Muhim tadbir xususida

“Жаҳон адабиёти” журнали кенг жамоатчиликни жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан таништириш, китобхонлик муҳитини яратишга хизмат қилмоқда. 1997 йил Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилган журналнинг ўтган йигирма йил мобайнида 235 та сони нашр этилди, уларда дунё адабиётининг юзлаб таниқли намояндаларининг асарлари эълон қилинди. Устоз таржимон Озод Шарафиддинов ташаббуси билан ташкил қилинган журнал ўзбек таржимонлик мактабини ривожлантириб, ўзбек адабиётини янги ижодий тажрибалар билан бойитишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозиргача журналда 100 дан ортиқ роман, 200 га яқин қисса, 1000 дан ортиқ ҳикоя ва новеллалар, 500 га яқин фалсафий-публицистик, илмий-назарий  мақолалар  эълон қилинди.

2017 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон адабиёти” журнали ташкил этилганлигининг 20 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича махсус йиғилиши ўтказилди.  Унда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 4 апрель куни “Жаҳон адабиёти” билан 20 йил бирга” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан журналнинг йигирма йиллик сонлари библиографияси мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилди ва нашрга тайёрланди. “Жаҳон адабиёти” журнали кутубхонасидан” сериясида 30 жилдли китоблар сараланди ва нашрга тайёрланмоқда. Шу йилнинг июн ойида “Мустақиллик даври маънавияти ривожида “Жаҳон адабиёти” журналининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

Ҳурматли, журналимиз дўстлари. Агар сизда журнал ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз бўлса, эссе, илмий-назарий мақола шаклида шу ойнинг 15 апрель санасигача jahonadabiyoti@list.ru  электрон манзилига жўнатишингиз мумкин. Мақола ҳажми 10 саҳифадан ошмаслиги, Times New Roman шрифтида, 14 кеглда бўлиши талаб қилинади. Конференция материаллари асосида тўплам тайёрланиб, ҳар бир иштирокчига тақдим этилади. Тўплам журнал таҳририяти маблағи ҳисобидан чоп этилади.

 

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

https://jahonadabiyoti.uz/2017/04/07/muhim-tadbir-xususida/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x