ХОНДРО-Ritz

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХОНДРО–Ritz

CHONDRO-Ritz

 

Препаратнинг савдо номи: ХОНДРО-Ritz

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Chondroitin Sulfate, D-Glucosamine Sulfate.

Дори шакли: капсула

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 200 мг хондроитин сульфати ва 250 мг D-глюкозамин сульфати;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати.

Таърифи: №0 ўлчамли қаттиқ, желатин капсулалар.

Капсуланинг ранги – корпуси ва қопқоқчаси – оч-яшил рангда. Капсуланинг ичидаги модда – оч сариқ тусли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тоғай тўқимасида моддалар алмашинувини бошқарувчи препарат.

АТХ коди: М09АХ02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Тоғай тўқимасида моддалар алмашинувини бошқарувчи препаратдир. Яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, тинч ҳолатда ва ҳаракатлангандаги оғриқни камайтиради, ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёжни камайтиради.

Хондроитин сульфати – юқори молекуляр муко-полисахарид бўлиб, тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувини бошқарувчи воситадир. Суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқотилишини камайтиради, суяк тўқимасини тикланиш жараёнларини тезлаштиради, тоғай тўқимасини дегенерация жараёнини тормозлайди. Бириктирувчи тўқимани эзилишига тўсқинлик қилади ва бўғим юзаларини ўзига хос мойловчи модда ролини ўйнайди. Гиалин тўқимасида модда алмашинувини нормаллаштиради. Бўғим тоғайининг регенерациясини рағбатлантиради.

D-глюкозамин сульфати –протеогликанлар ва гликозамин-гликанлар таркибига кирувчи эндоген моддадир. Тоғай тўқимасининг структур яхлитлигини таъминлайди. Мунтазам қўлланилганда протеогликанлар ва гиалурон кислотасини синтезини фаоллашиши ҳисобига бўғимлар, умуртқа поғонаси ва умуртқа поғонаси атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг дегенератив жараёнларини авж олишини секинлаштиради.

 

Қўлланилиши

  • бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларини даволаш ва олдини олиш;
  • бирламчи ва иккиламчи остеоартрит (остеоартроз);
  • турли соҳалардаги остеоартрит (тизза, чаноқ-сон, билак-кафт бўғимлари, умуртқа поғонаси ва бошқалар);
  • елка-курак периартрити;
  • остеохондроз;
  • спондилез;
  • остеопороз, парадонтопатия;
  • суяк синишларида (суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бошланғич доза суткада 6 капсулани ташкил этади, кейинчалик даволаш курси қуйидагича давом эттирилади: суткада 4 капсуладан 1,5-2 ой давомида. Капсулалар овқатдан олдин қабул қилинади.

Вақт ўтган сари препаратнинг самараси кучаяди, даволаш курси одатда интерваллар билан 6 ой такрорланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар.

Эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм, диарея, қабзият кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Мажмуавий қўлланилганда глюкозамин меъда-ичак йўлларидан тетрациклинларни сўрилишини кучайтиради ва пенициллин ва хлорамфениколни сўрилишини камайтиради.

Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги юзасидан клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар, 120 капсуладан пластмасс флаконларда, бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.

Сақлаш шароити

10-25°С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз!

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x