Кларисан®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛАРИСАН®

CLARISANUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кларисан®

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоратадин

Дори шакли: таблеткалар 10 мг 

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда ­ 10,03 мг лоратадин (100% моддага қайта ҳисоблаганда 10,0 мг),

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, кальций стеарати;

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли ясси юзали таблеткалар. Таблетканинг бир томонида фаска, иккинчи томонида фаска ва хоч шаклидаги фирма логотипи мавжуд.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антигистамин препаратлар, Тизимли қўллаш учун бошқа антигистамин препаратлар, Лоратадин

АТХ коди: R06AX13

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Периферик Н1­ гистамин рецепторларининг селектив блокатори, аллергияга қарши, қичишишга қарши, антиэкссудатив таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсири препаратни қабул қилгандан кейин дастлабки 30 минут давомида ривожланади, максимумга 8­12 соат давомида эришилади ва 24 соат давом этади. Марказий нерв тизимига таъсир кўрсатмайди, антихолинергик седатив таъсир кўрсатмайди, терапевтик дозада қабул қилинганда психомотор реакциялар тезлигига таъсир қилмайди. Аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва уларни кечишини енгиллаштиради.

Капиллярлар ўтказувчанлигини ва силлиқ мушакларнинг гистаминнинг таъсирига боғлиқ қисқарувчанлик фаоллигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилганда лоратадин меъда­ичак йўлларида тез сўрилади. Лоратадин цитохром Р450 3А4 ёрдамида ва камроқ даражада цитохром Р450 2D6 ёрдамида метаболизмга учраб, фаол метаболит дезлоратадин ҳосил бўлади. 

Лоратадин ва дезлоратадиннинг қон плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти мувофиқ 1­1,5 ва 1,5­3,7 соатни ташкил қилади.

Овқат қабул қилиш лоратадин ва дезлоратадиннинг қон плазмадаги максимал концентрациясига (Тmах)  эришиш вақтини тахминан 1 соатга оширади, бироқ унинг қийматига ва препаратнинг клиник самарасига таъсир қилмайди. 

Максимал концентрацияси сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ёки жигарнинг алкоголли шикастланишида ошади.

Лоратадин қон плазмаси оқсиллари билан яхши (97­99%) боғланади, унинг фаол метаболити дезлоратадин эса ­ 73­76% га боғланади.

Лоратадиннинг ва унинг фаол метаболитининг биокираолишлиги қабул қилинган дозага пропорционалдир.

Препаратнинг тахминан 40% сийдик билан ва 42% аҳлат билан чиқарилади. Лоратадиннинг ярим чиқарилиш даври ўртача 8,4 соатни (3 соатдан 20 соатгача ўзгаради), дезлоратадинники эса – 28 соатни (8,8 дан 92 соатгача) ташкил қилади.

Лоратадин ва дезлоратадиннинг ярим чиқарилиш даври жигар патологиясида жигарнинг шикастланиш даражасига пропорционал равишда ошади.

Катталар ва кекса ёшдаги пациентларда лоратадин ва унинг метаболитларининг фармакокинетик параметрлари орасида фарқ йўқ.

Лоратадин ва унинг фаол метаболити она сутига ўтади. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гемодиализ лоратадин ва унинг фаол метаболитини фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

 

Қўлланилиши

  • сурункали ва/ёки мавсумий аллергик ринит ва терининг аллергик касалликларининг симптомларини енгиллаштириш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан 15­30 минут олдин буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мг (1 таблетка) дан суткада 1 марта.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: тана вазни >30 кг ­ 10 мг (1 таблетка) дан суткада 1 марта, тана вазни ≤ 30 кг ­ 5 мг (½ таблетка) дан суткада 1 марта буюрилади.

Самара препарат қабул қилинганидан кейин ярим соат ўтгач намоён бўлади ва 24 соат давомида сақланади.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия қилинган дозанинг ярмини (катталарга ½ таблетка ёки 5 мг) ҳар куни ёки бутун дозани (1 таблетка ёки 10 мг) кун ора қабул қилиш буюрилади. 

Буйрак етишмовчилиги бўлган ва кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Кам

  • бош оғриғи, кучли толиқиш, болаларда қўзғалувчанлик
  • уйқучанлик
  • оғиз қуриши, кўнгил айниши, гастрит
  • терида тошма

Айрим ҳолларда

  • алопеция
  • анафилактик реакциялар
  • жигар фаолиятини бузилиши
  • тахикардия, юрак уришини тезлашиши
  • бош айланиши

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • лоратадин ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик
  • лактация даври
  • 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритромицин, кетоконазол ва циметидин билан бирга қўлланганда қон плазмасида лоратадин ва унинг фаол метаболитининг концентрацияси ошади, бироқ бу клиник кўринишлар билан  кечмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Кларисан® тавсия қилинган дозаларда (суткада 1 марта 10 мг дан) қўлланганда клиник аҳамиятли седатив таъсир кўрсатмайди. 

Препарат алкоголнинг таъсирини потенцияламайди.

Терида аллергик синамалар диагностикасини ўтказишдан аввал манфий натижалар олмаслик учун Кларисан® ни қабул қилишни 48 соат олдин тўхтатиш керак.

Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларга лоратадиннинг клиренси камайиши мумкинлиги сабабли, кичик бошланғич доза (тавсия қилинган бошланғич доза 5 мг дан суткада 1 марта ёки 10 мг дан кун ора) буюрилиши керак.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги, Lapp лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза­галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Кларисан® фақат она учун қўллашдан кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўлланилади.

Препарат она сутига ўтади, шунинг учун даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишининг ўзига хослиги

Кларисан® тавсия қилинган дозаларда автотранспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Бироқ, пациентлар препаратнинг дозаси ошириб юборилганида уйқучанлик ривожланишини потенциал хавфи бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, тахикардия, бош оғриғи.

Даволаш: симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи терапия, меъдани ювиш, майдаланган фаоллаштирилган кўмирни сув билан суспензия шаклида қабул қилиш. Лоратадин гемодиализ йўли билан чиқарилмайди. Биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин пациент шифокор назорати остида қолиши керак. 

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилидаги, тасдиқланган тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Контур ўрамлар истеъмолчи тараси ёки гофрирланган картон қутиларга жойлашга йўл қўйилиши мумкин. Ҳар бир қутига давлат ва рус тилидаги тасдиқланган тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалар жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x