“Жаҳон адабиёти” журнали ташкил
этилганлигининг 20 йиллигига
Устоз Озод домла учирган лочин,
Ҳур парвоз айлаб ёйди қулочин,
Бугун ҳайратда боқар бутун бир очун,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Дунё юзин кўрди сара асарлар,
Тафаккурни чархлар: қара асарлар,
Маънавият бойир мазза асарлар,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Ер юзин кезасан, ҳар саҳфасида,
Журнал – адабиёт чин халфаси-да,
Дунё жаранглайди сўзсиз сасида,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Азал ақл ёшдамас, дегайлар бошда,
Сўнмас нур бордур, кўҳна қуёшда,
Қуёшнинг тафти ёр йигирма ёшда,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Турли маданият, санъату тарих,
Очсангиз сўйлайди журнал – муаррих,
Ҳайратдан мук тушиб, дейсиз “во дариғ”,
“Жаҳон адабиёти” – жа
Бунда бошдир адиб Шуҳратжон Ризо,
Битганидин етур жонингга ғизо,
Бор яна заҳматкаш Амир Файзулло,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Муродини берсин Алимуроднинг,
Маънисин чақади ҳар бир баётнинг,
Отабекка берган ёшлик қанотни,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Бор бўлсин юртимнинг таржимонлари,
Омон бўлсин доим жисму жонлари,
Жаҳон адабиётига ёр имконлари,
“Жаҳон адабиёти” – жаҳоним!
Жамолиддин МУСЛИМ,
29.03. 2017 йил.
Ижтимоий тармоқларда ёйиш:
https://jahonadabiyoti.uz/2017/03/30/jahon-adabiyoti-jahonim/