Фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак

Абдураҳмон ЖОМИЙ ҳикматларидан

 

  • Фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак, фойдасиз фазилатдан қочмоқ ва фақат зарур нарсага қулоқ очмоқ лозим.
  • Саховат бирор нарсага қараб ёки эвазига бирор нарса талаб бўлса, ҳатто талаб этилган нарса мақтов ва миннатдорлик бўлгани тақдирда ҳам, у саховат эмас.
  • Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаётининг гарови бўлур: биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси – омонлик, учинчиси – ризқининг мўллиги, тўртинчиси – содиқ дўст ва бешинчиси – фароғат. Кимки шу беш нарсадан маҳрум этилган – хуш ҳаёт эшиги унинг олдида бекилган.
  • Кичикларга ҳазилу истеҳзо ўқин отмоқ – улуғлик обрўсин бекорга сотмоқ ва зиллату хорлик ғуборига ботмоқдир.
  • Агар оч бўлсанг, ҳар қандай ош-нон сенда қаттиқ иштаҳа қўзғатади. Сен билан ўтирган улфатларингда эса иштаҳанг сенга нисбатан нафрат уйғотади.
  • Яширин сирингни дўстингга ҳам айтма, чунки дўстликка халал етиб, душманликка айлангани ҳаётда кўп учрайди.
  • Эрта тонгда оғзингга бирор луқма овқат тиқмай эшикдан чиқма, чунки тўқлик хушмуомала ва чуқур мулоҳаза мояси, очлик эса енгилтаклик ва ақлсизлик доясидир.
  • Софдил ошиқлардан латифроқ киши оламда топилмас.
  • Агар мезбон дастурхон атрофида ўзини ҳамма неъматлардан баланд тутса, унинг нонидан ўз жигаринг аъло ва унинг шарбатидан ўз қонинг бажо.
  • Тиш-тирноқ қолмаган кекса шерни кўр,
  • Чўлоқ тулки унга беради озор.
  • Нуқсонли табиб ҳаммага бало, мисоли вабо.
  • Бир шоир ўқиди бемаза ғазал,
  • Дедиким, алифсиз ёздим, бу аъло.
  • Дедимки, энг юксак санъат бўлурди,
  • Шеъринг сўзлари ҳам бўлмаса асло.

 

Алломанинг “Баҳористон” асари асосида тайёрланди.

 

“Ёшлик” журнали, 2017–11

https://saviya.uz/shaxsiy-tarbiya/faqat-foydasi-tegadigan-ilmni-olish-kerak/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x