ХОНДРОКСИД®
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи Хондроксид®
Халқаро патентланмаган ёки гуруҳланган номи Хондроитин сульфати
Дори шакли сиртга қўллаш учун гель
Таркиби
Фаол модда: хондротин натрий сульфати – 0,05 г (100% қуруқ моддага ҳисобланганда); ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид (димексид) – 0,1 г, пропиленгликоль (1,2-пропандиол) – 0,05 г, изопропанол (изопропил спирти, 2-пропанол)-0,05 г, этанол (этил спирти) – 0,2 г, натрий дисульфати (натрий метабисульфити) – 0,0005 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин, метилпарабен) – 0,0012 г, пропилпарагидрокси-бензоат (нипазол, пропилпарабен) – 0,0003 г, карбомер (карбопол) – 0,035 г, апельсин ароматизатори (озуқа “Апельсин” ароматизатори) – 0,005 г, сув (тозаланган сув) – 1 г гача.
Таърифи
Сарғиш, яримтиниқ, мева ҳидли бир хил гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Тўқималарнинг репарациясини рағбатлантирувчиси
АТХ коди: М01АХ25.
Фармакологик таъсири
Хондроксид® гели мажмувий таъсирга эга:
- остеоартрозни ва остеохондрозни кучайиб боришини секинлаштиради;
- оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади;
- яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади;
- бўғим тоғайининг тикланишини рағбатлантиради;
- бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди;
- бўғимларнинг шишини камайтиради.
Гелнинг компонентларини оптимал мос қўшилиши туфайли уларнинг оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши самараларини ўзаро кучайиши аниқланади.
Хондроксид® гель препаратини қўллаш қабул қилаётган ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг дозаларини камайтириш имконини беради.
Хондроксид® табиий компонент хондроитин сульфатини (юқори молекуляр мукополисахарид) сақлайди, у тоғай тўқималарни қурилишида иштирок этади.
Хондроитин сульфати:
- тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувини яхшилайди;
- тоғай тўқимасини парчалайдиган ферментларнинг фаоллигини пасайтиради;
- тоғай тўқимасида дегенерация (парчаланиш) жараёнларини тормозлайди;
- гликозаминогликанлар синтезини рағбатлантиради;
- бириктирувчи тўқимасининг коллапсига тўсқинлик қилади;
Бу шикастланган бўғимларда оғриқни камайишига ва ҳаракатчанликни ошишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Хондроксид® гели яхши сўрилади. Сичқонларда радионишонланган 3Н-хондроитин сульфати ишлатилган ҳолда экспериментал текширишлардан олинган маълумотларга мувофиқ хондроитин сульфатининг сўрилиш кўрсаткичи 14% ни ташкил қилади. Диметилсульфоксид хондроитин сульфатни хужайра мембраналари орқали тўқималарни ичкарисига яхши киришига ёрдам беради. Хондроксид® гель препарати терига суртилгандан кейин хондроитин сульфат бўғимларга тез ва танлаб ўтади, 30 минутдан кейин максимал концентрацияга эришади ва кейинчалик препарат тоғай тўқимасидан икки босқичли чиқарилади. Чиқарилишининг тез босқичини тугалланиши қўллангандан 1 соатдан кейин юз беради. Препаратни бўғимларда тутилиб қолиши 5 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеартроз, умуртқа поғонасининг остеохондрозни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Препарат суртилган соҳада тери қопламаларини шикастланишида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга. Хондроксид® гели терига шикастланиш ўчоғи устига кунига 2-3 марта суртилади ва енгил қарсаксимон ҳаракатлар билан тўлиқ шимилгунча 2-3 минут давомида ишқаланади. Даволаш курси 2-3 ҳафтадан 2-3 ойгача ташкил қилади.
Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар.
Дозани ошириб юборилиши
Хондроксид® гель препарати дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши ёки номутаносиблиги ҳоллари номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни шиллиқ қавати ва очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Терига ёки кийимга тушганида гель сув билан из қолдирмасдан осон ювилади. Препарат ҳомиладорликда, лактация даврида, болалик ёшида шифокорни маслаҳатсиз қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Хондроксид® гели седатив самара, психомотор бузилишлар чақирмайди ва пациентни юқори эътибор ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун 5% ли гель. 20, 25, 30, 35, 40 г дан алюминий тубаларда ёки полиэтилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.