DO`STLARGA ULASHING:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860 — Тошкент —1957) — муфтий, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонинг отаси. Руҳоний оиласида туғилган. Дастлабки илмни бобоси шайх ул-ислом Аюбхон ибн Юнусхондан олган. Кейин Бухорода Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган.
Ақоид, фиқҳ, тафсир ва ҳадис билимларини чуқур эгаллаган ва нақшбандия тариқатининг намояндаси сифатида танилган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчиларидан бири ва унинг биринчи раиси, муфтий (1943—57).
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860 диний бошқарма раҳбари сифатида диндорларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан бирга бошқарма фаолиятини фашизмни тор-мор этиш учун фронтга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, халқаро тинчликни ҳимоя қилиш ишларига йўналтирган.
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860 Тошкентдаги Қаффол Шоший мақбараси ёнига дафн қилинган.