2 Февраль
1769 йил. Иван Андреевич Крилов рус ёзувчиси, масалчи. У “Tўполончилар”, “Қизларга сабоқ”, “Ғазабнок бола” комедияcини, “Клеопатра”, “Филомела”, трагедиясини, “Баҳодир Илья” комик операларини ёзган. “Бўри билан қўзичоқ”, “Ҳайвонлар ўлати”, “Бўрилар ва овчилар”, “Деҳқонлар ва дарё”, “Балиқлар рақси”, “Мушук ва чўртак балиқ” масаллар муаллифи.
1882 йил. Жеймс Жойс, инглиз ёзувчиси, “Дублинликлар” ҳикояси ҳамда “Рассомнинг ёшликдаги портрети”, “Улисс”, “Финнеганча маърака” романлари муаллифи.
3 Февраль
1948 йил. Тоғай Мурод, Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Адиб “Ойдинда юрган одамлар” қиссаси учун Ойбек мукофотига сазовор бўлган. Кўплаб қиссалари, “Отамдан қолган далалар”, “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” романларининг муаллифи. У Ж. Лондоннинг “Бойнинг қизи” пьесасини, Э. Сетон Томпсоннинг “Ёввойи йўрға” китобини ўзбекчага ўгирган.
10 Февраль
1933 йил. Ҳусниддин Шарипов, Ўзбекистон халқ шоири. Унинг “Кўнгил буюргани”, “Қуёшга ошиқаман”, “Тупроққа қасида”, “Ернинг қалби”, “Мен сизга айтсам”, “Лирика” каби асарлари китобхонлар меҳрини қозонган. Шоирнинг “Ҳаяжонли дақиқалар”, “Оҳ, гўзал”, “Хирмон”, “Яна висол”, “Ёр истаб”, шеърий тўпламлари ҳамда икки жилдлик “Сайланма”си чоп этилган. Шу билан бирга ижодкорнинг “Сени севаман”, “Ота ўғли”, “Афсона”, “Чоллар ва кампирлар”, “Карвон бехатар бўлмас”, “Ёр истаб” сингари пьесалари Республика ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.
12 Февраль
1923 йил. Галия Измайлова, Ўзбекистон халқ артисти. У “Дон Кихот”, “Қирқ қиз”, “Лолақизғалдоқ”, “Оққуш кўли”, “Дон Жуан”, “Кармен”, “Лайли ва Мажнун”; “Севги тумори”, “Спартак” каби спектаклларда қаҳрамонлар ички дунёсини ифодали ҳаракатлар орқали очиб берган. У “Наврўз”, “Кашмир афсонаси”, “Севги афсонаси”, “Эсмеральда”, “Орзу”, “Бўрон”, “Зебуннисо”, “Умар Хайём”, “Ал Фарғоний” сингари опералар рақсларини саҳналаштирган.
13 Февраль
1903 йил. Жорж Сименон, француз ёзувчиси, “Аркали кўприк”, “Мегрэнинг ёзишмалари”, “Мегрэ саёҳат қилади”, “Мегрэ ва дайди”, “Мегрэ иккиланмоқда”, “Мегрэ ва Шарль”, “Бир қашшоқ ҳаётининг тўрт куни”, “Президент”, “Қамоқхона” сингари ижтимоий-психологик ҳамда “Ой зарбаси”, “Ҳабашлар маҳалласи”, “Қор устида ғубор”, “Ака-ука Диколар” каби кўплаб романлар муаллифи ҳамдир. “Хотирлайман”, “Ибтидо”, “Онамга хат” автобиографик китоблар ҳам унинг қаламига мансуб.
14 Февраль
1943 йил. Омон Матжон, Ўзбекистон халқ шоири, “Очиқ деразалар”, “Карвон қўнғироғи”, “Ёнаётган дарахт”, “Ярадор чақмоқ”, “Ҳаққуш қичқириғи” “Сени яхши кўраман”, “Гаплашадиган вақтлар”, шеърий тўпламлари муаллифи. Шоир ижодида “Имон ёғдуси”, “Сайланма” алоҳида ўрин эгаллайди. Ф. Шиллер, Ш. Бодлер, Е. Евтушенко каби жаҳон адабиёти намояндаларининг асарларини ўзбекчага ўгирган.
15 Февраль
1926 йил. Саида Зуннунова. Истеъдодли шоира. “Гуллар водийси”, “Қизингиз ёзди”, “Янги шеърлар”, “Қизларжон”, “Бир йил ўйлари” шеърий тўпламлари, “Гулбаҳор”, “Гулхан”, “Олов”, “Бўйларингдан ўргилай”, “Директор” сингари ҳикоя ва қиссалар муаллифи.
20 Февраль
1948 йил. Матназар Абдулҳаким, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. “Тиниқ тонглар”, “Фасллар қўшиғи”, “Қор қўшиғи”, “Ёнимдаги дарёлар” “Қорачиқдаги дунё”, “Бир қучоқ гул”, “Ойдинлик”, “Сўнгги япроқ”, “Жавзо ташрифи” каби қатор китоблари нашр қилинган. Шайх Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Бедил асарларини ўзбек тилига ўгирган.
22 Февраль
1788 йил. Артур Шопенгауэр, немис файласуфи, “Олам – ихтиёр ва тасаввур сифатида”, “Ахлоқшуносликнинг икки асосий муаммоси”, “Ҳаёт мактабининг ҳикматлари” сингари асарларни ёзган.
23 Февраль
1903 йил. Юлиус Фучик, чех ёзувчиси, танқидчи ва журналист. Унинг “Эртанги кунимиз кечаги кун бўлиб қолган мамлакатда”, “Тожихон Шодиева тарихи”, “Розияхон Мирсоатова” сингари китоблари чоп этилган”.
25 Февраль
1707 йил. Карло Гольдони. Итальян драматурги, итальян театри ислоҳотчиси, миллий комедия асосчиси. “Момоло кортезан”, “Момоло Брентеда”, “Синиш” ниқоблар комедиясини ислоҳ қилган. “Меҳмонхона бекаси”, “Икки бойга бир малай” ва бошқа комедиялари ўзбек тилига ўгирилиб, Муқимий номидаги мусиқий театрида саҳналаштирилган.
26 Февраль
1915 йил. Саттор Ярашев. Ўзбекистон халқ артисти. Таниқли опера хонандаси. “Тоҳир ва Зуҳра”, “Муқанна”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Майсаранинг иши”, “Дилором”, “Шоир қалби”, “Зулматдан зиё” ва бошқа мусиқали драмаларда роллар ижро этган. Шунингдек, “Ушшоқ”, “Дугоҳ”, “Сегоҳ”, “Феруз” каби мумтоз ашулалар, “Қонга ботсин”, “Жон Ўзбекистон”, “Ватан”, “Пахтакорларга” сингари кўплаб қўшиқларни ижро этган.
29 Февраль
1732 йил. Жоаккино Антонио Россини. Итальян композитори, “Севилья сартароши”, “Танкред”, “Отелло”, “Ўғри ҳакка”, “Вильгельм Телль” операларида ўз халқининг қаҳрамонлик, ватанпарварлик, романтик интилишларини ифодалаган. “Итальян қизи Жазоирда”, “Турк Италияда”, “Моисей Мисрда”, “Магомед II”, операларини ёзган.
1964 йил. Муяссар Раззоқова. Ўзбекистон халқ артисти. Опера хонандаси. “Майсаранинг иши”, “Умар Хайём”, “Лайли ва Мажнун”, “Травиата”, “Бал маскарад”, “Севилья сартароши”, “Лючия ди Ламмермур” каби спектаклларда асосий ролларни ижро этган. Унинг “Бир қамар”, “Дугоналар”, “Оқ каптар”, “Севимли ёрим”, “Ватан”, “Ифтихор”, “Ўлкам”, “Мен ўзбек қизиман”, “Миллат байроғи”, “Меҳринг билан яшаймиз”, “Ватан мадҳи” сингари қўшиқлари машҳур.
“Жаҳон адабиёти” журнали, 2013–2
https://saviya.uz/hayot/nigoh/fevral-oyida-tugilgan-madaniyat-va-sanat-namoyandalari/