Миркомилбой (1882-1918)

DO`STLARGA ULASHING:

Миркомилбой, Миркомил Мирмўминбоев (1882 — Андижон — 1918) — ўзбек саноатчиси. «Рус-Осиё» («Русско-Азиатский») банки муассисларидан бири. Миркомилбойнинг Андижонда 5 та пахта заводи, бир неча шаҳарда савдо расталари, боғлари, катта ерлари булиб, олтин пул ҳисобида 14 млн. сўм маблағга эга эди (1911).

Миркомилбой Туркистон ва Европа мамлакатлари ўртасида савдо муносабатига асос солганлардан бири ҳисобланади. У Германиянинг Шлоссберг, Крафт фирмалари билан савдо алоқаси ўрнатган, Берлин, Лондон, Париж ва Истанбулга бориб, маҳаллий саноатчилар билан савдо ишини йўлга қўйишга интилган.

Миркомилбой Андижон шаҳрида 30 ўқувчига мўлжалланган интернат мактаб, 100 талабага мулжалланган мадраса, касалхона қурмоқчи бўлиб, лойиҳа тайёрлатган. Бироқ маҳаллий маъмурлар бу лойиҳаларни амалга оширишга рухсат бермаган.

Миркомилбой «Шурои ислом» ташкилотининг Андижон бўлимига раҳбарлик қилган (1918) ва жадидларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган. Большевиклар томонидан отиб ташланган.

Сирожиддин Аҳмедов.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x