Jurnalxonlar bilan uchrashuv

Биринчи Президентимиз ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги қарори асосида ташкил этилган журнал халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш мақсадида мазмунан бой ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган жаҳон адабиёти намуналарини она тилимизда мутолаа қилишдек эзгу ишларга ҳисса қўшмоқда.

Таҳририят жамоаси атоқли олим ва таржимон Озод Шарафиддинов раҳбарлигида бошланган ишларни давом эттириш, журнал билан бошқа ташкилотлар ижодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, таржима мактабининг ижодкорлари доирасини кенгайтириш орқали халқимизни жаҳон адабиётининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, бу борада эришаётган ютуқлар ва келажакдаги режалар бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиб келмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида «Жаҳон адабиёти» журнали ижодий жамоаси ва муаллифлари билан ўтказилган учрашув шулардан бири.

Институт ректори А.Маннонов, филология фанлари доктори, профессор Н.Каримов, «Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Ш.Ризаев, Ўзбекистон халқ шоири С.Саййид ва бошқалар «Жаҳон адабиёти» журнали йигирма йиллик фаолияти мобайнида ўқувчиларини Шарқ ва Ғарб адабиёти намояндалари ҳаёти ва ижоди, уларнинг асарлари билан таништириб боришда таниқли таржимонлар қаторида олий ўқув юртларида таълим бераётган олим ва ўқитувчилар ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётгани таҳририят фаолиятини янада ривожлантиришда қўл келаётганини таъкидлади.

– Журналнинг ҳар бир сони такомиллашиб, таржима қилинаётган асарлар салмоғи ортиб бормоқда, – дейди институтнинг шарқ филологияси факультети декани, филология фанлари доктори, профессор Қ.Омонов. – Айниқса, «Эпос – тафаккур дурдонаси», «Устоз таржимонлар бисотидан», «Адабиётшунослик. Фалсафа», «Қиёс ва талқин», «Жаҳон маданияти ва санъати», «Эссе», «Кундаликлар», «Ёш таржимон минбари» каби рукнларда берилаётган материаллар адабий муҳитнинг эътиборини жалб қилмоқда.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

https://jahonadabiyoti.uz/2017/04/08/jurnalxonlar-bilan-uchrashuv/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x