Эр-хотин учун маслаҳат:
1. Ҳеч қачон бир-бирингизни алдаманг. Оила бузилишига олиб келиши мумкин.
2. Кучли эр бўлинг ва кучли эрга нозик аёл бўлинг.
3. Бўш вақтингизни кўпроқ ижтимоий тармоқ ва интернетдан кўра бир-бирингизга сарфланг. Бунда албатта сифат керак миқдор эмас.
4. Арзимаган нарсага урушаверманг. Бу оилада доимо муросасизликка сабаб бўлади.
5. Оилада эр бошлиқ, аёл эса вазир бўлишини ўзаро таъминланг. Акс ҳолда, бахтиёр оила барпо бўлмайди.
6. Фарзандлар олдида бир-бирингизни ҳақорат қилманг. Улар олдида ўзаро яхши муомалада бўлинг.
7. Фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор беринг, ота онасини мақтасин, она эса отасини мақтасин. Шундагина фарзандингиз сизларни ҳурмат қилади.
8. Аёлингиз ҳақида яқинларингизга кўп ҳам гапирманг. Зеро аёл сиру-асрор бўлиши мувофиқроқ.
9. Аёлингизни пул топиб келишига мажбурламанг. Аллоҳ оилани моддий таъминотини сизга вазифа қилган.
10. Эрингиз топиб келганига қаноат қилинг, кам санаманг.
Бахт-саодат барча нарса эга бўлишлик эмас, балки бор нарсага қаноат қилишликдадир.
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎