Конкор Кор

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОНКОР КОР

CONCOR COR

 

Препаратнинг савдо номи: Конкор® Кор

Таъсир этувчи модда (ХПН): бисопролол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби: 

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:  бисопролол фумарати – 2,5 мг,

ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати сувсиз – 134,0 мг; майда кукунли маккажўхори крахмали – 15,0 мг; коллоид кремний диоксиди сувсиз – 1,5 мг; микрокристалл целлюлоза – 10,0 мг; кросповидон – 5,5 мг; магний стеарати – 1,5 мг,

плёнка қобиғи: гипромеллоза 2910/15 – 2,20 мг; макрогол 400 – 0,53 мг; диметикон 100 – 0,11 мг; титан диоксиди (Е171) – 1,22 мг.

Таърифи: плёнка қобиқ билан қопланган, икки томони рискали, икки томонлама қавариқ, юраксимон шаклдаги оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигипертензив восита (селектив бета1 – адреноблокатор). 

АТХ коди: C07AB07.

 

Фармакологик хусусиятлари 

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Бисопролол на ички симпатомиметик, на мембранобарқарорлаштирувчи фаолликка эга бўлмаган, юқори селектив β1-адреноблокатор. Бронхлар, томирларнинг силлиқ мушакларида жойлашган β2-адренорецепторларга ва ферментлар фаоллигини ҳужайра ичида тартибга солишга жавоб берувчи β2-рецепторларга нисбатан кам ўхшашликка эга. Бундан шу нарса келиб чиқадики, бисопролол нафас йўлларининг қаршилигига ва β2-боғлиқ метаболизм жараёнларига таъсир қилмаслиги керак. Бисопрололнинг β1-адренорецепторларга селектив ўхшашлик даволаш диапазони доирасидан ташқарида ҳам сақланади. 

Бисопролол гипертония касаллиги ва стенокардияни даволаш учун асосий препаратлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Сурункали юрак касаллиги белгилари бўлмаган, юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда даволаш бошланганида бисопролол юрак қисқаришлари тез-тезлигини, қон оқими зарбдор ҳажмини, минут ҳажмини, ва бунинг оқибатида миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини пасайтиради. Узоқ вақт давомида даволашда аввалдан юқори бўлган томирларнинг умумий периферик қаршилиги пасаяди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Бисопролол ичга қабул қилинганидан кейин деярли тўлиқ меъда-ичак йўлларида сўрилади. Препаратни биокираолишлиги 90% ни ташкил этади.

Тақсимланиши

Тақсимланиш ҳажми 3,5 л/кг ни ташкил этади. Бисопрололни тахминан 30% плазма оқсиллари билан боғланади. 

Биотрансформацияси ва чиқарилиши

Бисопролол организмдан иккита йўл орқали чиқарилади: 50% жигарда нофаол метаболитларга айланади, улар кейинчалик буйраклар орқали чиқарилади. Қолган 50% ўзгармас шаклда буйраклар орқали чиқарилади. Умумий клиренс тахминан соатига 15 л ни ташкил этади. Плазмада 10-12 соатга тенг бўлган ярим чиқарилиш даври препаратни суткада бир марта қабул қилингандан кейин 24 соат давом этувчи таъсирни таъминлайди.

Пропорционаллиги

Бисопролол кинетикаси пропорционал характерга эга ва ёшга боғлиқ эмас.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Препарат буйраклар ва жигар орқали бир хил даражада чиқарилиши туфайли, жигар фаолияти бузилган ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш талаб қилинмайди. Стабил сурункали юрак етишмовчилиги ва жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (NYHA бўйича III функционал синфи) плазмада бисопролол даражаси ва ярим чиқарилиш даври соғлом кўнгиллиларга нисбатан кўпроқ бўлади. Мувозанат ҳолатида плазмада максимал концентрацияси 10 мг суткалик дозада ва 17±5 соатга тенг ярим чиқарилиш даврида 64±21нг/мл ни ташкил этади.

 

Қўлланилиши 

ААФ ингибиторларига, диуретикларга ва факультатив ҳолда юрак гликозидларига қўшимча равишда юрак чап қоринчасини қисқариш фаолиятини пасайиши билан кечувчи стабил сурункали юрак етишмовчилигини даволашда қўлланилади (қўшимча маълумотни «Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг). 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сурункали юрак етишмовчилигини стандарт даволаш ААФ ингибитори (ёки ААФ ингибитори таъсирини ўзлаштираолмаганида ангиотензин рецепторлари блокатори), бета-блокатори, диуретиклар ва юрак гликозидларидан (улар зарур бўлган ҳолларда) иборат мажмуани ичига олади. Бисопролол билан даволаш бошланиши вақтида пациентлар стабил ҳолатда (ўткир юрак етишмовчилиги белгиларисиз) бўлишлари керак.

Даволовчи шифокор мазкур профилдаги пациентлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши афзалроқ ҳисобланади.

Титрлаш фазаси вақтида ҳам, ундан кейин ҳам юрак етишмовчилиги белгиларининг вақтинча кучайиши, брадикардия, гипотензия қайд этилиши мумкин.

Дозалаш

Титрлаш фазаси

Стабил сурункали юрак етишмовчилигини даволаш титрлаш фазасини ичига олиши керак. Бисопролол билан даволаш қуйида келтирилган схемага мувофиқ дозани босқичма-босқич кўпайтиришдан бошланиши керак:

  • 1,25 мг дан 1 ҳафта давомида суткада бир марта қўллаганида, препарат яхши ўзлаштирилганда дозаси қуйидагича оширилади
  • 2,5 мг дан кейинги ҳафта давомида суткада бир марта қўлланганида препарат яхши ўзлаштирилганда дозаси қуйидагича оширилади
  • 3,5 мг дан кейинги ҳафта давомида суткада бир марта қўлланганида препарат яхши ўзлаштирилганда дозаси қуйидагича оширилади
  • 5 мг дан кейинги 4 ҳафта давомида суткада бир марта қўлланганида препарат яхши ўзлаштирилганда дозаси қуйидагича оширилади
  • 7,5 мг дан  кейинги 4 ҳафта давомида суткада бир марта қўлланганида препарат яхши ўзлаштирилганда дозаси қуйидагича оширилади
  • 10 мг дан суткада бир марта бир маромда сақлаб турувчи  даволаш учун.

Максимал тавсия этиладиган доза суткада бир марта 10 мг ни ташкил этади.

Титрлаш фазаси вақтида ҳаётий муҳим кўрсаткичлар (юрак қисқаришлари тез-тезлиги, артериал қон босими) ва юрак етишмовчилигини декомпенсацияси ҳолатлари юзасидан доимий мониторинг ўтказилиши зарур. Симптомлар даволаш бошланиши пайтидан сутка давомида намоён бўлиши мумкин.

Даволашга тузатиш киритиш

Агар максимал тавсия этилган доза таъсирини яхши ўзлаштира олинмаса, дозани босқичма-босқич камайтириш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Юрак етишмовчилиги белгилари вақтинча кучайганида, брадикардия, гипотензия ривожланганида биргаликда қўлланувчи медикаментлар дозаларини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади. Шунингдек дозани вақтинча камайтириш ёки бисопролол қўлланилишини тўлиқ бекор қилиш талаб қилиниши мумкин.

Пациентнинг аҳволи яна стабил ҳолатга келганида даволашни қайта бошлаш ва/ёки бисопролол дозасини ошириш имконини доимо кўриб чиқиш лозим. Препарат қўлланилишини бекор қилиш зарурати бўлганида дозани босқичма-босқич пасайтириш тавсия этилади, чунки даволашни бирданига тўхтатиш пациент ҳолатини кескин ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Стабил сурункали юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволаш одатда узоқ давом этади.

Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Ҳозирги вақтда сурункали юрак етишмовчилиги ва бир вақтда жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бисопролол фармакокинетикаси ҳақида маълумот йўқ. Шу сабабли бундай беморларда дозани кўпайтириш ўта эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Болалар

Препаратни педиатрияда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас, шу сабабли уни болаларга буюриш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

Бисопрололни овқатланишдан қатъий назар эрталаб қабул қилиш тавсия этилади. Таблеткани чайнамасдан сув билан ютиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги мезонларга мувофиқ аниқланган:

Жуда тез-тез ( 1/10)

Тез-тез ( 1/100, < 1/10)

Тез-тез эмас ( 1/1000, < 1/100)

Кам ҳолларда ( 1/10000, < 1/1000)

Жуда кам ҳолларда (< 1/10000)

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқланиши мумкин эмас).

Юрак-қон томир тизими томонидан реакциялари

Жуда тез-тез: брадикардия.

Тез-тез: юрак етишмовчилиги белгиларини кучайиши.

Тез-тез эмас: атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашиши.

Лаборатория кўрсаткичларини ўзгариши

Кам ҳолларда: жигар ферментлари (АлАТ, АсАТ) даражасини ошиши, триглицеридлар даражасини ошиши.

Неврологик бузилишлар

Тез-тез: бош айланиши, бош оғриғи.

Кам ҳолларда: ҳушдан кетиш.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ёш ажралишини камайиши (ушбу фактни пациент контакт линзаларини таққан ҳолларда эътиборга олиш лозим).

Жуда кам ҳолларда: конъюнктивит.

Эшитиш аъзоси ва мувозанатни бузилиши томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: эшитиш қобилиятини бузилиши.

Нафас олиш тизими ва кўкрак бўшлиғининг бошқа аъзолари (кўкс оралиғи) томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бронхиал астмаси ёки анамнезда ЎСОК бўлган пациентларда бронхоспазм.

Кам ҳолларда: аллергик ринит.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзиятга шикоятлар.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакциялари (қичишиш, гиперемия, тошма).

Жуда кам ҳолларда: алопеция. Бета-блокаторлар псориаз ривожланишини механизмини келтириб чиқариши, мавжуд касалликнинг зўрайишини қўзғатиши ёки псориазга ўхшаш тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.

Таянч-ҳаракатланиш аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: мушак заифлиги, мушак спазмлари.

Томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез: қўл-оёқларда совуқликни сезиш ва уларни увишиши, гипотензия.

Тез-тез эмас: ортостатик гипотензия.

Умумий ҳолатни бузилишлари

Тез-тез: заифлик, чарчоқ.

Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: гепатит.

Репродуктив тизим ва кўкрак бези томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: эркакларда жинсий фаолиятни бузилиши.

Руҳий бузилишлар

Тез-тез эмас: уйқуни бузилиши, депрессия.

Кам ҳолларда: даҳшатли тушлар, галлюцинациялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бисопрололни сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга қуйидаги ёндош ҳолатлар бўлганда қўллаш мумкин эмас:

  • ўткир юрак етишмовчилигида ёки инотропларни вена ичига юборишни талаб қиладиган сурункали юрак етишмовчилигини декомпенсация қилиш эпизодлари давомида;
  • кардиоген шок;
  • 2 ёки 3 даражадаги атриовентрикуляр блокада;
  • синус тугуни заифлиги синдроми;
  • синус-юрак бўлмачаси блокадаси;
  • симптоматик брадикардия;
  • симптоматик гипотензия;
  • бронхиал астманинг оғир шакли;
  • периферик артериялар окклюзив касалликларининг оғир шаклларида ёки Рейно синдромининг оғир шакллари;
  • даволанмаган феохромоцитомада («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг);
  • метаболик ацидоз;
  • бисопрололга ёки «Таркиби» бўлимида санаб ўтилган препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тавсия этилмайдиган комбинациялар

Верапамил гуруҳидаги кальций каналлари блокаторлари ва, кам даражада, дилтиазем гуруҳидаги блокаторлари билан уларни миокард қисқаришига ва атриовентрикуляр ўтказувчанликка салбий таъсири оқибатида бирга қўллаш тавсия этилмайди. Верапамилни вена ичига юбориш бета-блокаторлар билан даволанаётган пациентларда яққол ифодаланган артериал гипотензияни ва атриовентрикуляр блокадани келтириб чиқариши мумкин.

I синф антиаритмик препаратлар (масалан, хинидин, дизопирамид, лидокаин, фенитоин, флекаинид, пропафенон) билан уларнинг атриовентрикуляр ўтказувчанликка салбий таъсирни кучайтириши ва салбий инотроп таъсирни кучайиши оқибатида бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Клонидин ва бошқалар (масалан, метилдопа, моксонидин, рилменидин) каби марказий таъсир этувчи антигипертензив препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Ушбу препаратлардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган даволаш марказий симпатик тонусининг пасайиши (пульс тез-тезлигини камайиши, юракда қон чиқариб ташлашларни пасайиши, вазодилатация) туфайли юрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Марказий таъсир этувчи гипотензив препаратларни қўлланилишини бирданига, айниқса бета-блокаторни қабул қилиш тўхтатилишига қадар бекор қилиш  рефлекторли гипертензияни ривожланиши хавфини ошириши мумкин.

Эҳтиёткорлик билан қўллашни талаб қиладиган комбинациялар:

Дигидропиридинлар синфидаги кальций каналлари блокаторлари (масалан, фелодипин ёки амлодипин) билан бир вақтда қўллаш гипотензия хавфини оширади. Шунингдек юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда миокарднинг қисқариш фаолиятини пасайиши эҳтимолини тўлиқ истисно этиб бўлмайди.

3 синф антиаритмик препаратлар (масалан, амиодарон) билан бирга қўллаш атриовентрикуляр ўтказувчанликка салбий таъсирни кучайтириши мумкин.

Маҳаллий қўллаш учун бета-блокаторлар (масалан, глаукомани даволаш учун кўз томчилари) билан бирга қўллаш бисопрололнинг тизимли таъсирини кучайтириши мумкин.

Парасимпатомиметиклар билан бир вақтда қўллаш атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлаштиришни келтириб чиқариши ва брадикардия хавфини ошириши мумкин.

Инсулин ва қанд миқдорини пасайтирувчи перорал препаратлар билан бирга қўллашда гипогликемик таъсир кучаяди. Бета-адренорецепторларни блокада қилиш гипогликемия симптомларини яшириши мумкин.

Анестетиклар билан бирга қўллашда рефлекторли тахикардияни ифодаланиши камаяди ва гипотензия хавфи ошади (умумий анестезияга тааллуқли маълумот «Махсус кўрсатмалар» бўлимида келтирилган).

Дигиталис препаратлари билан бирга қўллашда юрак қисқаришлари тез-тезлиги пасаяди ва атриовентрикуляр ўтказувчанлик секинлашади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан бирга қўллашда гипотензив таъсирни ифодаланиши пасаяди. 

Бета-агонистлар (изопреналин, добутамин ва бошқалар) билан бирга қўллашда даволаш самарасини ўзаро сусайишига  олиб келиши мумкин. 

α- ва β-адренорецепторларни фаоллаштирувчи симпатомиметиклар (адреналин, норадреналин) билан бирга қўллашда артериал қон босими ошиши хавфи ва қолдиқ α-адреномиметик фаоллик ҳисобига ўзгарувчан чўлоқликни намоён бўлиши кучайиши мумкин. Бундай ўзаро таъсирлар носелектив бета-блокаторларга кўпинча хос бўлади.

Антигипертензив препаратлар ва артериал босимни пасайтиришга қодир бўлган бошқа дори воситалари (трициклик антидепрессантлар, барбитуратлар, фенотиазинлар) билан бирга қўллашда гипотензиянинг хавфи юқори бўлади.

Бошқа мумкин бўлган комбинациялар

Мефлохин билан қўлланганда брадикардия ривожланиши эҳтимоли юқори бўлади.

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари (МАО-В ингибиторларидан ташқари) билан қўлланганда бета-блокаторнинг гипотензив таъсири кучаяди, бироқ гипертоник криз ривожланиши хавфи ҳам мавжуд.

 

Махсус кўрсатмалар

Стабил сурункали юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволашни махсус титрлаш фазасидан бошлаш лозим.

Хусусан, юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда, агар аниқ кўрсатмалар бўлмаса, даволашни бирданига тўхтатиш мумкин эмас, чунки бу юрак ҳолатининг вақтинча ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Бисопролол билан даволашни бошланиши ва тўхтатилиши мунтазам мониторинг олиб боришни талаб қилади.

Ҳозирги вақтда қуйидаги касалликлари ва патологик ҳолатлари бўлган пациентларда сурункали юрак етишмовчилигини даволаш тажрибаси йўқ:

  • инсулинга боғлиқ қандли диабет (I типдаги диабет);
  • яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги;
  • яққол ифодаланган жигар етишмовчилиги;
  • рестриктив кардиомиопатия;
  • юракнинг туғма нуқсонлари;
  • юракнинг гемодинамик аҳамиятли орттирилган клапан нуқсонлари;
  • аввалги 3 ой ичида миокард инфаркти.

Бисопрололни қуйидаги вазиятларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим:

  • бронхоспазм (бронхиал астма ёки ўпканинг сурункали обструктив касаллигида);
  • қонда глюкоза даражаси кескин ўзгаришлари билан кечадиган қандли диабет. Гипогликемия симптомлари яширин бўлиши мумкин;
  • қатъий очлик;
  • одатдаги десенсибилизацияловчи даволаш. Бошқа бета-блокаторлар сингари бисопролол аллергенларга сезувчанликни ошириши ва анафилаксия намоён бўлишини кучайтириши мумкин. Адреналин бундай ҳолларда ҳар доим ҳам керакли самарага олиб келмайди;
  • 1-даражали атриовентрикуляр блокада;
  • Принцметал стенокардияси;
  • периферик артерияларнинг окклюзион касалликлари. Симптомлар, айниқса даволаш бошланишида, зўрайиши мумкин;
  • умумий анестезия.

Умумий анестезия ҳолатида бўлган пациентларда бета-блокаторлар наркозга киритиш, интубация вақтида ва операциядан кейинги даврда аритмия ва миокард ишемияси хавфини пасайтиради. Ҳозирги вақтда берилаётган тавсияларга кўра бета-блокаторлар билан даволашни периоперация даврида давом эттириш лозим. Агар пациент бета-блокаторларни қабул қилаётган бўлса, анестезиолог бундан хабардор бўлиши керак, чунки бу бошқа дори препаратлари билан потенциал хавфли ўзаро таъсирларига, брадиаритмияга, рефлекторли тахикардиянинг ва қон йўқотилишини компенсация қилишга қаратилган бошқа симптоматик реакцияларнинг кучсизланишига олиб келиши мумкин. Агар операциядан олдин бета-блокатор қўлланилишини бекор қилиш зарур бўлса, у ҳолда буни анестезия ўтказилишига қадар 48 соат олдин препарат қўлланилишини тўлиқ бекор қилган ҳолда дозани босқичма-босқич камайтириш йўли билан амалга ошириш лозим. 

Умуман олганда бисопрололни кальций каналлари блокаторлари, I синф антиаритмик препаратлари ёки марказий таъсир этувчи гипотензив препаратлари билан биргаликда буюрилиши тавсия этилмайди. Аниқ маълумотлар «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимида келтирилган.

Гарчанд кардиоселектив (бета1) бета-блокаторлар носелективларига нисбатан ўпка фаолиятига кам даражада таъсир кўрсатса-да, барча бошқа бета-блокаторлар сингари, агар уларни қўллаш учун ишонарли клиник асослар бўлмаса, улар нафас йўлларининг обструктив касаллиги бўлган пациентларга буюрилиши керак эмас. Бундай асослар мавжуд бўлганида, Эмконкор CHF препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин. Нафас йўлларининг обструктив касалликлари бўлган пациентларда бисопролол билан даволаш энг паст бўлган дозадан фойдаланишдан бошланиши керак. Шунингдек янги пайдо бўлган симптомларни (масалан, ҳансираш, йўтал, зўриқишларни ўзлатираолмаслик) синчков назорат олиб борилиши керак. Бронхиал астмада ёки обструкция симптомлари бўлган ўпканинг бошқа сурункали обструктив касаллигида бронходилятаторлар билан бир вақтда даволаш буюрилиши керак. Гоҳида бронхиал астмали беморларда препаратни қабул қилиш фонида ҳаво йўллари тонуси ошиши туфайли β2-агонистларга эҳтиёж ошиши мумкин.

Фаол фазада бўлган псориазли ёки ўтмишда ушбу касаллик эпизодлари бўлган пациентларда бета-блокаторлар фақат, агар даволашдан келадиган фойда эҳтимол қилинадиган салбий оқибатлардан устун бўлса, буюрилиши лозим.

Феохромоцитомали пациентлар бисопрололни фақат альфа-адреноблокатор буюрилганидан кейин қабул қилишлари мумкин.

Бисопролол тиреотоксикоз симптомларини яширишга қодир.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қабул қилиш

Бисопрололнинг фармакологик таъсирлари ҳомиладорликни кечишига, ҳомилани ва/ёки янги туғилган чақалоқни ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман, бета-блокаторлар йўлдошда қон оқимини пасайтиради, бу ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишига, ҳомилани нобуд бўлишига, бола ташлашга ёки муддатидан илгари туғруққа олиб келиши мумкин. Ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда гипогликемия ва брадикардия каби ножўя реакциялар қайд этилиши мумкин. Агар бета-блокаторлар билан даволаш зарур бўлса, у ҳолда β1-селектив препаратлардан фойдаланиш афзалроқ бўлади.

Бисопрололни ҳомиладорлик даврида аниқ кўрсатмаларсиз буюриш керак эмас. Бисопролол билан даволаш зарур бўлганида, бачадон-йўлдош қон оқимини ва ҳомилани ривожланишини доимий мониторингини олиб бориш мажбурий шарт ҳисобланади. Препаратнинг ҳомиладорликни кечишига ёки ҳомилага салбий таъсири белгилари аниқланганида даволашнинг муқобил вариантларини кўриб чиқиш лозим. Онаси бисопрололни қабул қилган янги туғилган чақалоқларни синчковлик билан назорат қилиш лозим. Гипогликемия ва брадикардия симптомлари, одатда, ҳаётнинг дастлабки уч кунида кузатилади.

Эмизиш

Ҳозирги вақтда бисопролол она сутига сингиб ўтишга қодирлиги ҳали номаълум. Шу сабабли, препарат билан даволаш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.

Автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Юрак ишемик касаллиги бўлган пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотда транспорт воситаларини бошқариш самарадорлигига бисопрололни салбий таъсири факти аниқланмаган. Бироқ, препаратга нисбатан реакциялар хилма-хиллигини эътиборга олган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилияти бузилиши мумкин. Бунга айниқса даволаш бошланишида, бошқа препаратга ўтиш вақтида, шунингдек бисопрололни қабул қилиш фонида спиртли ичимликлар истеъмол қилинганида эътибор қаратиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Доза ошириб юборилганида (масалан, 7,5 мг ўрнига 15 мг га тенг суткалик дозани қабул қилиш натажасида) 3 даражали атриовентрикуляр блокада ривожланиши, брадикардия ва бош айланиши ҳоллари қайд этилган. Бета-блокаторлар дозаси ошириб юборилганида кутилиши мумкин бўлган энг кўп учрайдиган симптомлар: брадикардия, артериал босимни пасайиши, бронхоспазм, ўткир юрак етишмовчилиги ва гипогликемия. Ҳозирги вақтда гипертония ва/ёки юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда дозани (максимал доза 2000 мг) ошириб юборилишининг бир нечта ҳоллари маълум. Мазкур пациентларда брадикардия ва гипотензия характерли симптомлар бўлган. Барча пациентлар соғлиқ учун бирор-бир оқибатларсиз интоксикацияни кечирган. Бисопрололнинг юқори бир марталик дозаларига сезувчанликда сезиларли даражада индивидуал фарқлар мавжуд бўлиб, юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар эҳтимол юқорироқ сезувчанликка эга. Шу сабабли бундай беморларни даволашни қўллаш усули ва дозалари бўлимида келтирилган схемага мувофиқ дозани босқичма-босқич ошириш йўли билан бошлаш зарур.

Даволаш

Доза ошириб юборилганида энг аввало препаратни қабул қилиш тўхтатилиши ва бир маромда сақлаб турувчи симптоматик даволашни таъминлаш зарур. Ўта кам сонли маълумотлардан келиб чиққан ҳолда бисопрололни плазмадан диализ ёрдамида деярли чиқариш мумкин бўлмайди. Препаратнинг маълум фармакологик таъсирларини ва бошқа бета-блокаторлар учун тавсияларни инобатга олган ҳолда клиник кўрсатмалар мавжуд бўлганида дозани ошириб юборилишини даволашнинг қуйидаги умумий чоралари тавсия этилган.

Брадикардия: атропинни вена ичига юборилади. Агар таъсир етарлича бўлмаса, изопреналинни ёки ижобий хронотроп таъсирга эга бошқа агентни эҳтиёткорлик билан юбориш мумкин. Айрим ҳолларда вена орқали вақтинча катетерли кардиостимуляция талаб қилиниши мумкин.

Гипотензия: плазмани ўрнини босувчи эритмаларни вена ичига юбориш ва вазопрессорларни буюриш амалга оширилади. Шунингдек глюкагонни вена ичига юбориш самарали бўлиши мумкин.

Атриовентрикуляр (АV) блокадада (II ва III даражали): пациентлар доимий кузатув остида бўлиши ва вена ичига изопреналинни олишлари керак. Зарурат бўлганида вақтинча ритмни бошқарувчи  имплантация қилиш лозим.

Сурункали юрак етишмовчилиги зўрайиши: диуретиклар, ижобий инотроп таъсирга эга препаратларни, шунингдек вазодилятаторларни вена ичига юборилади.

Бронхоспазм: изопреналин, β2-агонистлар ва/ёки аминофиллин каби бронходилятаторларни буюрилади.

Гипогликемия: глюкозани вена ичига юборилади.

 

Чиқарилиш шакли  

Плёнка қобиқ билан қопланган 2,5 мг ли таблеткалар.

30 таблеткадан алюминийли фольга ва ПВХ дан тайёрланган блистерда; 1 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароитлари

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x