ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРНҚНОМА
КАРДИОЛЕКЗИН–ЗНФ
CARDIOLEXINUM–ZNF
Препаратиинг савдо номи: Кардиолекзин–ЗНФ
Таъсир этувчи моддалар: валериана илдизпояси илдизи, арслонқуйруқ ўти ва дўлана меваси.
Дорн шакли: настойка.
Таркиби:
100 мл настойка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: валериана настойкаси – 33,4 мл, арслонкуйрук настойкаси – 33,3 мл, дулана настойкаси – 33,3 мл.
Таърифи: тиниқ, яшил-оч жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: Седатив восита.
Фармакологик хусусиятлари
Валериана, арслонқуйруқ ва дўланадан ташкил топган мажмуавий препаратдир. Препаратиинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.
Валериана – марказий нерв тизимига седатив ва спазмолитик таъсирга эга. Юрак уришини камайтиради ва қон томирларини кенгайтиради.
Арслонқуйруқ, – седатив таъсир кўрсатади. Бундан ташқари юрак-қон томир тизимига юрак ритмини секинлапгтириб, агар у тезлашган бўлса ва қон босимини пасайтириб, агар у ошган бўлса, юрак-қон томир тизимига бошқарувчи таъсир кўрсатади.
Дўлана – юрак коронар қон томирларида ва бош мия қон томирларида қон айланашини кучайтиради, юрак мушаклари қисқаришини кучайтиради ва шу билан бирга унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, миокарднинг юрак гликозидларига сезувчанлигини оширади, кучсиз аритмияга қарши фаолликка эта.
Препарат умуман седатив таъсирга эга (валериана ва арслонкуйрук алохида-алохида қўллангандагига нисбатан яққолроқ).
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилмаган, чунки ўсимликдан олинган дори воситалари турли биологик-фаол моддалар сақлайди.
Қўлланилиши.
– вегето-қон томир дистонияси, нерв қўзғалувчанлигини ошиши, астеноневротик синдром, климактерик синдром;
– таъсирчанлик, хавотирлик, бош оғриғи, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик, руҳий бузилиш билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари;
– уйқунинг бузилишларини енгил шакиллари;
– доимий рухий зўриқиш холати;
– гипертония касаллигининг биринчн босқичи, сурункали юрак етишмовчилигида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга катталарга 20–30 томчидан қабулга, кунига 3–4 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Уйқучанлик, тушкунлик ва мехнат қобилиятининг пасайиши, шунингдек юқори сезувчанлик, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратиинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дорилариинг ўзаро таъсири
Седатив, юрак воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препаратда этанол сақланиши туфайли, автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқаришда реакция тезлиги секннлашиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Флаконларда 25 мл, 50 мл дан суюклик.
Сақлаш шаройити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда. 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроклилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.