ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАРДИОЛЕКС
CARDIOLEXUM
Препаратнинг савдо номи: Кардиолекс
Таъсир этувчи моддалар: Валериана илдизпояси илдизи билан, арслонқуйруқ ўти ва дўлана меваси.
Дори шакли: Настойка
Таркиби:
100 мл настойка қуйидагиларни сақлайди:
Валериана настойкаси – 33,4 мл; арслонқуйруқ настойкаси -33,3 мл; дўлана настойкаси-33,3 мл.
Таърифи: Яшил-қўнғир рангли, ўзига хос енгил хушбўй ҳидли ва аччиқ таъмли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: Седатив восита.
Фармакологик хусусиятлари
Валериана, арслонқуйруқ ва дўланадан ташкил топган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.
Валериана – марказий нерв тизимига седатив ва спазмолитик таъсирга эга. Юрак уришини камайтиради ва қон томирларини кенгайтиради.
Арслонқуйруқ – седатив таъсир курсатади. Бундан ташкари юрак-томир тизимига юрак ритмини секинлаштириб, агар у тезлашган бўлса ва қон босимини пасайтириб, агар у ошган бўлса, бошқарувчи таъсир кўрсатади.
Дўлана – юрак коронар томирларида ва мия томирларида қон айланишини кучайтиради, юрак мушаклари қисқаришини кучайтиради ва шу билан бирга унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, миокарднинг юрак гликозидларига сезувчанлигини оширади, кучсиз аритмияга қарши фаолликка эга.
Препарат умуман седатив таъсирга эга (валериана ва арслонқуйруқ алоҳида-алоҳида қўллангандагига нисбатан яққолроқ).
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилмаган, чунки ўсимликдан олинган дори воситалари турли биологик-фаол моддалар сақлайди.
Кўлланилиши
– вегето-томир дистонияси, нерв қўзғалувчанлигини ошиши, астеноневротик синдром, климактерик синдром.
– таъсирчанлик, хавотирлик, бош оғриғи, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик, рухий бузилиш билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари.
– уйқунинг бузилишларини енгил шакллари.
– доимий рухий зўриқиш холати.
– гипертония касаллигининг биринчи босқичи, сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида).
Кўллаш усули ва дозалари
Ичга, катталарга 20-30 томчидан қабулга, кунига 3-4 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Уйқучанлик, тушкунлик ва мехнат қобилиятининг пасайиши, шунингдек юқори сезувчанликда аллергик реакциялар.
Кўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Седатив, юрак воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препаратда этанол сақланиши туфайли, автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқаришда реакция тезлиги секинлашиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақланиши ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмаслик лозим.
Чиқарилиш шакли
Флаконларда 25, 50 мл дан суюқлик.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.