ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КИСЛОТА АСКОРБИНОВАЯ
ACIDUM ASCORBINICUM
Препаратнинг савдо номи: Кислота аскорбиновая
Таъсир этувчи модда (ХПН): Аскорбин кислотаси (ascorbic acid).
Дори шакли: Инъекция учун эритма.
Таркиби:
Фаол модда: Аскорбин кислотаси 50,0 г.
Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, натрий сульфити, инъекция учун сув.
Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.
Фармакологик хусусиятлари
С витамини биологик оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. У ҳужайра ичидаги асосий модда проколлаген ва коллагенни синтези ва бир маромда ушлаб туриш учун асосий компонент ҳисобланади. Организмда С витамини дегидроаскорбин кислотасига оксидланади ва тирозин, фенилаланин, норадреналин метаболизмига ва баъзи фермент тизимларига таъсир қилади; у шунингдек фолат кислотасини фолин кислотасига айланишига, углеводлар метаболизмига, организмнинг инфекцияларга чидамлилиги, ҳужайралар нафаси, липидлар, протеинлар, карнитинлар, стероидлар синтезига, иммун фаолиятига таъсир қилади.
Фармакокинетикаси
С витамини тана тўқималарида кенг тарқалади ва жигарда метаболизмга учрайди. С витамини ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- С витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.
- темир препаратлари билан бирга темир танқислиги анемиясида ёрдамчи восита сифатида ва идиопатик метгемоглобинемияни даволашда қўлланади.
Препаратни, шунингдек инфекцион касалликлар ва интоксикацияларда, жигар касалликлари, жароҳат ва суяк синишларини секин битиши, дистрофиялар; юқори жисмоний фаолиятда, ақлий зўриқишда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига ва вена ичига – 1-5 мл 5% эритма, заҳарланишларда – 60 мл гача. Максимал дозаси – 1-2 г.
Ножўя таъсирлари
- С витаминининг юқори дозалари диарея ва сийдикни кислотали муҳитга ўтишида тошлар ҳосил бўлиши билан оксалат ва уратларни чўкмага тушишини чақириши мумкин.
- Мушак ичига юборилган жойда вақтинчалик енгил оғриқ.
- Вена ичига тез инъекцияси вақтинчалик холсизлик ёки бош айланишини чақириши мумкин.
С витаминини кунига 2-3 г дан ортиқ узоқ муддат истеъмол қилишдан кейин цинга симптомлари пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аскорбин кислотасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаганда аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. Ишқорий ичимликлар, янги мева ёки сабзавот шарбатлари аскорбин кислотасини сўрилишини камайтиради. У пенициллинни сўрилишини оширади, антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатларни буюришда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади. Дефероксамин билан даволашнинг бошида С витаминини буюриш юракка нисбатан темирнинг токсиклигини ошириши мумкин.
Огоҳлантиришлар: темир танқислиги ҳолатларида аскорбин кислотаси темирни сўрилишини кучайтиради. Бир шприцда қўллаганда С витаминини В12 витамини билан фармацевтик номутаносиблиги кузатилади. С витаминининг инъекцияси G пенициллинининг калийли тузи билан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Қонни юқори ивиши, тромбофлебит ва тромбозларга мойиллик, подагра, шунингдек қандли диабети бўлган беморларга С витаминининг юқори дозаларини буюриш мумкин эмас. С витаминининг юқори дозаларини узоқ муддат қўллаганда меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларни ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, юқори дозалар билан даволашда буйрак фаолияти ва артериал босимни назорат қилиш керак.
Аскорбин кислотаси кимёвий қайтарувчи модда сифатида турли лаборатор синамалар: қонда глюкоза, билирубин миқдори, жигар трансаминазалари фаоллиги, лактат дегидрогеназанинг натижаларини ўзгартириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
Ҳомиладорлик вақтида аскорбин кислотасининг юқори дозалари юбориш янги туғилган чақалоқларда цинга пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
С витамини она сути билан ажралади, аммо препаратни нормал дозада ҳар куни истеъмол қилган ҳолларда ҳеч қандай муаммо туғилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши (кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши), сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатиялар ривожланиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 5%, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, ҳона ҳароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
1 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.