Кўп йиллардан бери тос-чаноқ бўғимларим оғрийди. Шифокорлар коксартроз бошланаяпти, дейишган. Жуда кўп муолажа усулларини қўллаб кўрдим, оғриқлар камаймади.
Яқинда менга таниш дўхтир коксартрозга хом картошка ёрдам беради, деб қолди. Унинг маслаҳатига кўра бир дона картошкани ювиб, пўсти билан бирга қирғичдан ўтказдим. Унга 1 ошқошиқ хом сут қўшдим. Кейин яхшилаб аралаштириб, тайёр бўлган аралашмани оғриётган жойга босдим. Устига аввал тоза латта, кейин иссиқ шарфни ўраб, устидан эски, қалин колготкани кийиб олдим (қулай бўлсин деб колготканинг оёқ қисмини тиззасидан кесиб ташлагандим). Кейин ётиб ухладим. Муолажани 10 марта такрорлаганимдан сўнг, оғриқлар тунда безовта қилмай қўйди.
Фахриддин (Тошкент шаҳри).