ноқодирлик” туйғусини “жинсий ожизлик”ка менгзашади

Уйланишдан қўрқишга нималар сабабчи?

Биринчидан, аксари йигитлар жинсий қобилият меъёри дея 16-22 ёшлиларга хос шаҳвоний жўшқинлик давридаги ҳолатни тушунишади. Ваҳоланки, 23-30 ёшлардаги йигитларда меъёрий кўриниш бироз бошқачароқ бўлиб, жунбушга келувчи аъзонинг гўёки “ақли киради”, яъни зарур пайтдагина, аниқроғи, “ўлжа”ни аниқ-тиниқ ҳис қилсагина қўзғалади. Айниқса, ўттиз ёшларга келиб бу ҳиссиёт бироз “муваққат мудроқлик” ҳолатига ўтади ва уни уйғотишга бироз фурсат ҳамда аҳлиясига жиддий диққатли бўлиши талаб этилади. Демак, уйланишни асоссиз кечиктиравериш ҳам ярамайди.

uylanishdan qochish, uylanish

Иккинчидан, ақлий меҳнат соҳиблари, компютер рўпарасига “михланган”ларда жисмоний меҳнат билан машғулларга нисбатан жинсий қобилиятнинг бироз пастлиги кузатилади. Чунки, ярим яланғоч либосли аёллар қуршовида ишлаш, ҳаётда ва экранда беҳаёликларга кўп рўбарў бўлиш ҳам эркаклар рағбатини “тўйинтириб қўяди”.

Учинчидан, табиатан таъсирчан йигитларнинг жинсий имконияти ҳар қандай нохушликларга нисбатан ўта сезувчан бўлади. Табиийки, теграмизда бот-бот учраётган фаҳш ишларга бундай йигитлар рўбарў келса, ҳаттоки, жамики аёл зотидан ҳам зада бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Афсуски, бундай сабаблар талайгина, биз эса айримларига тўхталиб ўтдик, холос.

Mактуб соҳибига берадиган маслаҳатларимиз

 

  • Жинсий ҳаёт сабоқларидан муфассал баҳраманд бўлишни истасангиз, аввало ўгитлар мажмуи бўлган китобларни мутолаа қилинг. Шукрки, холис маслаҳатлар берилган китоблар ҳам йўқ эмас. (Жумладан, “Никоҳнинг биринчи кечаси”, “Эр-хотинлик бахти ёхуд жинсий маданият” китоблари сизга қўл келса, ажаб эмас.)
  • Тўй олди тиббий кўригидан имкон қадар барвақтроқ, жиддият билан ўтишга ҳаракат қилинг.
  • Холис мутахассис бўлган шифокор андролог-сексопатолог маслаҳатига ҳеч истиҳоласиз боришга ҳаракат қилинг.
  • Айримларнинг “тўй олди синовлари”га йўйиладиган, зинога асосланган маслаҳатларига асло қулоқ тутманг!

Манба: Tib.uz

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x