Гўдак қанча сут эмади?

Она сутида 1,5 фоиз оқсил бор, лекин у таркибида 3,5 фоиз оқсил бўлган сигир сутидан кўра тез ҳазм бўлади. Бу сут таркибидаги ёғни кичкинтой организми осон ўзлаштиради.

Эмизиб боқилаётган боланинг ҳазм аъзолари ва иммун тизими яхши ишлайди, гўдак касалликка кам чалинади.

Боланинг қорни тўймаса…

Айрим оналар кўкрагига кам сут келаётганидан ташвишланиб, дарров қўшимча овқатлантиришга ўтадилар. Бу ҳолатнинг салбий томонлари бор. Чунки бола қўшимча овқат истеъмол қилгач, эмгиси келмайди. Оқибатда сут безлари сут ишлаб чиқаришни камайтиради.

Демак, она болага сути етмаётганини сезса, дарров сунъий озиқлантиришга шошилмасдан, болага кўпроқ кўкрак тутиши керак. Бола қанча кўп марта эмса, кўкрак сути шунча кўпаяверади.

Гўдак етарлича сут эмаётганига тўла ишонч ҳосил қилиш учун унинг бир кеча-кундуз давомида неча маротаба пешоби келаётганига эътибор берган маъқул. Илк кунларда чақалоқ бир кеча-кундузда 2-3 марта пешоби келади, 5 ҳафтадан ошгач эса олти-етти маротаба пешоб келиши мумкин.

Кўкрак сути билан озиқлантирилаётган бола бошқа суюқликлар ичмаган ҳолатда бир кеча-кундузда олти марта пешоб чиқарса, демак болага сут камлик қилаяпти. Бундай вақтда сутни кўпайтириш чораларини кўриш лозим.

Сутни кўпайтирувчи чоралар

Шивит уруғи дамламаси. 1 ош қошиқ шивит уруғини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндириб қўйилади. Дамламадан ярим стакандан кунига 2 маҳал ёки 1 ош қошиқдан кунига 6 марта ичилади.

Сабзи шарбати. Яхшилаб ювилган сабзини майда тишли қирғичдан ўтказиб, шарбатини сиқиб оласиз ва ярим стакандан кунига 2-3 маҳал ичасиз. Шарбат таъмини таъбингизга мослаш учун 1-2 ош қошиқ  сут, қаймоқ, асал аралаштиришингиз мумкин.

Арпабодиён дамламаси. 1 стакан қайноқ сувга 2 чой қошиқ арпабодиён уруғи қўшилади ва 1 соат тиндириб қўйилади. Совиган дамламани кунига 3-4 маҳал  овқатланишдан 30 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичилади.

Асал қўшилган турп шарбати.Асал ва турп шарбатига тенг миқдорда қайнатиб совитилган сув аралаштириб ичасиз. 100 гр. турп шарбатига 100 гр. сув қўшилади.

Арпабодиён ва жамбил шарбати. 10 гр. арпабодиён ва 10 гр. жамбил уруғи туйилади. Аралашманинг 1 чой қошиғига 1 стакан қайноқ сув солиб, 2 соат тиндриб қуйилади. Дамлама кунига 2-3 марта ярим стакандан ичилади.

Бундан ташқари, болани эмизишдан олдин ва кейин сут безларини енгил қўл ҳаракатлари билан уқаланг.  Гўдакни эмизишдан 10 дақиқа олдин бир стакан суюқлик ичишни унутманг.

Орзигул ЯНГИБОЕВА,
олий тоифали акушер-гинеколог.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x