Клозим

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КЛОЗИМ 

CLOZIM 

 

Препаратнинг савдо номи: Клозим 

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): дицикломин гидрохлориди, симетикон 

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия. 

Таркиби: 

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: дицикломин гидрохлориди – 10 мг; 30% ли симетикон эмульсияси – 142,45 мг, бу 40 мг симетиконга эквивалент.

ёрдамчи моддалар: Аравия камеди, натрий бензоати, неомалт, 70% ли сорбитол эритмаси, бронопол, бўёвчи (сариқ сансет FCF), ширин апельсин таъми, тозаланган сув, тулсион-335, ялпиз таъми 7531, натрий цитрати, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, полисорбат 80.

Таърифи: тўқ сариқ рангли, ароматлаштирилган суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак йўлларини функционал бузилишларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар.

АТХ коди: А03АА07. 

 

Фармакологик хусусиятлари 

Клозим – дицикломин ва симетиконнинг мажмуаси бўлиб, спазмолитик таъсир кўрсатади. Дицикломин иккита механизм ёрдамида меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушаклари спазмини бартараф қилади: кучсиз антихолинергик таъсири билан бирга силлиқ мушакларни бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. Натижада меъда ва ичакни қисқариш хусусияти пасаяди.

Симетикон меъда ва ичакда ортиқча газни тўпланиши оқибатидаги оғриқни енгиллаштириш учун ишлатилади.

Фармакокинетикаси 

Перорал қабул қилинганидан сўнг тез сўрилиб, 60-90 минут давомида максимал концентрацияга эришади. Асосан сийдик билан (дозанинг 79,5%) чиқарилади. Камроқ даражада (8,4%) аҳлат билан чиқарилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 1,8 соатни ташкил этади. 20 мг доза қабул қилинганида ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 3,65 л/кг ни ташкил этади, бу тўқималарда кенг тақсимланишидан далолат беради. 

 

Қўлланилиши 

Ичакнинг таъсирланиш синдроми, метеоризм, ичак спазмлари ва санчиқларда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

6 ойликдан 1 ёшгача бўлган чақалоқлар: 0,5 мл дан суткада уч-тўрт марта қабул қилинади.

1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар: 1-5 мл дан суткада уч-тўрт марта қабул қилинади. 

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 10 мл дан суткада уч-тўрт марта қабул қилинади.

Препаратни овқатланишдан 15 минут олдин қабул қилиш керак. 

 

Ножўя таъсирлари 

Ножўя самаралар енгил намоён бўлади. Кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши ва ёпиқ бурчакли глаукома бўлиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Миастения, ичак тутилиши, пилорик стеноз, токсик мегаколон. 6 ойликкача бўлган болалар. Дицикломин ва симетиконга ўта юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Амоксапинни Клозим билан бир вақтда юбориш антихолинергик самарасини камайтириши мумкин. Меъда-ичак йўллари орқали сўрилишини ингибиция бўлиши орқали хлорпромазиннинг даражаси камаяди. Донепезил холинергик самараларни оширади, дицикломин эса камайтиради. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Автоном нейропатияси бўлган пациентларга, жигар ёки буйрак касалликларида, гипертонияда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буюришдан олдин тахикардиянинг ҳар қандай белгиларини текшириш керак. Тавсия этилган дозадан оширилмасин. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилиши белгилари ва симптомлари бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, кўришни хиралашиши, қорачиқларни кенгайиши, терини қуриши, бош айланиши, оғизни қуриши, ютишни қийинлашиши ва марказий нерв тизимини стимуляцияси билан намоён бўлади. 

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак. 

 

Чиқарилиш шакли 

Препарат 10 мл дан жигарранг рангли шиша флаконда ўлчов қалпоқчаси ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

Қуруқ, қоронғи ва салқин жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x