ИЛОВА–ВАРАҚА
(пациент учун маълумот)
ЦИТРАМОН-БОРИМЕД
Препаратнинг савдо номи: Цитрамон –Боримед.
Чиқарилиш шакли: таблеткалар.
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ацетилсалицил кислотаси – 220 мг, парацетамол – 200 мг, кофеин – 27 мг, ёрдамчи моддалар: какао, озуқавий лимон кислотаси моногидрати, картошка крахмали, тальк, стеарин кислотаси.
Таърифи: оқ доғлари бўлган оч-жигарранг рангли, ясси юзали, риска ва фаскали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи бошқа воситалар. Салицил кислотаси ва унинг ҳосилалари. Ацетилсалицил кислотаси бошқа препаратлар билан мажмуада, психолитиклардан ташқари.
АТХ коди: N02BA51.
Қўлланилиши
Кучсиз ва ўрта яққолликдаги оғриқ синдроми: бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, артралгия, альгодисменорея.
Турли этиологилли иситма синдромида (иситмани туширувчи сифатида) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори воситасини қўллашдан аввал даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Овқат қабуллари орасида ёки овқатдан кейин дарҳол ичга қабул қилинади.
Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 таблетка дозада кунига 2-3 марта буюрилади. Препаратнинг қабуллари орасидаги танаффус камида 6-8 соатни ташкил қилиш керак. Максимал бир марталик доза – 2 таблетка, максимал суткалик доза 4 – таблетка.
Иситмани туширувчи восита сифатида тана ҳарорати 38,50С дан юқори бўлганида (анамнездаги 37,50С дан юқори ҳароратда – фебрил тиришишлари бўлган пациентларда) 1-2 таблетка дозада буюрилади.
Оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўллаш давомийлиги 5 кундан, иситмани туширувчи восита сифатида – 3 кундан ошмаслиги керак.
Даволаш курсини тавсия этилганидан узоқроқ давом эттириш зарурати бўлса, албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг!
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилаксия, анафилактик шок, ринит, бурунни битиши.
Тери ва тери ости клечаткаси томонидан: қичишиш, тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар, шу жумладан эритематоз тошмалар, эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: диспепсик бузилишлар, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда дискомфорт ва оғриқлар, жиғилдон қайнаши, қоринда оғриқ, МИЙ яллиғланиши, МИЙ нинг эрозив ярали шикастланишлари, алоҳида ҳолларда меъда-ичакдан қон кетиш ва перфорация.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, гепатонекроз (дозага боғлиқ самара).
Эндокрин бузилишлар: гипогликемик комагача гипогликемия.
Неврологик бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезиялар, қўрқув ҳисси, безовталик, қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, хавотирлик, умумий ҳолсизлик, қулоқларда шанғиллаш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юракни уришини ҳис қилиш, артериал гипертензия.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: анемия, сульфатгемоглобинемия ва метгемоглобинемия (цианоз, ҳансираш, юрак соҳасида оғриқлар), гемолитик анемия, қон кетишларни ривожланиш хавфи ошиши мумкин.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, папилляр некроз, нефротик синдром, буйрак етишмовчилиги (узоқ вақт қўлланганда).
Бошқалар: қон кетишлар ўткир ва сурункали постгеморратик анемиялар темир танқислиги анемиясига (астения, тери қопламаларини оқариши, гипоперфузия; ўпканинг кардиоген бўлмаган шиши) олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига, ксантиннинг бошқа ҳосилаларига (теофиллин, теобромин), бошқа салицилатларга юқори сезувчанлик;
- анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши (НЯҚВ) воситаларни қабул қилиш чақирган бронхиал астма, эшакеми ёки ўткир ринит;
- туғма гипербилирубинемия; хавфсиз гиперубилирубинемияда (шу жумладан Жильбера синдроми, вирусли гепатит, жигарни алкоголли шикастланиши); глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; қон касалликлари, лейкопения, анемия;
- зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги; меъда-ичакдан қон кетиши (шу жумладан анамнезидаги); геморрагик диатезлар, гемофилия, гипопротромбинемия; кўп қон кетиш билан кечувчи жаррохлик аралашувлари; К витаминининг танқислиги;
- буйрак ва жигар етишмовчилиги; портал гипертензия;
- подагра; глаукома;
- оғир юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан ритмни бузилиши, яққол атеросклероз, юракни оғир шаклдаги ишемик касаллиги, яққол юрак етишмовчилиги, яққол артериал гипертензия;
- юқори қўзғалувчанлик ҳолати, уйқуни бузилиши; тутқаноқ ва тиришиш хуружларга мойиллик;
- алкоголизм;
- моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда қўллаш (ва уларни бекор қилгандан кейин 2 ҳафта);
- ҳафтада 15 мг ва ундан юқори дозадаги метотрексат билан мажмуада;
- кексалар; 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация дарида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар:
Метотрексат – ҳафтада 15 мг ва ундан ортиқ.
МАО ингибиторлари – артериал босимини хавфли ошиши кузатилиши мумкин.
Эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим бўлган мажмуалар:
Парацетамол: антидепрессантлар – оғир интоксикацияларни ривожланиши келиб чиқиши мумкин. Метоклопромид ва домперидон, парацетамолни сўрилиши тезлигини оширади, холестирамин эса камайтиради. Диуретикларни самарасини камайтиради. Кумарин ҳосилалари (варфарин) давомли қўлланганда қон кетишлари ривожланиш хавфини оширади. Парацетамолни таъсири остида хлорамфениколни чиқарилишини секинлаштиради.
Кофеин: циметидин, гормонал контрацептивлар, изониазид кофеинни таъсирини кучайтиради. Кофеин опиодид анальгетиклар, анксиолитиклар, ухлатувчи ва седатив воситаларни, наркоз учун воситалар ва марказий нерв тизимини аденозинни, аденозинтрифосфатни сусайтирувчи бошқа препаратларни самарасини камайтиради. Меъда-ичак йўлларидан эрготамин сўрилишини яхшилайди, тиреотроп воситаларни самарасини оширади. Қонда литий концентрациясини пасайтиради. Кофеин анальгетик-антипиретиклар самарасини ксантин ҳосилалари, λ ва β адреномиметиклар, психостимуляцияловчи воситалар самарасини оширади.
Ацетилсалицил кислотаси: сийдик кислотасини чиқарувчи воситалар-бензобромарон, пробеницид билан бир вақтда қўллаш уларни самарасини камайтиради. Дигоксиннинг концентрациясини оширади. ААФ ингибиторларининг самарасини сусайтиради. Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари қон кетиш хавфини оширади. Вальпроат кислотаси билан бир вақтда қўлланганда унинг токсиклиги ошади.
Препарат қон ивишини ва тромбоцитлар агрегациясини камайтирувчи воситаларни таъсирини, кортикостероидлар, сульфонилмочевина, метотрексатни ножўя таъсирини кучайтиради. Барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, салицилатлар, рифампицин, алькоголь билан мажмуада қўллашдан сақланиш лозим.
Махсус кўрсатмалар
Даволашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг!
Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Дори воситасини давомли қўллаш қарамликни шаклланишига олиб келади.
Режалаштирилган жарроҳлик аралашувлардан 5-7 кун аввал дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш зарур.
Эҳтиёткорлик чоралари
Цитрамон-Боримедни парацетамол, ацетилсалицил кислотаси сақловчи бошқа воситалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Тавсия этилган дозани ва қўллаш давомийлигини ошириш мумкин эмас.
Анамнезида меъда-ичак яраларида, шу жумладан меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг сурункали ёки қайталанувчи яра касаллиги ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишида ва антикоагулянтларни бир вақтда қўлланганда, буйрак ва/ёки жигар фаолиятини бузилишида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Жигар касаллиги мавжуд бўлганда парацетамол томонидан жигарни шикастланиш хавфи ошади. Дозани ошириб юборилиш хавфи жигарни алкоголли шикастланишлари бўлган пациентларда юқори бўлади. Препарат билан даволаниш вақтида кофеин сақловчи ичимликлар (кофе, чой) ни ҳаддан зиёд миқдорда қабул қилиш тавсия этилмайди. Бу уйқуни бузилиши, тремор зўриқиш ҳисси, таъсирчанлик, тўш ортида ноҳуш ҳисларни чақирувчи юракни уришини чақириши мумкин.
Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни исътемол қилишдан сақланиш лозим (меъда-ичакдан қон кетиши ва жигарни токсик шикастланиши хавфи).
Ацетилсалицил кислотаси мойиллиги бўлган пациентларда подагранинг ўткир хуружига сабаб бўлиши мумкин.
Ацетилсалицил кислотаси бронхоспазм, бронхиал астма хуружи ёки юқори сезувчанликнинг бошқа реакцияларини чақириши мумкин. Хавф омиллари: анамнезда бронхиал астма, пичан иситмаси, бурун полипози, бронх-ўпка касаллиги, анамнезида аллергия.
Ацетилсалицил кислотаси қон ивишини секинлаштиради ва қабул қилгандан кейин яна бир неча кун самараси сақланади. Буни жаррохлик аралашувларида, тишларни олиш зарурати бўлганда ҳисобга олиш лозим.
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларга ацетилсалицил кислотаси гемолиз ёки гемолитик анемияни чақириши мумкин.
Гемохроматоз, талассемия, шунингдек нефролитиаз ёки қайталанувчи нефролитиази бўлган пациентларда Цитрамон-Боримедни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Цитрамон-Боримедни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Болаларда қўлланилиши. Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препаратни юқори дозаларини қабул қилганда нерв тизими томонидан ножўя реакцияларни (бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, ориентацияни ва диққатни бузилиши) келиб чиқиши туфайли автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиши лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: парацетамолни катталарда 10 г ва ундан ортиқ ва болаларда препаратни тана 150 мг/кг дан кўп миқдорда қўлланганда жигарни шикастланиши келиб чиқиши мумкин. Биринчи 24 соатда: оқариш, кўнгил айниши, қусиш, анорексия ва бош оғриғи, гепатонекроз, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин индексини ошиши кузатилади. Жигарни шикастланиши препаратни ҳаддан зиёд дозасини қабул қилгандан кейин 12-48 соатдан кейин намоён бўлади. Глюкозани метаболизмини бузилиши ва метаболик ацидоз келиб чиқиши мумкин. Оғир заҳарланишда жигар етишмовчилиги энцефалопатия, кома ва летал ҳолатига олиб келиши мумкин. Оғир буйрак етишмовчилиги найчаларни ўткир некрози билан билан бирга ҳатто буйракни оғир шикастланишлар мавжуд бўлмаганда ҳам ривожланиш мумкин. Юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда апластик анемия, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз, нейтропения, лейкопения ривожланиши мумкин.
Кофеин билан дозани ошириб юборилиши симптомлари. Кофеинни юқори дозалари эпигастрал соҳада оғриқ қусиш, диурез, нафас фаолиятини тезлашиши, экстрасистолия, тахикардия ёки юрак аритмиясини чақириши мумкин, марказий нерв тизимига таъсир кўрсатиши мумкин (бош айланиши, уйқусизлик, нерв қўзғалувчанлиги, таъсирчанлик, аффект ҳолати, хавотирлик, тремор, тиришишлар).
Ацетилсалицил кислотаси билан дозани ошириб юборилиши. Мувозанатни бузилиши, бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, карлик, кўп терлаш, кўнгил айниши ва қусиш, бош оғриғи, онгни чалкашиши. Кўрсатилган симптомларни дозани камайтириш билан назорат қилиш мумкин. Кислота ишқор мувозанатини яққол ўзгариши ўткир интоксикациядан гувоҳлик беради.
Даволаш: дори воситасини бекор қилиш, фаоллаштирилган кўмир билан меъдани ювиш ва тузли сурги воситаларини (магний сульфати) буюриш.
Антигистамин воситалар ва глюкокортикостероидларни ишлатиш мумкин эмас! Заҳарланишни симптомлари пайдо бўлганда, дори воситасини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Чиқарилиш шакли
Контур-уяли ўрамда №10, ўрамда №10х1, №10х2, №10х3, №10х5.
Контур-уясиз ўрамда №6, ўрамда №6х1.
Стационарлар учун:
Контур-уяли ўрамда №10, ўрамда №10х300.
Контур-уясиз ўрамда №6, ўрамда №6х750.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ва намликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.