Инфлюцид®

 ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНФЛЮЦИД®

INFLUCID®

 

Препаратнинг савдо номи: Инфлюцид®

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Aconitum D3 – 25мг, Gelsemium D3 – 25мг, Ipecacuanha D3 – 25мг, Phosphorus D5 – 25 мг, Bryonia D2 – 25 мг, Eupatorium perfoliatum D1 – 25 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, буғдой крахмали.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама ясси фаскали, катта бўлмаган доғлари бўлиши мумкин бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик воситалар.

АТХ коди: R05X

 

Фармакологик хусусиятлари

Касалликни тушунишига ва дори субстанциясини қўлланилишини тушуниш юзасидан гомеопатик даволаш анъанавий тиббиётдан яққол фарқланади. Гомеопатик воситалар организмнинг хусусий ҳимоя механизмларини рағбатлантиради ва шу тарзда уни потенциал ўз-ўзини даволашни фаоллаштиради. Гомеопатик воситага организмнинг жавоби қатъий индивидуалдир. Шу сабабали дозага боғлиқ фармакологик самаралари, фармакодинамик ёки фармакокинетик маълумотларни аниқлаб бўлмайди.

 

Қўлланилиши

Гриппга ўхшаш иситмали инфекцияларни ва бошқа юқори нафас йўлларини ўткир вирусли инфекцияларини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

Катталар: ўткир холатларда, симптомлар енгиллашгунича ҳар соатда 1 таблеткадан қабул қилиш керак, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас. Кейинги даволашгача ёки сурункали холатларда 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

Инфекцияни олдини олиш учун кунига 3 марта 1-2 таблеткадан қабул қилиш керак.

Педиатрик гуруҳ

1 ёшдан 11 ёшгача болалар: ўткир холатларда симптомлар яхшилангунигача ҳар 2 соатда          1 таблеткадан қабул қилиш керак, аммо кунига 8 таблеткадан кўп эмас. Кейинги даволашда ёки сурункали холатларда 1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилиш керак.

12 ёшдан катта ва катта болалар: ўткир холатларда, симптомлар енгиллашгунича                        1 таблеткадан ҳар соатда қабул қилиш керак, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас. Кейинги даволашгача 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

Инфекцияларни олдини олиш учун 12 ёшгача бўлган болалар 1 таблеткадан кунига 3 марта,       12 ёшдан бошлаб ва ундан катталар кунига 3 марта 1-2 таблеткадан қабул қилиш керак.

Қўллаш усули

Таблеткаларни овқатдан 30 минут олдин ёки 30 минут кейин, оғизда секин эришига имкон берган ҳолда қабул қилиш лозим.

Кичик болаларга таблеткаларни майдалаш мумкин ва оз миқдордаги сувда эритиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам холларда (<1/10,000) ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосан тез-тезлигини бахолаб бўлмайди):

Юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, терида тошмалар ва меъда-ичакда бузилишлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда Инфлюцидни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Изоҳ: гомеопатик дори воситаси қўлланганда вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай холларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни Eupatoricum perfoliatum (посконник пронзеннолист) га ёки бошқа мураккаб гулли оилаларига мансуб, бошқа фаол ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлиги маълум бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Препарат лактоза ва буғдой крахмали сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоза мальабсорбция синдром бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Буғдой крахмали глютен сақлаши мумкин, лекин жуда кам миқдорда, ва шунинг учун целиакияси бўлган одамлар учун хавфсиздир. Буғдойга аллергияси бўлган пациентларга (целиакиядан фарқ қилади) препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Болалар

Инфлюцидни 1 ёшдан кичик болаларга қўллаш мумкин эмас, чунки препаратни бу гуруҳ ёшидагиларга препаратни қўллаш етарлича хужжатлаштирилмаган.

Қуйидаги холларда шифокор билан маслаҳатлашинг:

– Агар симптомлар яхшиланмаса ёки ёмонлашса,

– Агар қўшимча шикоятлар пайдо бўлса,

– Агар тана ҳарорати сақланса ёки 39°С ошиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Барча дори препаратлари каби, ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Инфлюцидни фақат олдиндан шифокор маслахатидан кейин қабул қилиш керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлиги қобилиятига таъсири.

Гомеопатик препаратлар билан даволаш бошқа дори воситаларини қўлланилишини истисно қилмайди.

Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарур бўлганда шифокор билан маслахатлашиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

250 мг дан таблеткалар, 20 таблетка блистерда. 3 блистердан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x