Кардисейв

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДИСЕЙВ

CARDISAVE

 

Препаратнинг савдо номи: Кардисейв

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилсалицил кислотаси

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 75 мг ацетилсалицил кислотаси;

ёрдамчи моддалар: магний гидроксиди, олдиндан желатинланган крахмал, микрокристалл целлюлоза (200), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;

плёнка қобиғи: Opadry II 85G18490 white (поливинил спирти, полиэтиленгликоль, тальк, титан диоксиди (Е171), лецитин).

Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антитромботик воситалар.

АТХ коди: В01А С06.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ацетилсалицил кислотаси оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва антиагрегант восита бўлиб ҳисобланади.

Асосий фармакологик самараси – простагландинлар ва тромбоксанларни ҳосил бўлишини ингибиция қилишдан иборат. Оғриқсизлантирувчи самараси циклооксигеназа ферментини ингибиция қилиш билан чақирилган қўшимча самара ҳисобланади. Яллиғланишга қарши самараси PGE2 синтезини ингибиция қилиш билан чақирилган қон айланишини камайиши билан боғлиқ.

Ацетилсалицил кислотаси G/Н простагландинларини синтезини қайтмас ингибиция қилади, унинг простагландинларга таъсири ацетилсалицил кислотаси организмда бўлишидан кўра узоқроқ давом этади. Ацетилсалицил кислотасининг тромбоцитлардаги тромбоксан биосинтезига ва қон кетиш вақтига таъсири даволаш тўхтатилгандан кейин узоқ вақт давом этади. Плазмада янги тромбоцитлар пайдо бўлгандан кейингина таъсири тўхтайди.

Магний гидроксиди антацид самарага эга ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ қаватини ацетилсалицил кислотасининг таъсирловчи самарасидан ҳимоя қилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Ацетилсалицил кислотаси ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Овқат қабул қилганда ва мигрень хуружи бўлган пациентларда сўрилиш тезлиги пасаяди, ахлоргидрияси бўлган пациентларда ёки полисорбатлар ёки антацидлар қабул қилаётган пациентларда сўрилиш тезлиги ошади. Қон зардобидаги максимал концентрациясига 0,5-2 соатдан кейин эришилади.

Магний перорал қўлланилганда оз миқдорда ингичка ичакдан секин сўрилади.

Тақсимланиши. Ацетилсалицил кислотасини плазма оқсиллари билан боғланиши 80-90% ни ташкил қилади. Катталарда тақсимланиш хажми тана вазнига 170 мл/кг ни ташкил қилади. Салицилатлар плазма оқсиллари билан кучли боғланади ва организм бўйича тез тарқалади. Салицилатлар кўкрак сутига ўтади ва йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин. Магний оқсиллар билан боғланган кўринишда (тахминан 25-30%) тарқалади. Энг кўп миқдори кўкрак сутига чиқарилади. Магний йўлдош тўсиғидан ўтиши мумкин.

Метаболизми. Ацетилсалицил кислотаси меъда деворида фаол метаболити – салицилатгача гидролизга учрайди. Ацетилсалицил кислотаси сўрилгандан кейин салицил кислотасига тез айланади, лекин ичга қабул қилингандан кейин биринчи 20 минут давомида у плазмада асосий бўлиб ҳисобланади.

Чиқарилиши. Салицилат асосан жигардаги метаболизми ҳисобига чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади. Ацетилсалицил кислотасининг юқори дозасида ярим чиқарилиш даври 15-30 соатгача ошади. Салицилат шунингдек ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Чиқарилган хажм дозанинг даражаси ва сийдикнинг рН га боғлиқ. Агар сийдикнинг реакцияси ишқорий бўлса дозанинг тахминан 30% ва агар кислотали бўлса – 2% гина сийдик билан чиқарилади. Магнийнинг оз миқдори сийдик билан чиқарилади, лекин кўп қисми қайта сўрилади ва ахлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ўткир (ностабил стенокардия, ўткир миокард инфаркти) ва сурункали юрак ишемик касаллиги.

Такроран тромб ҳосил бўлишини олдини олиш.

Тромбозлар, юрак-қон томир касалликларини ривожланиш омиллари: артериал гипертензия, гиперхолестеринемия, қандли диабет, семизлик (тана вазни индекси >30), наслий анамнез (55 ёшгача ота-онасидан бирида ёҳуд акаси ёки синглисида миокард инфаркти) бўлган 50 ёшдан ошган пациентларда ўткир коронар синдроми каби юрак-қон томир касалликларини бирламчи профилактикасида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ўткир ва сурункали юрак ишемик касаллиги.

Тавсия этилган доза – суткада 150 мг. Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – суткада 75 мг. 

Ўткир миокард инфаркти. Ностабил стенокардия.

Тавсия этилган доза – 150-450 мг, симптомлар пайдо бўлгандан кейин иложи борича тезроқ қабул қилинади.

Такроран тромб ҳосил бўлишини олдини олиш.

Тавсия этилган доза – суткада 150 мг. Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – суткада 75 мг. 

Юрак-қон томир касалликларини ривожланиш омиллари бўлган пациентларда тромбозлар, ўткир коронар синдроми каби юрак-қон томир касалликларини бирламчи профилактикаси.

Тавсия этилган профилактик доза – суткада 75 мг.

Таблеткалар бутунлигича ютилади, зарурати бўлганида сув билан қабул қилинади. Ҳоҳишга қараб, таблеткани иккига бўлиш, чайнаш ёки дастлаб майдалаш мумкин.

Даволаш курсини шифокор кўрсатмалар ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб индивидуал равишда белгилайди.

Болалар.

Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Нохуш самаралар учраш тезлиги бўйича қуйидаги тоифалар бўйича таснифланади: жуда тез-тез (>1/10); жуда тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000, шу жумладан якка ҳолатлар).

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар.

Жуда тез-тез: қон кетишини ошиши, тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилиниши.

Тез-тез эмас: яшириш қон кетиши.

Кам ҳолларда: узоқ вақт даволаган ҳолатларда анемия.

Жуда кам ҳолларда: гипопротромбинемия (юқори дозалар), тромбоцитопения, нейтропения, апластик анемия, эозинофилия, агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: анафилактик реакциялар, аллергик ринит.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: гипогликемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез: бош оғриғи, уйқусизлик.

Тез-тез эмас: бош айланиши (вертиго), мудроқ.

Кам ҳолларда: интрацеребрал қон қуйилиши.

Сезги аъзолари томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: қулоқларда шанғиллаш.

Кам ҳолларда: дозага боғлиқ қайтувчан эшитишни йўқолиши ва карлик.

Нафас тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез: бронхоспазм (астмаси бўлган беморларда).

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар.

Жуда тез-тез: жиғилдон қайнаши, рефлюкс.

Тез-тез: овқат ҳазм қилиш йўлларининг юқори қисмини эрозив шикастланиши, кўнгил айниши, диспепсия, қусиш, диарея.

Тез-тез эмас: овқат ҳазм қилиш йўлларининг юқори қисми яраси, шу жумладан қон аралаш қусиш ва қатронсимон ахлат.

Кам ҳолларда: меъда-ичакдан қон кетиши, перфорация.

Жуда кам ҳолларда: стоматит, эзофагит, овқат ҳазм қилиш йўлларининг пастки қисмини яраси билан кечувчи токсик шикастланиш, стриктура, колит, таъсирланган йўғон ичак синдромини зўрайиши.

Жигар томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: зардобда трансаминазалар ва ишқорий фосфотаза даражасини ошиши.

Жуда кам ҳолларда: доза боғлиқ қайтувчан ўртача даражадаги ўткир гепатит.

Тери томонидан бузилишлар.

Тез-тез: эшакеми, турли характердаги тошма, ангиоэдема, пурпура, геморрагик васкулит, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига, бошқа салицилатларга юқори сезувчанлик; зўрайиш босқичидаги меъда яраси; қон кетишларга мойиллик (К витаминининг танқислиги, тромбоцитопения, гемофилия); жигар етишмовчилигини оғир даражаси, буйрак функциясини оғир бузилишлари (калавалар фильтрацияси даражаси <10 мл/мин); яққол юрак етишмовчилиги; анамнезида салицилатлар ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (НЯҚВ) қўллаш чақирган астма, Квинке шишида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Метотрексат. Ацетилсалицил кислотаси ва ҳафтада 15 мг ва ундан юқори дозада метотрексатни қўллаш метотрексатнинг гематологик токсиклигини оширади (яллиғланишга қарши агентлар томонидан метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайиши ва салицилатлар томонидан метотрексатни плазма протеинлари билан боғидан сиқиб чиқарилиши).

ААФ ингибиторлари. Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари юқори дозадаги ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада простагландинларнинг вазодилататор самарасини ингибиция қилиши ва антигипертензив самарани сусайиши оқибатида калаларда фильтрацияни пасайишини чақиради.

Ацетазоламид. Ацетазоламиднинг концентрациясини ошиши салицилатларни қон плазмасидан тўқималарга ўтишига олиб келиши ва ацетазоламиднинг токсиклини (чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гиперхлоремик метаболик ацидоз) ва салицилатларнинг токсиклигини (қусиш, тахикардия, гиперпноэ, онгни чалкашиши) чақириши мумкин.

Пробенецид, сульфинпиразон. Пробенецид ва юқори дозалардаги (>500 мг) салицилатларни қўллаганда иккала препаратларнинг метаболизми сусаяди, шунингдек сийдик кислотасини чиқарилиши камайиши мумкин.

Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган мажмуалар.

Метотрексат. Ацетилсалицил кислотаси ва хафтада 15 мг дан пастроқ дозада метотрексатни қўллаш метотрексатнинг гематологик токсиклигини оширади (яллиғланишга қарши агентлар томонидан метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайиши ва салицилатлар томонидан метотрексатни плазма протеинлари билан боғидан сиқиб чиқарилиши).

Клопидогрель, тиклопидин. Клопидогрел ва ацетилсалицил кислотасини мажмуавий қўллаш синергик самарага эга. Бундай мажмуавий қўллаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилади, чунки қон кетишни юзага келиш хавфи ошади.

Антикоагулянтлар (варфарин, фенпрокумон). Тромбин ишлаб чиқарилиши камайиши мумкин, бунинг оқибатида тромбоцитлар фаоллигини пасайишига билвосита таъсири амалга ошади (К витамини антагонисти) ва қон кетишини юзага келиш хавфи ошади.

Гепарин. Тромбин ишлаб чиқарилиши камайиши мумкин, бунинг оқибатида тромбоцитлар фаоллигини пасайишига билвосита таъсири амалга ошади, бу қон кетишини юзага келиш хавфини ошишига олиб келади.

Агар юқорида санаб ўтилган моддалардан иккитаси ёки кўпроғи ацетилсалицил кислотаси билан бирга қўлланилса, бу тромбоцитлар фаоллигини ингибиция қилиниши кучайишининг синергик самарасига ва натижада геморрагик диатез кучайишига олиб келиши мумкин.

НЯҚВ ва ЦОГ-2 ингибиторлари (целекоксиб). Бирга қўллаш меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар пайдо бўлиши хавфини оширади, бу меъда-ичак йўлларидан қон кетишига олиб келиши мумкин.

Ибупрофен. Ибупрофенни бир вақтда қўллаш ацетилсалицил кислотасининг таъсири билан боғлиқ тромбоцитларнинг қайтмас агрегациясини ингибиция қилади. Юрак-қон томир тизимига таъсирининг юқори хавфи бўлган пациентларни ибупрофен билан даволаш ацетилсалицил кислотасининг кардиопротектив таъсирини чеклаши мумкин. Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш мақсадида суткада 1 марта ацетилсалицил кислотасини ва айрим вақтда ибупрофен қабул қилаётган пациентлар ацетилсалицил кислотасини ибупрофенни қабул қилишдан камида 2 соат олдин қабул қилишлари керак.

Фуросемид. Фуросемидни проксимал каналчалар орқали чиқарилиши ингибиция қилиниши мумкин, бу фуросемиднинг сийдик ҳайдовчи самарасини пасайишига олиб келади.

Хинидин. Тромбоцитларга аддитив таъсир кўрсатиши мумкин, бу қон кетиш вақтини узайишига олиб келади. 

Спиронолактон. Рениннинг модификацияланган самараси кузатилиши мумкин, бу спиронолактоннинг самарадорлигини пасайишига олиб келади.

Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари. Бирга қўллаш меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни пайдо бўлиш хавфини оширади, бу меъда-ичак йўлларидан қон кетишига олиб келиши мумкин.

Вальпроат. Ацетилсалицил кислотас вальпроат билан бир вақтда қўлланилганда, вальпроатнинг токсиклигини (марказий нерв тизимини сусайиши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар) ошириб, уни қон плазмасидаги протеинлар билан боғидан сиқиб чиқаради.

Тизимли глюкокортикостероидлар (Аддисон касаллигида ўринбосар даволаш учун қўлланадиган гидрокортизондан ташқари) қонда салицилатлар даражасини камайтиради ва даволаш якунлангандан кейин дозани ошириб юборилиши хавфини оширади.

Диабетга қарши препаратлар. Ацетилсалицил кислотаси ва диабетга қарши препаратларни бир вақтда қўллаш гипогликемия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Антацидлар. Буйрак клиренсини ошиши ва буйрак абсорбциясини камайиши кузатилади (сийдикнинг рН ошиши туфайли), бу ацетилсалицил кислотасининг самарасини пасайишига олиб келади.

Сувчечакка қарши вакцина. Бирга қўллаш Рея синдроми ривожланиши хавфини оширади.

Гинкго билоба. Гинкго билоба билан бирга қўллаш тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади, бу қон кетиши хавфини ошишига олиб келади.

Дигоксин. Дигоксин билан бирга қўлланганда, буйрак орқали чиқарилишини камайиши туфайли, қон плазмасидаги дигоксиннинг концентрацияси ошади.

Алкоголь ацетилсалицил кислотаси ва алкоголнинг синергизми туфайли, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастланишига олиб келади ва қон кетиш вақтини узайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Кардисейв препарати қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланади:

  • оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, ревматизмга қарши воситаларга ўта юқори сезувчанлик, шунингдек бошқа моддаларга аллергия бўлганида;
  • меъда-ичак йўллари яралари, шу жумладан анамнезида сурункали ва рекурент яра касаллиги ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши;
  • антикоагулянтларни бир вақтда қўллаш;
  • буйрак функциясини бузилиши ёки юрак-қон томирда қон айланишини (масалан буйрак қон томирлари патологияси, димланган юрак етишмовчилиги, гиповолемия, катта операциялар, сепсис ёки кучли қон кетишлар) бўлган пациентларда, чунки ацетилсалицил кислотаси буйрак функциясини бузилиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги хавфини ҳам оширади;
  • оғир глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар, чунки ацетилсалицил кислотаи уларда гемолиз ёки гемолитик анемия чақириши мумкин, айниқса хавф омиллари бўлганида (масалан препаратнинг юқори дозаларини қўллаш, иситма ёки ўткир инфекцион жараён);
  • жигар функциясини бузилиши.

Ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг тромбоцитлар агрегациясига нисбатан ингибиция қилувчи самарасини камайтириши мумкин. Ибупрофенни қабул қилишдан олдин оғрисизлантирувчи восита сифатида Кардисейв препаратини қабул қилган ҳолларда пациент шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Ацетилсалицил кислотаси бронхоспазм ёки бронхиал астма ёҳуд юқори сезувчанликнинг бошқа реакциялари ривожланишини чақириши мумкин. Хавф омиллари анамнезида бронхиал астма, пичан иситмаси, бурун полинози ёки сурункали респиратор касалликлар, анамнезида бошқа моддаларга аллергик реакциялар (масалан тери реакциялари, қичишиш, эшакеми) ни ўз ичига олади.

Ацетилсалицил кислотасининг қабул қилгандан кейин бир неча кун сақланадиган тромбоцитлар агрегациясига нисбатан ингибиция қилувчи самараси туфайли, ацетилсалицил кислотасини сақловчи препаратларни қўллаш жаррохлик операцияларида (шу жумладан аҳамиятсиз жаррохлик аралашувлари, масалан тишни олиб ташлаганда) қон кетишини пайдо бўлиши/кучайиши хавфи ошади.

Ацетилсалицил кислотасининг паст дозалари қўлланилганда сийдик кислотасини чиқарилиши камайиши мумкин. Бу мойил пациентларда подагра хуружларига олиб келиши мумкин.

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан тана ҳароратини ошиши билан кечувчи ёки кечмайдиган ўткир респиратор вирусли инфекцияси (ЎРВИ) бўлган болалар ва ўсмирларда ацетилсалицил кислотасини сақловчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Айрим вирусли касалликларда, айниқса А грипп, В грипп ва сувчечакда шошилинч тиббий аралашувчи талаб этувчи кам учрайдиган, лекин ҳаёт учун хавфли касаллик Рея синдромини ривожланиши хавфи мавжуд. Агар ацетилсалицил кислотаси ёндош дори воситаси сифатида қўлланилса хавф ошиши мумкин, лекин бунда сабаб-оқибат боғлиқлиги исботланмаган. Агар кўрсатилган ҳолатлар доимий қусиш билан кечса, бу Рея синдромининг кўриниши бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорликнинг I-II уч ойлигида ва эмизиш даврида Кардисейв препаратини қўллаш ҳақидаги қарор фойда/хавф нисбатини синчковлик билан баҳолагандан кенин қабул қилиш керак. Бундай ҳолларда препарат максимал паст дозаларда (суткада 100 мг гача) ва синчков кузатув остида қўлланади. Қўллаш муддати максимал қисқа бўлиши керак. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти.

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Катталар учун хавфли доза – тана вазнига 150 мг/кг.

Ўртача даражадаги сурункали заҳарланиш симптомлари (препаратни юқори дозада узоқ вақт қўллаш оқибати): бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, карлик, вазодилатация, кўп терлаш, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, кўришни ноаниқлиги.

Оғир даражадаги ва ўткир заҳарланиш симптомлари (дозани ошириб юборилиши оқибати): ўпка гипервентиляцияси, қизиб кетиш, безовталик, кетоз, респиратор алкалоз ва метаболик ацидоз.

Оғир даражада заҳарланиш ҳолатларида марказий нерв тизимини сусайиши кома, кардиоваскуляр коллапс ва нафасни тўхташига олиб келиши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси билан ўткир заҳарланиш (>300 мг) кўпинча ўткир жигар етишмовчилигини чақиради, 500 мг/кг дан юқори доза эса ўлимга олиб келиши мумкин. 

Даволаш. Дозани ўткир ошириб юборилганда меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак.

Ацидоз, гиперпирексия, гиперкалиемия ва сувсизланишдан сақланиш учун суюқлик ва электролитлар мувозанатини тиклаш керак. Қон плазмасидан салицилатни чиқарилишининг самарали усуллари бўлиб ишқорий диурез, гемодиализ ёки гемоперфузия ҳисобланади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 5 блистерлар қутида.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

30 таблетка – рецептсиз. 

50 таблетка – рецепт бўйича.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x