Калгель

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛГЕЛЬ  

CALGEL  

 

Препаратнинг савдо номи: Калгель

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): лидокаин гидрохлориди/цетилпирид хлориди.

Дори шакли: тиш гели

Таркиби:

1 грамм тиш гели қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 3,3 мг лидокаин гидрохлориди, 1,0 мг цетилпиридин хлориди 

Ёрдамчи моддалар: 210,0 мг кристалланмайдиган 70% ли сорбитол эритмаси, 140,0 мг ксилитол, 93,6 мг этанол 96%, 70,0 мг глицерин, 25,0 мг гидроксиэтилцеллюлоза 5000ср, 10,0 мг канакунжут мойининг гидрогенланган концентрати PEG 40, 3,3 мг гидроксиполиэтоксидодикан (лаурет-9), 3,3 мг макрогол-300, 1,0 мг натрий сахаринати, 0,6 мг левоментол, 4,8 мг гиёҳли ҳушбўй 17.42.5490, 1,0 мг карамель Е150, 8,3 мг натрий цитрати, 1,05 мг лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув 1000,0 мг гача.

Таърифи: сувда эрийдиган, ўзига хос ҳидли, бўлакчалар, кесакчалар ва бегона зарралардан холи, таркибида қанд сақламаган, сарғиш-жигарранг рангли гель. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга восита/юза анестезияси учун препарат 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Калгель тиш гели – маҳаллий оғриқсизлантирувчи препарат бўлиб, бунда лидокаин шиллиқ қаватлар юзасига суртилганида маҳаллий анестетик сифатида таъсир қилади. Цетилпиридин хлориди антисептик хусусиятларга эга.

 

Қўлланилиши

Калгель тиш гели болаларнинг тиши чиқаётган пайтда қўлланади. Калгель тиш гели тез таъсир кўрсатиб, тиш чиқаётган пайтдаги оғриқни енгиллаштиради ва болаларда милкдаги оғриқни олади, енгил антисептик хусусиятларга эга.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Калгель тиш гели болаларда 3 ойликдан бошлаб қўллаш тавсия этилади. 

Тиш гелининг оз миқдорини, тахминан 7,5 мм тоза бармоқ учига қўйилади ва эҳтиёткорлик билан боланинг милкини яллиғланган соҳасига суртилади.

Зарурат туғилганида тиш гелини 20 минутлик интервал билан суртиш мумкин, бироқ кунига 6 мартадан ошмаслиги керак. 

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни йўриқномаларга мувофиқ ишлатилганда ножўя таъсирларни пайдо бўлиши эҳтимоли кам. Бироқ катталарда ва 12 ёшдан ошган болаларда маҳаллий инъекциядан кейин лидокаин гидрохлоридига нисбатан ўта юқори сезувчанликнинг бир-бир ҳолатлари таърифланган. Бундай ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакцияси нафас олишни бироз қийинлашиши билан кечувчи маҳаллий шиш кўринишида ёки ёйилган тошма кўринишида намоён бўлган.

Гиёҳли ҳушбўйнинг асосий компоненти ҳисобланган мойчечак аллергик реакцияларни чақириши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Мойчечакка нисбатан ўта юқори сезувчанлик одатда аллергияга мойил кишиларда нафас олишни қийинлашиши кўринишида намоён бўлади. Таркибида мойчечак сақлаган доривор ўтлар йиғмаси ёки настойкасини қабул қилувчи шахсларда анафилактик шок ҳолатлари ҳақида маълум қилинган. Сенсибилизацияга учраган пациентлар таркибида мойчечак сақлаган препаратларга нисбатан мусбат тери реакцияларини намойиш этишлари мумкин.

Ҳар қандай ножўя таъсир юз берган ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Маълумотлар тақдим этилмаган.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Калгель тиш гели билан бирор-бир дорилар билан ўзаро таъсирлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Вена ичига юбориладиган лидокаинни ва перорал прокаинамидни, перорал фенитоинни монотерапия кўринишида ёки фенобарбитал, примидон ёки карбамазепин, перорал пропанолол билан мажмуада ва калийни тежовчи диуретиклар, шу жумладан буметанид, фуросемид ва тиазид, билан мажмуада буюрилганида дориларнинг ўзаро таъсири ҳақида маълум қилинган. Ушбу дориларнинг ўзаро таъсирларини Калгель тиш гелини қўллаш билан боғлиқлик эҳтимоли кам.

Номутаносиблик

Йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозаларни ошириб юборманг. 

Кекса ёшдаги беморларда қўлланиши: қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Қўллаш мумкин эмас.

Препарат яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланмасин ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Ютиш қобилиятининг бузилиши билан кечувчи фарингеал сезувчанликнинг сусайиши, назарий жиҳатдан Калгель тиш гелини катта дозаларда маҳаллий перорал қўллаш оқибатида юз бериши мумкин. Оғзини чайган ва 2% ли лидокаин гидрохлорининг эритмасини 5 мл (100 мг лидокаинга эквивалент) миқдорини ютиб юборган катта ёшли пациентда юз берган худди шундай самара ҳақида маълум қилинади. Бироқ, тана юзаси майдони ва фарингеал юза майдонини пропорционаллигидан келиб чиққан ҳолда, ушбу доза 3 ойлик бола учун бир марталик 5,4 грамм Калгель тиш гелининг дозасига эквивалент бўлган.

Лидокаин гидрохлориди ёки цетилпиридин хлоридининг катта миқдори, ҳатто Калгель тиш гелини нотўғри қўллаганда ёки ҳаддан ташқари кўп суртилганда ҳам, клиник аҳамиятли токсик самарани келтириб чиқариш эҳтимоли жуда кам.

Даволаш. Доза ошириб юборилган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. 

 

Чиқарилиш шакли

10 граммдан ичидан ламинатланган, бурунчасида ҳимоя мембранасига эга бураладиган полипропилен қалпоқчали, бурунчали букиладиган алюминий тюбикда. 

1 тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига солинган. 

 

Сақлаш шароитлари

25°С дан паст ҳароратда ёруғлик тушмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

36 ой

 

Дорихоналарда сотилиш шартлари

Рецептсиз.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x