ХОНДРОКСИД®
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Хондроксид®
Халқаро патентланмаган номи: хондроитин сульфати
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка сақлайди:
таъсир этувчи модда: хондроитин сульфат натрий – 250,0 мг.
ёрдамчи моддалар: кальций стеарати – 4,8 мг, кросповидон – 12,39 мг, повидон К-30 – 9,312 мг, микрокристалл целлюлоза – 96,0 мг, магний гидроксикарбонати пентагидрати – 107,498 мг.
Таърифи: оқдан сарғиш ёки оч сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, рискали ва фаскали таблеткалар, киритмалар бўлиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар репарациясининг табиий стимулятори.
АТХ коди [М01АХ25]
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Тоғай тўқимасини шаклланишини рағбатлантирувчи, регенерация қилувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Хондроксид® тоғай ва суяк тўқимасининг асосий моддасини ҳосил қилишда иштирок этади: гиалин ва толасимон тоғайлардаги алмашинув жараёнларига таъсир кўрсатади. Препарат тоғай тўқимасининг парчаланиш жараёнларини тормозлайди ва бўғим тоғайида тикланиш жараёнларини рағбатлантиради.
Хондоксид® протеогликанларнинг биосинтезини рағбатлантиради, бўғим халтачасининг ва бўғимларнинг тоғайли юзаларининг регенерациясига ёрдам беради, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқотилишини кучайтиради, суяк тўқимасининг тикланиш жараёнларини тезлаштиради.
Хондроксид® остеоартроз ва остеохондрознинг ривожланиб боришини секинлаштиради. Хондроксид® препарати қўлланганида шикастланган бўғимларда оғриқлар камаяди ва ҳаракат яхшиланади, бунда терапевтик самара даволаш курси тугатилганидан кейин ҳам узоқ вақт сақланади.
Гепарин билан структур ўхшашликка эга бўлиб, синовиал ва субхондрал микроциркулятор ҳавзада фибринли тромбларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга бир марта ўртача терапевтик доза қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясига 3-4 соат ўтгач, синовиал суюқлигида 4-5 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг биокираолишлиги 13% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Асосан тоғай тўқимасида йиғилади (бўғим тоғайида максимал концентрациясига 48 соатдан сўнг эришилади); синовиал халтачаси бўғим ичига кириши учун тўсқинлик қилаолмайди.
Чиқарилиши
Буйраклар орқали 24 соат давомида чиқарилади.
Қўлланилиши
Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеоартроз ва умуртқа поғонасининг остеохондрозини даволаш ва олдини олишда қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, болалар (болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган), ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Қон кетишлари ёки қон кетишига мойиллик.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, 0,5 г дан (2 таблетка) суткада 2 марта.
Таблеткалар сув билан бирга қабул қилинади.
Тавсия этиладиган бошланғич даволаш курси 6 ойни ташкил қилади.
Препаратнинг терапевтик самараси қўллаш тўхтатилганидан кейин ҳам касалликнинг жойлашиши ва босқичига қараб 3-5 ой давом этади. Зарурати бўлганида такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин, курсларнинг давомийлиги шахсий белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Тез-тезлигини баҳолаш: кам ҳолларда – >= 0,01% дан <0,1% гача.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – аллергик реакциялар.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, диарея, ҳаддан зиёд юқори дозаларда (суткада 3 г дан кўпроқ) узоқ муддат қабул қилинганида геморрагик тошмалар бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволашни ўтказиш.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсири кучайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитиклар билан бирга қўлланганида қон ивишининг кўрсаткичларини кўпроқ назорат қилиш талаб қилинади.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 250 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3, 5, 6, 9 ёки 10 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз