“Кимки ҳаққа бандадур, фармонидин айрилмасун”

ҲАЗИНИЙ мухаммасларидан

 

* * *

 

Икки оламда эрурсиз осийларга раҳнамо,

Раҳматан-лил-оламин, деб кўз тутар рўзи жазо,

Қабрингизда мавж уродур, раҳмати нури худо,

Ҳар киши қилса зиёрат, дардига топгай даво,

Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

 

Бир назар қилгил манго. Одам сафийни ҳурмати,

Ҳам Ҳалили босафо, Нуҳи набини ҳурмати,

Ҳам Абу Бакру Умар, Усмон, Алини ҳурмати,

Юз йигирма тўрт минг ўтган набини ҳурмати,

Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

 

Танда-жисмимда имон, шоиста қилгил тавбага,

Ул умид бирлан бориб бошимни урсам равзага,

Ҳазрати Одам дуоси бўлди мақбул Каъбага,

Улмасидин бул Ҳазинийким, борибдур Бақяга,

Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

 

* * *

 

Вой, хор ўлди шариат, динимиз бўлди ғариб,

Бу нечук турфа аломат, динимиз бўлди ғариб,

Е яқиндурму қиёмат? Динимиз бўлди ғариб,

Кўп ривож олди шарорат, динимнз бўлди ғариб,

Барчадин кетти адолат, динимиз бўлди ғариб.

 

Тавба денглар, эй биродарлар, туруб шому сабо,

Айлашиб зору тазарруълар, тиланг ҳақдин пано,

Доимо тоат-ибодатда бўлуб, айланг дуо,

Шояд этса раҳм раббим подшоҳ, бизлар гадо,

Журм этиб, қилмай надомат, динимиз бўлди ғариб.

 

Хонақода зикрп ҳақ монеъ, шарорат ошкор,

Барча нокаслар ҳукуматда сайнддур, хожа хор,

Кимда дунё бўлса, ҳоло халқ ичра эътибор,

Олиму шайхи замон хилватда йиғлар зор-зор,

Жории бўлмасднн тариқат, динимиз бўлди ғариб.

 

Яхшиларга сабр қилмакдин бўлак йўқтур илож,

Бу на мушкулдур, мусулмонлар берур мушрикка бож,

Турмайин Фарғона ичра эмди, Байтуллога қоч,

Журм этиб, қилмай надомат, динимиз бўлди ғариб,

 

Ҳар қаёнда бўлса, доноларни ҳоло бағри қон,

Бу фалак рафтори каж дастидин айларлар фиғон,

Қўл яқода, тавба деб айланг. яна пиру жавон,

Бехабар турма, Ҳазиний, анқарнб охир замон,

Водариғо, бу на ҳик. мат, динимиз бўлди ғариб.

 

* * *

 

Мубталолар ноласини тун саҳар, ёрим, эшит,

Кечалар ҳажринг биланким айлаган зорим эшнт,

Ман нисор айлай йўлингда йўқ ила борим, эшит,

Мисли Санъон боғлағон бўйнумда зуннорим, эшит,

Ҳасратингда йиғларам доим шаби торим, эшит.

 

Ёш тўкарман кўзларимдин Нуҳни тўфонидек,

Мисли Яҳёдек биёбонда Шуайб чўпонидек,

Юсуфим деб йиғласам чун Яъқуби Қанъонийдек,

Аввалида қул бўлуб, оҳир Миср султонидек

Бир калоба иф билан бўлган харидорим, эшит.

 

Зикриёдек ҳақ қазосиға ризо бўлсаммукин,

Мисли Мусодек худойимға наво қилсаммукин,

Балки Жиржисдек адувлар дастида ўлсаммуқин,

Неча ўлтургон билан ўлмай, тирик турсаммукин,

Шаҳрму ҳоил, шаҳидин тортгон озорим эшит.

 

Чилла ўлтурсам наҳангни батнида Юнусдек,

Улмайин жаннатга кирсам ман ўшал Идрисдек,

Шоҳ бўлсам оламда Искандару Ковусдек,

Интизор этсам Сулаймонға яна Билқисдек,

Осаф ибни Бурхиё келғунча хумморим, эшит.

 

Ул Сафиюллоҳдек, ё раббано, деб йиғласам,

Ҳазрати Айюбдек ҳақнн ризосин кўзласам,

ё Ҳадилуллоҳдек ўғлумни қурбон айласам,

Мустафодек Маккадин чиқсам, Мадина кўзласам,

Бу Ҳазиний турмоқа бу ерда ночорим, эшит.

 

* * *

 

Баҳаққи Одаму Ҳавво, худоё, динга қувват бер,

Аё, Саттори беҳамто, худоё, динга қувват бер,

Туфайли Идрису Мусо, худоё, динга қувват бер,

Эрурсан қодири якто, худоё, динга қувват бер

Ки, барча сирридин огоҳ, худоё, динга қувват бер.

 

Мусаллат айладинг Нуҳи набини қавмига тўфон,

Нигнн бердинг Сулаймонға, жаҳонда айладинг султон,

Ғазаб қилдингки, бўлди Лут қавми лаҳзада яксон

Ки, ҳарна айламоқлик қудратингни олдида осон,

Узингсан холиқи ашё, худоё, динга қувват бер.

 

Баҳаққи Юсуфу Яъқуби нобино туфайлидин,

Ушал Айюби доно, Зикриё, Яҳё туфайлидин,

Дуони мустажаб этгил раСулуллоҳ туфайлидин,

Қазоға розилик берган Забиҳуллоҳ туфайлидин

Ки, ё раб, ҳурмати Исо, худоё, динга қувват бер.

 

Карам айлаб, наҳангни батнида Юнусға жо бердинг

Ки, қирқ кун қудратинг бирла қанотдин ғизо бердинг,

Халилнн душ. маниға пашшаедин кўп жазо бердинг,

Ғазабни шуъласи жўш урди, қавмига бало бердинг,

Муродим шулки, маъбудо, худоё, динга қувват бер.

 

Шафиъ қилдим тамоми руҳи поки анбиёларни,

Жаҳонда аввалу охирда ўтган авлиёларни,

Ҳабибинг умматимиз, ҳурматидин кеч гуноларни

Ки, раҳмат этгучи Раҳмон, қабул қилғил дуоларни,

Ҳазиний арзи шул санго, худоё, дина қувват бер.

 

* * *

 

Ул шариат мазҳари рўйи ғубор ўлди, дариғ,

Кетти ҳоло равнақи ислом, хор ўлди, дариғ,

Қозилар ҳукми, ажаб, беэътибор ўлди, дариғ,

Зикри ҳақ монеъ, шарорат ошкор, ўлди, дариғ,

Яхшиларга тургади Фарғона тор ўлди, дариғ.

 

Кимни имони қавий бўлса, ўшал ҳижрат қилур,

Ул Мадина шаҳрига борсам, дебон ният қилур,

Равзайи пайғамбаримни олдида хизмат қилур,

Зиндаликда ўлмайин ул жойини жаннат қилур,

Баъзига бормас баҳона равзага ўлди, дариғ.

 

Марду зан, ёшу қарида қолмади шарму ҳаё,

Бу сабабдин бошимизга ёғилур турлук бало,

Ким эрур соҳибҳукумат, шевадур анго ғизо,

Бебизоат хордур, иззатда ҳоло ағниё,

Баъзилар дунё учун диндин гузор ўлди, дариғ.

 

Динимиз бўлди ғариб, бу халқ ҳоло бехабар,

“Кўп аломатлар бўлуб ўтгай”, – деди, – хайрул-башав

Ким, ҳадиси Мустафо чун “Қулли явминдур батар”,

Деб эди, “Умматларим дунё учун динин сотар”,

Пул учун мушриклара мўъмин қарор ўлди, дариғ.

 

Тавба денглар, эй биродарлар, туруб шому саҳар,

Қўл очиб қилсанг дуо, бергай худо динга зафар,

На аломат, на қиёмат, неча йўл куйди қамар,

Турма бу ерда, Ҳазиний, равзага қилғил сафар,

Анқариб Дажжол хар узра сувор ўлди, дариғ.

 

* * *

 

Тийра дилимни равшанисиз, рўшно келинг,

Афтодаларни сўргали бир, ошно, келинг,

Ҳоли табоҳнинг қошиға мушкилкушо келинг,

Ғурбаткашида қуллара, эй дилкушо, келинг,

Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг,

 

Ман ташнаман висолинга, сан, ёр, қайдасан?

Кўнгулдаги дарду ғаминг ағёрга айтасан,

Утлик шаробини бериб куйдурса, қайтасан?

Ғурбаткашида қуллара, эй дилкушо, келинг,

Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг.

 

Сабру қарорим қолмади, йўлингда кўз тутуб,

Умрум ичинда доимо ишқинг билан ўтуб,

Тиғи ситамларинг мани жонимға қасд этуб,

Ғурбаткашида қуллара, эй дилкушо, келинг,

Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг.

 

Зарра тараҳҳум этмадинг, эй шўхи пурситам,

Рўзи азалда ёзмиши чун котиби қалам,

Йўқламасанг Ҳазинийни, юз дарду минг алам,

Ғурбаткашида қуллара. эй дилкушо, келинг,

Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг.

 

* * *

 

Оч йўлум, ё раб, Мадина сорига қўйсам қадам,

Равзайи дўстунг тавофини манга қилғил карам,

ҲужраГш Аҳмадни умматга қилибсан муҳтарам,

Орзу айлаб, ҳамиша йиғласам ман дам-бадам,

Кўрмайин ўлсам, кетар кўксум аро минг дарду ғам.

 

Аввало қилсам ирода, сидқу ихлосим тузиб,

Айшу ишратлар билан ҳою ҳаваслардин безиб,

Бу жаҳон нашъу намосндин тақи кўнгул узиб,

Ул ҳабибинг ишқида дашт. у биёбоклар кезиб,

Мисли ўлганлар кабк айлай вужудимни адам.

 

Хорлик тортсам биёбонлар аро Адҳам каби

Ким, мададкорим бўлуб, йўл бошласа руҳи наби,

Ул Абу Бакру Умар, Усмон, мадад қилса Али,

Рўсияҳ, шарманда уммат, кел, деса ҳазрат мани,

Жумла армоним кетиб, кўксумда қолмасдур алам.

 

Аввало йўлға қадам қўйғонда эҳром боғлайин,

Тавбалар айлаб гуноҳимға. пушаймон айлайин,

Ҳаж қилиб. Мино бориб турганда чандон йиғлайин,

Муздалифдин тош отиб, иблисни бағрин доғлайин,

Ул “Ҳажар асвад” зиёротин қилиб, кирсам ҳарам.

 

Улмайин етсам, Мадинага бориб, анда қолай,

То ҳаётим борича йиғлаб юриб хизмат қидай,

Ҳар куни марқадларини гирдидин минг ўргулай,

Гар қазо етса, Ҳазиний, остонингда ўлай,

“Жаннатул-бақя” заминидин насиб этса эгам.

 

* * *

 

Еронлар, айтайин арзимки, ҳайрон қилди Раҳмонжон,

Мани доғи билан ҳар жойда сарсон қилди Раҳмонжон,

Фироқ ўти билан бағримни бирён қилди Раҳмонжон,

Мани ақлу ҳушим олиб, паришон қилди Раҳмонжон,

Шу дам бизни, биродар, чашмн гирён қилди Раҳмонжон.

 

Тараҳҳум қилки, маҳбуби худойимни вафоснга,

Ушандоғ Мустафони уммати бахти қаросига,

Иложим топмадим ҳар дам юрогимни яросига,

Борурман қайға эмди, дўстлар, дардим давосига,

Яро бўлғон юрогимни қаро қон қилди Раҳмонжон.

 

Худовандо, мани қарога мубтало қилдинг,

Ушандоғ нозанинга на сабабдин ошно қилдинг,

Аввалда ошно айлабки, охирда жудо қилдинг,

Висолига етурмай, бул мани мотамсаро қилдинг,

Кўнгулни шаҳрини буздики, вайрон қилди Раҳмонжон.

 

Кўйингда хаста қул, бу чашми гирёнингга раҳм этгил,

Йўлингда кеча-кундуз нола қилғонингга раҳм этгил,

Қизил гул ғунчасидек ранги сўлғонингга раҳм этгил,

Фироқингда ўлуб, юз минг тирилгонингга раҳм этгил,

Ҳазинийга жафоларники чандон қилди Раҳмонжон.

 

* * *

 

Кимки ҳаққа бандадур, фармонидин айрилмасун,

Кеча-кундуз тоати субҳонидин айрилмасун,

Барча мўъмин раҳмати раҳмонидин айрилмасун,

Пайрави Аҳдам – шафот конидин айрилмасун,

Жон берарда гавҳари имонидин айрилмасун.

 

Ҳақ таоло деди дўстим тун-саҳар бедорни,

Ваъда қилди онлара жаннат ила дийдорни,

Ҳақ суяр, қилса саховат банда ҳарна борин,

Раҳматндин бенасиб этгай чу дилозории,

Тонгла роҳат истаган эҳсонидин айрилмасун.

 

Бу жаҳонға ким келибдур, бўлмасун бахти қаро,

Ушбу иллатга кншини қилмасун ҳақ мубтало,

Бу касал ҳаргиз тузолмас, доруси йўқ, бедаво,

Суд йўқ, кўкднн тушиб Исо анго қилса дуо,

Раҳмати ҳақ доимо инсонидин айрилмасун.

 

Одам ўғлиға ажал келгунча юргай бехабар,

Охиратни ўйламас, кўнгяида йўқ ҳавфу хатар,

Моли дунёни йнғуштурган билан ташлаб кетар,

То қиёмат тонги отқунча ҳамон гўрда ётар,

Ҳасрато бирла ўтуб, хандонидин айрилмасун.

 

Еру дўсту ақраболардин жудо қилган фироқ,

Ҳасрату андуҳ илан қаддим дуто қилган фироқ,

Барчани хоки мазаллат ичра жо қилган фироқ,

Бир-биридин ажратиб соҳибазо қилган фироқ,

Бу Ҳазиний, доимо суигонидин айрилмасун.

 

* * *

 

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,

Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,

Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,

Ушал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,

Солинг дарейи раҳматга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

 

Йиғилса аввалу охир ўшал саҳройимаҳшарга,

Халойиқ эргашурлар барчаси ҳодию раҳбарга,

Тараҳҳум қил ўш-ал соат бизнингдек осий, музтарга,

Борурмиз барча ташна сув тилаб соқийи кавсарга,

Берар аҳли саодатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

 

Худо қози бўлуб, тонгла гуноҳимни ҳисоб этгай,

“Ҳама бандам мани қошимға келсун!” деб хитоб этгай,

Муҳаммадга кимиким уммат эрмастур, азоб этгай,

Ушал кунни кишиким, ўйласа доим, савоб этгай,

Етар уммат шарофатга, тасаддуқ, ё расулуилоҳ.

 

Лаҳаддин бош кўтарганда ҳама воҳасрато дерлар,

Қиёмат шиддатидинким ҳама вовайлато, дерлар,

Ҳама умматларинг йиғлаб яна ё Мустафо, дерлар,

Муҳаммад саждага бошин қўйиб, воуммато, дерлар,

Қолур уммат хижолатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

 

Тарозуға солур аъмол элини ул қиёматда,

Гуноҳидин савоби кўп эса, албатта роҳатда,

Биҳишт ичра кирар, ҳуру қусур бирлан фароғатда,

Ҳазиний осий уммат, сақлагил ҳифзу ҳимоятда,

Қилай жонимни ҳазратга тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

 

* * *

 

Ақраболар фурқатинда танда жоним ўртади,

Балки бу жонимдин ортуқ устихоним ўртади,

Бу жигар-бағрим куюб, рагларда қоним ўртади,

Чун фироқу ҳажрида руҳи равоним ўртади,

Сабр этиб, ман оҳ уруб эрдим, забоним ўртади.

 

Бу жаҳони фонийдин ўтти ёронлар, водариғ,

Жондин ортуқ бир неча пиру жавонлар, водариғ,

Ёру дўсту ҳамнишин, хурду калонлар, вбдариғ,

Кетти қавм ила қариндош ҳам эронлар, водариғ,

Анбиёлар ҳажрида оҳу фиғоним ўртади.

 

Ман алардин айрилиб, эй дўстлар, девонаман,

Ақлу ҳушу фаҳм ила идрокдин бегонаман,

Нолаю фарёд қилиб, ман, найлайин, афсонаман,

Бир ўзумдек аҳли дардни топмайин ҳайронаман,

Ииғласам, айб айламанглар, хонумоним ўртади.

 

Бу фалакни кору бори, ўйласам, жаврў жафо,

Кулли жонликларга, фикр эт, қилмади ҳаргиз вафо,

Мисли йўл остида қолган кнмсага мотамсаро,

Бу работи қўҳнага дил боғламоқ айни хато,

Бузди умримни фалак, андак забоннм ўртади.

 

Еру дўсту ақраболардин жудо қилган фироқ,

Жондин ортуқ ошнолардин жудо қилган фироқ,

Ошно, бетоналардин ҳам жудо қилган, фироқ,

Ажратнб хешу таборлардин жудо қилган фироқ,

Найлайнн, ҳажрида ман, руҳи равоним ўртади.

 

Бу фалакни жабридин ҳеч ерга етмас ҳасратнм,

Шод бўлмай бир нафас, кундин фузун қабзиятим,

Дарду меҳнат ҳамнншиндур, ҳам жаҳолат улфатнм,

Қўҳи ғам, дард ичра, найлайким, букулди қоматим,

Эй Ҳазиний, қайғулик. найлай, жаҳоним ўртади.

 

* * *

 

Фикр бирла айлагил шафқат ўлумдин илгари,

Дарггҳпга айлагил хизмат ўлумдин илгари,

Журм этгонннгга қил ҳасрат ўлумдин илгари,

Рўзу шаб тангрига қил тоат ўлумднн илгари,

Манзилингни айлагпл жаннат ўлумдин илгари.

 

Жон амонатдур жасад ичра, ғанимат – зиндалик,

Тангрига пургиря бўлгил, бўлмагил кўп хандалик,

Рўзи маҳшарда шақоват халқ аро шармандалик,

Ҳақ таолога қилинглар зиндаликда бандалик,

Елга дининг бермагил – ғафлат, ўлумдин илгари.

 

Эй биродар, ҳар киши вақти саҳар бедордур,

Ҳақ таоло, бил, ўшандоғ бандасига ёрдур,

Тоатимиз дилга жаннат билан дийдордур,

Ҳақ таолони ризоси санга кўп даркордур,

Ҳақ сани бандам деса, давлат, ўлумдин илгари.

 

Бу ўлум ҳақ барчэмизга, ўйлагил, эй ошно,

Бил, назар қилғил, қаён кети! тамоми анбиё,

Бир нафас қўймас жаҳон ичра, агар етса қазо.

Ҳасрато. бирла кетарсан, мулку ашё бевафо,

Ол гўристонга бориб ибрат ўлумдин илгари.

 

Пирга қўл бер бориёзат, кетмайнн остонадин,

Пир мисоли шамъи равшан, ибрат ол парвонадин,

Ёди ҳақ бирла бўлуб, сақла тнлинг афсонадин,

Кет, Ҳазиний, равзайи Аҳмадга сан Фарғонадин,

Дам ғанимат, айлагил ҳижрат ўлумдин илгари.

 

* * *

 

Қулли ашёни эгам қудрат билан бор айлади,

Бандаларга бир неча сунъини изҳор айлади,

Баъзини гумроҳ этиб, баъзини ҳушёр айлади,

Неча мурсаллар этиб, мушрикни инкор айлади,

Кимкн ким имони йўқтур, дохили нор айлади.

 

Одам ўғлин ер юзига нечасин султон этиб,

Давру даврон сурдириб, кўнгулларин хандон этиб,

Бу ўлумдин бехабар юрди алар, жавлон этиб,

Тахту бахтиии ажал бир кун ани вайрон этиб,

Барчасин хоки мазаллатга гирифтор айлади.

 

Баъзисин қилди ғаний, бир нечани қилди ғариб,

Дасти кўтоҳлик билан доим алар ғамга қариб,

Бул жаҳондин ўттилар жавру жафоларни кўриб,

Мунда йиғлаб ўтгучи роҳат кўрар анда, бориб,

Бул жаҳонда яхшиларни барисин хор айлади.

 

Ким ғариб бўлса агар, кўнглида кўп андуҳу ғам,

Доимо элдин етар онларға ҳам жавру ситам

Ким, жароҳатдур юроги бариси, кўрса алам,

Бу фалакдин бошига кулфат етодур дам-бадам,

Котиби қудрат ани ғурбат билан ёр айлади.

 

Аксари одамға фарзанд бермади ҳаргиз худо,

Баъзига бергонини қўймай яна олди қазо,

Она бирлаотасин қон йиғлатиб, қилди жудо,

Ушбу иллатға кишини қилмасин ҳеч мубтало,

Эй Ҳазиний, баъзини фарзанд учун зор айлади.

 

То етим бўлмай киши, билмас атони қадрини,

Жону дилда тарбият қилғон анони қадрини,

Билмагай ҳеч ким ако бирлан укони қадрини,

Бир неча хешу табору ақрабони қадрини,

Ажрагай-билгай ако бирлан укони қадрини.

 

Тандурустлик лаззатин бемор бўлганлар билур,

Кўп ётиб, фарзандлариға хор бўлганлар билур,

Боши ёстиқда ётиб афгор бўлганлар билур,

Парчае нон қадрини кўп зор бўлганлар билур,

Қимки ман-манликда, билмайдур ғизони қадрини.

 

Дўсту душман, ҳар киши, бегона, хоҳи ошно,

Қочқуси бошингга мушкил тушса, сандин бевафо,

Сан учун ул бевафо улфат қилурму жон фидо,

Дўст қадрии билмагай, бошиға. тушмасдин бало,

Қарию аъмо бўлуб, билгай асони қадрини.

 

Қўлда молинг борида бегоналардин ёр кўп,

Давлатинг кетса агар, дилдордин ағёр кўп,

Ҳам қадимий ҳамнишинлардин санго озор кўп,

Суҳбатингдин иҳтироз айлаб яна безор кўп,

Мардуми Фарғона билгай ағниёни қадрини.

 

Бул жаҳонда баъзиларни айлади тирноққа зор,

Баъзиларга холиқим фарзанд берди бешумор,

Баъзини қилди азиз, бир нечаларни қилди хор,

Ҳарна қилса ҳолиқим, шукр айлагил лайли наҳор,

Бил, Ҳазиний, сидқ ила шукри худони қадрини.

 

* * *

 

Имом ул дам туруб, йиғлаб, Илоҳим раббано, дейди,

Муни “Наҳну қаемано”да манго ёзган худо, дейди,

Эшитинглар, билинглар бу сўзимни, эй ағо, дейди,

Бу ерни отини сўрсам бу дашти Қарбало, дейди,

Ҳусайн айди, азиз жоним бўлур мунда жудо, дейди.

 

Бу сўзни эшитиб, йиғлашти анда барча ёрони,

Эшитти элу авлоди, улуғ-кичик ҳам ўғлони,

Бу ер эрмиш, экандур одамини тўкулур қони,

Тонг отқунча йиғи бирлан дедилар, вой, эсиз жони,

Худоё, чорамиз йўқтур, бу дарда на даво? дейди.

 

Кўрушуб, йиғладилар дам-бадам бир-бирлари бирлан,

Ризолик тилашиб ҳар бирлари кўнгуллари бирлан,

Қачон парвони бор аҳлу аёл, ўғулларй бирлан,

Қиёмат шўршпи бўлди, ҳама ўз-ўзлари бирлан,

Гумон йўқтур, аё дўстлар, ҳама кори худо, дейди.

 

Ватандин айрилиб, эмди ғариблик йўлида қолдим,

Ишимиз ўнг келодур деб, валекин сўлида қолдим,

Имом учун, билинглар, Карбалони чўлида қолдим,

Азалда бу экан қисмат, Язидни қўлида қолдим,

Йиғи қилмоқ керак, дўстлар, ҳама кори худо, дейди.

 

Тонг отқунча аларни пшлари анда йнгн бўлди,

Ииғи бирлан тонг оттурдн, Ҳазиний, юзлари сўлди,

Ватандин айрилиб, барча юраклар ғуссага тўлди,

Қазоға рози бўлдилар, атодин илгари ўлди,

Ҳама ёронлари йиғлаб, Ҳусайи учун худо, дейди.

 

* * *

 

Эй ёронлар, ғам билан ман хору зор ўлдум, нетай,

Бўлмайин хуррам, жаҳонда дилфигор ўлдум, нетай,

Хаста, маҳзунликда қолдим, ошкор ўлдум, нетай,

Дард тортмоқлиқға, дўстлар, беқарор ўлдум, нетай,

Дилрабони кўрмоқа бўлдим хумор, ўлдум, нетай.

 

Мисли Мажнундек фироқи Лайлида овораман,

Қўҳкан янглиғ Ширинни ҳажрида дилпораман,

Остонинг ёстониб Вомиқ каби бечораман,

Ҳамчу Тоҳирким қазони дастида овораман,

Ёрни васлиға етмоқға ўлор ўлдум, нетай.

 

Ғамни зиндонида қолдим, бормикин манго нажот?

Шояд ул битгаймукин раҳм айлабон, хатти барот,

Чиқмайин ўлсам, фано чоҳида чун топсам вафот,

Шоҳ Хусайндек ташна бўлсам, ичмайин оби Фрот,

Шамр малъун дастида қоним тўкор ўлдум, нетай.

 

Бормукин дунёда ҳеч ким ман каби ғамга қариб,

Таҳ-батаҳ қондур юрогим, бир киши кўрса ёриб,

Хаста ҳолимни кўруб, раҳм этмади ҳозиқ табиб,

Дил яросини иложин қилмади марҳам қўйиб,

Ғусса бирлан оҳ уруб, жондин гузор ўлдум, нетай.

 

Мисли Адҳам тахту бахтим ташлабон кетсаммукин,

Тоғу чўлларни кезиб, байтул-ҳарам борсаммукин,

Мустафони равзасини ҳаж қилиб келсаммукин,

Остонинг ёстониб, ғафлат қилиб ётсаммукин,

Халқ аро расво, Ҳазиний, шармисор ўлдум, нетай.

https://saviya.uz/ijod/nazm/kimki-haqqa-bandadur-farmonidin-ayrilmasun/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x