Кловейт

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОВЕЙТ

CLOVATE 

 

Препаратнинг савдо номи: Кловейт 

Таъсир қилувчи модда (ХПН): клобетазол пропионати (clobetasol propionate)

Дори шакли: крем

Таркиби:

1 г кремда қуйидагилар сақланади:

Фаол моддалар: клобетазол пропионати 0,5 мг

Ёрдамчи моддалар: пропиленли гликоль, динатрий версенати, хлоркрезол, суюқ парафин, оқ вазелин, глицерин моностеарати, цетостерил спирти, полисорбит 40, декан ва октан кислоталарининг триглицеридлари, коллоид кремний диоксиди, натрий цитрати, лимон кислотаси, тозаланган сув 1,0 г гача.

Таърифи: оқ, бир хил масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.

АТХ коди: D07AD01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий қўллаш учун препарат.

Клобетазол пропионати терида маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган энг кучли синтетик глюкокортикостероиддир. Жуда кучли яллиғланишга, қичишишга, аллергияга қарши ва қон-томирни торайтирувчи таъсирга эга. Маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири туфайли, экссудатив реакциялар юз беришини камайтиради. Тери орқали организмга осон киради. Асосан жигарда биотрансформацияга учрайди. Организмдан глюкурон кислотаси билан бириккан ҳолда, кўп бўлмаган миқдори эса ўзгармаган ҳолда сийдик билан ва камроқ миқдорда сафро билан чиқарилади. Клобетазол пропионатни терининг бурмалар соҳасидаги нозик терида, эпидермиси шикастланган терида ёки яллиғланиш жараёни билан шикастланган терида қўлланганида унинг сўрилиши ошади. Бундан ташқари, сўрилиши дори воситаси тез-тез қўлланганида ёки терини катта юзаларида қўлланганидан кейин ошади. Клобетазол пропионатни тери орқали сўрилиши кичик ёшдаги шахсларда, катталарга қараганда яққолроқ намоён бўлади.

 

Қўлланилиши

Крем кўринишидаги Кловейт глюкокортикостероидлар билан даволаб бўладиган ва кучли қичишиш ёки ортиқча кератоз билан кечувчи, кучсизроқ глюкокортикостероидлар билан даволаш самарасиз бўлган ҳолларда терининг ўткир ва оғир, инфекцияланмаган, хўлланадиган яллиғланиш касалликларини қисқа муддатли маҳаллий даволаш учун қўлланади. Кловейт себореяли дерматитда, контакт экземада, чўзилиб кетган псориазда, эритематоз темираткида, қизил дискоид югурикда, жадал қичишиш ясси темираткида, импедигеноз экземада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий равишда кремни кўп бўлмаган миқдори терининг шикастланган юзасига енгил суртилади, кунига 1-2 марта. Окклюзион боғлов остига крем қўллаш мумкин эмас. Даволашни танаффуссиз 2 ҳафтадан ортиқ ўтказиш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Хуснбузар, стероид пурпура, эпидермис ўсишини сусайиши, тери ости клетчаткасини атрофияси, терини қуруқлиги, гипертрихоз ёки сочни тўкилиши, терини гипо- ёки деписментацияси ёки гиперпигментацияси, тери атрофияси ва стриялар, телеангиэктазиялар, приорал дерматит, соч фолликулаларини яллиғланиши, атрофик излар, иккиламчи инфекция пайдо бўлиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда эшакеми ёки доғли папулёз тошма пайдо бўлиши, ҳамда мавжуд бўлган патологик ўзгаришлар кучайиши мумкин. Кўз-қовоқлари терисига маҳаллий қўлланганида, препарат баъзида глаукома ёки катаракта ривожланишига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кловейт кремини терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекцияларида, қизғиш ва оддий хуснбузарларда, периорал дерматитда (dermatitis perioralis), вакцинопрофилактикадан кейин ва клобетазол пропионатига ёки бошқа глюкокортикостероидларга нисбатан тасдиқланган юқори сезувчанлик бўлган ҳолда ва препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Кловейт препаратини ҳомиладор аёлларда ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тери ўзгаришларини глюкокортикостероидлар билан даволаш вақтида, айниқса терининг катта юзаларига маҳаллий қўлланганида, чечакка қарши вакцинация ўтказмаслик керак. Антителолар ҳосил бўлиши кўринишидаги етарлича кучли бўлмаган иммунологик жавоб пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, даволаниш вақтида иммунизацияни бошқа турларини ҳам ўтказиш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш керак.

Крем терига суртилганидан кейин терини намлигини ва ҳароратини ошишига ёрдам берувчи бинтли боғлов ёки клеёнка боғлов қўйиш мумкин эмас.

Дори воситаси фақат шифокор томонидан кўрсатилган касалликларда қўлланилиши керак.

Узоқ муддат тананинг катта юзаларида қўлланганида ножўя таъсирларни пайдо бўлиш тез-тезлиги ва шишлар, гипертензия пайдо бўлиши, қонда глюкоза миқдорини ошиши, организмнинг резистентлигини камайиш хавфи ортади.

Крем қўлланган жойда инфекция ривожланганида, шифокор қўшимча антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни қўллаши мумкин. Агар инфекция белгилари ўтиб кетмаса инфекция тўлиқ даволангунича Кловейт кремини қўллашни тўхтатиш керак.

Шифокор кўрсатмасисиз юз терисига қўлланмасин. Агар шифокор юз терисига қўллашни буюрган бўлса, уни кўрсатмасига жуда қатъий риоя қилиш керак, чунки сўрилишини юқорилиги ва майда қон томирларини узоқ муддатли кенгайиши кўринишидаги (телеангиэктазия) препаратнинг ножўя таъсирларини пайдо бўлишини катта эҳтимоли туфайли, ҳаттоки қисқа муддат давомида қўлланганида ҳам лаблар соҳасида тери ости клетчаткасининг атрофияси бўлиши мумкин. Шунингдек препарат касаллик белгиларини кучайиш хавфи туфайли, кўз-қовоқлари терисига ёки торбурчакли ёки кенгбурчакли глаукомаси, ҳамда катарактаси бўлган шахсларни қовоқлари соҳаси терисига жуда катта эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Тери ости клетчаткасини атрофик ҳолатлари бўлган пациентларда, айниқса кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни қўллаш вақтида қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолларда, дарҳол шифокорга бу ҳақида хабар бериш керак. Кремни шифокор кўрсатганидан кўпроқ муддат қўллаш мумкин эмас.

 

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

КЛОВЕЙТ препаратини ҳомиладор аёлларда ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатдаги механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Дори воситаси рухий-жисмоний ишлаш қобилиятини, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатдаги механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятини чекламайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Терининг катта юзасида узоқ муддат қўлланганидан кейин кузатилиши мумкин ва организмнинг резистентлигини камайиши, гипертензия, шишлар шаклида пайдо бўлиши мумкин. Препарат бекор қилинганидан кейин дозани ошириб юборилиши симптомлари ўтиб кетади.

 

Чиқарилиш шакли  

Тубалар 25 г дан.

 

Сақлаш шароити

Препарат 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x