ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КРАТАЛ
CRATAL
Препаратнинг савдо номи: Кратал
Таъсир этувчи моддалар: дўлана мевасининг қуюқ экстракти, арслонқуйруқнинг қуюқ экстракти, таурин;
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сувсиз моддага қайта ҳисобланганда 43,0 мг дўлана мевасининг қуюқ экстракти, сувсиз моддага қайта ҳисобланганда 87,0 мг арслонқуйруқнинг қуюқ экстракти, 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 867,0 мг таурин;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Таърифи: оч-кулрангдан ёки оч-қўнғирдан то тўқ-қўнғиргача рангли, доғлари бўлган, икки томони қабариқ юзали, овал шаклли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий кардиологик воситалар.
АТХ коди: C01EX.
Фармакологик хусусиятлари
фармакодинамикаси
Кратал юмшоқ кардиотоник, антиангинал, антиоксидант, антиаритмик, антигипоксик, антиагрегант таъсирларга эга; препарат ренин-ангиотензин ва калликреин-кинин тизимларини, липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнларини сусайтиради, цАМФ ҳосил бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Миокарднинг қон билан таъминланишини ва функционал ҳолатини яхшилайди, «коронар заҳира» ни оширади, юрак мушагининг қисқариш ва насос фаолиятларини яхшилайди, артериал босимни камайтиради, юрак қисқаришлари сонини меъёрлаштиради.
Кратал дигиталис билан заҳарланиш белгиларини камайтиради. Иш қобилиятини оширади, кайфиятни яхшилайди, тинчлантирувчи, нейропротектор таъсир кўрсатади (асабийлашиш, кайфиятни ўзгариб туриши каби соматонегатив бузилишларни бартараф қилади).
Кратал оч қоринга гликемия ва постпрандиал гликемия каби кўрсаткичларни пасайтиради, тўқималарнинг инсулинга периферик сезувчанлигини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг компонентлари овқат ҳазм қилиш йўлларидан амалда тўлиқ сўрилади. Қонда таурин ва препаратнинг бошқа компонентларини максимал концентрацияга эришиш вақти 2 соатни ташкил қилади. Кратал организмнинг тўқималари ва суюқликларида бир текис тақсимланади. Унинг асосий миқдори сийдик билан чиқарилади, ярим чиқарилиш даври – 6-8 соат.
Қўлланилиши
- Нейроциркулятор дистониялар;
- қуйидагиларни мажмуавий даволаш таркибида:
- юракнинг сурункали ишемик касаллигида,
- радиациядан кейинги синдромда,
- 2 тип қандли диабетда.
Қўллаш усули ва дозалари
Даволаш давомийлиги ва доза шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади. Препарат ичга 1-2 таблеткадан кунига 3 марта, овқатдан олдин қабул қилинади. Даволаш курси 3-4 ҳафтани ташкил қилади. 2 тип қандли диабетда даволаш курси одатда 8 ҳафтани ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Юқори сезувчанликнинг кўринишлари, аллергик реакциялар (гиперемия, тошма, қичишиш, терини шиши, эшакеми), диспептик кўринишлар, умумий ҳолсизлик кузатилиши мумкин. Юқори чарчоқлик, бош айланиши, уйқучанлик, артериал гипотензия, брадикардия.
Ҳар қандай нохуш кўринишлари пайдо бўлган ҳолда бемор шифокорга мурожаат қилиши керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- яққол брадикардия ва артериал гипотензия;
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Препаратни тавсия қилинган дозаларини ошириш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Нитратлар, β-адреноблокаторлар, кальций антагонистлари, антигипоксантлар, нейропротекторлар, юрак гликозидларининг антиангинал самараларини потенциялайди. Дигиталис билан заҳарланиш белгиларини пасайтиради. Препаратни учинчи авлод антиаритмик воситалар, цизаприд билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳозирги кунгача ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Эмизикли аёлларда препаратни қабул қилишнинг зарурати бўлганида, даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар.
Болаларни даволаш учун препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Кратал қабул қилаётган пациентлар даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан сақланишлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, аллергик реакциялар, диспептик реакциялар, умумий ҳолсизлик, чарчоқлик ҳисси, бош айланиши, уйқучанлик, артериал гипотензия, брадикардия.
Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда, 2 блистердан қутида; 60 таблеткадан контейнерда; 60 таблеткадан контейнерда ва қутида; 90 таблеткадан контейнерда; 90 таблеткадан контейнерда ва қутида; 1000 таблеткадан “in bulk” ҳолда полиэтилен пакетларда.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.