«Jahon adabiyoti» jurnali ijodkorlari bilan uchrashuv bo’lib o’tdi

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Жаҳон адабиёти» журнали ижодий жамоаси ва муаллифлари билан учрашув бўлди.

Университет ректори Ш.Сирожиддинов, филология фанлари доктори, профессор У.Норматов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Э.Аъзам ва бошқалар мустақиллик меваси бўлган «Жаҳон адабиёти» журналининг ташкил этилиши халқимизни жаҳон адабиётининг энг гўзал намуналаридан баҳраманд этиш, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва уларда китобга меҳрни тарбиялаш, ёшларни Ватанга, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида вояга етказишда катта роль ўйнаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимиз ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги қарори асосида ташкил этилган журналда ўтган вақт мобайнида дунё адабиётининг юзлаб таниқли намояндалари асарлари эълон қилинди. Мазкур нашр ўзбек таржимонлик мактабини ривожлантириш ва ёш мутаржимларни юзага чиқариш, адабиётимизни янги ижодий тажрибалар билан бойитишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Шу кунга қадар унда 100 дан ортиқ роман, 200 га яқин қисса, 1000 дан ортиқ ҳикоя ва новелла, 500 га яқин фалсафий-публицистик, илмий-назарий мақола эълон қилинди.

– Журналимиз бевосита Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан дунё юзини кўрган, – дейди «Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Ш.Ризаев. – Атоқли олим Озод Шарафиддинов раҳбарлигида журналнинг юзта сони нашр этилган. Журналнинг маънавий-ижтимоий ҳаётимизда тутган ўрни ва таҳририятда юзага келган таржима мактабига тамал тошини қўйишда устознинг хизмати беқиёс. Бугунги кунда шу анъана давом эттирилиб, адабий воқелигимизга ижобий таъсир кўрсатадиган асарлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда. Таҳририятда Навоий ижодини тарғиб қилиш борасида ҳам эзгу ишлар йўлга қўйилган. Китобхонларимизга Жалолиддин Румий, Вергилий, Данте, Шекспир, Кристофер Марло, Рабле, Дени Дидро, Жан Жак Руссо, Лессинг, Лев Толстой, Адам Нискевич, Франс Кафка сингари жаҳон адабиёти намояндаларининг асарларини журнал саҳифаларида тақдим этганмиз.

Айни чоғда таҳририят жамоаси журнал библиографиясини, “Жаҳон адабиёти” журнали кутубхонасидан” сериясида китоблар нашр эттириш, вилоятлар, олий таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

Тадбирда журнални янада такомиллаштириш, унинг саҳифаларини дунё адабиёти ижодкорлари асарлари билан бойитиш, бу борадаги ютуқ ва изланишлар хусусида фикр алмашилди.

 Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

https://jahonadabiyoti.uz/2017/04/06/jahon-adabiyoti-jurnali-ijodkorlari-bilan-uchrashuv-bolib-otdi/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x