ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИТОХРОМ С
CYTOCHROM C
Препаранинг савдо номи: Цитохром С
Таъсир этувчи модда (ХПН): цитохром С
Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофиллизат
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитохром С – 10 мг
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди.
Таърифи: лиофилланган кукун ёки ғовакли масса, пушти-жигарранг рангли, зичланган таблеткалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
АТХ коди: С01СХ
Фармакологик хусусиятлари
Метаболитик восита, антигипоксик, трофик таъсир кўрсатади, регенерация жараёнларини рағбатлантиради. Ҳужайра нафасининг катализатори ҳисобланади. Препаратнинг таъсир механизми простетик гуруҳида оксидланган ҳолатидан қайтарилган ҳолатига ўтиш қобилиятига эга бўлган темирнинг бўлиши билан боғлиқ. Натижада тўқималарда эндоген оксидланиш-қайтарилиш реакциялари ва алмашинув жараёнлари тезлашади, кислороднинг утилизацияси яхшиланади ва турли патологик ҳолатлардаги тўқималарнинг гипоксияси пасаяди.
Фармакокинетикаси
Тез ва тўлиқ сўрилади. Аъзолари ва тўқималарининг ҳужайраларига яхши киради.
Қўлланилиши
Цитохром С организмдаги оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларини бузилиши билан бирга кечувчи ҳолатларда тўқима нафасини яхшиловчи восита сифатида мажмуавий даволашда қўлланади; янги туғилган чақалоқларнинг асфиксияси; оғир травмалар; операция аралашувидан олдин ва кейин (шокни олдини олиш учун), нафас етишмовчилиги билан бронхиал астманинг ремиссияси даврида, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва юрак етишмовчили бўлган беморларда; жигар комаси билан асоратланган вирусли гепатитда; уйқу препаратлари ва ис гази билан захарланишда.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига ва мушак ичига қўлланади. Цитохром С ни қўллаш олдидан флакон ичидагисини 4 мл инъекция учун сувда эритиш ва унга шахсий сезувчанликни аниқлаш керак. Шунинг мақсадида тери ичига 0,1 мл препарат (0,25 мг) юборилади. Агарда бунда 30 минут давомида реакция юз бермаса (юзнинг қизариши, терини қичишиши, эшакеми), унда препарат билан даволашни бошлаш мумкин. Такрорий курсни буюриш олдидан, албатта биологик синама такрорланади.
Препарат вена ичига аста-секин ёки мушак ичига 10-20 мг миқдорда кунига 1-2 марта юборилади. Даволаш курси 10-14 кун.
Юрак етишмовчилигида препарат 200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилади ва вена ичига томчилаб (минутига 30-40 томчи) 6-8 соат давомида юборилади. Суткалик доза 30-80 мг ни ташкил қилади.
Операциядан кейинги даврда (юракнинг орттирилган нуқсонлари бўйича операциялар) препарат вена ичига 10 мг дан кунига 2 марта юборилади. Оғир ҳолатлар (травма, шок, жигар комаси, уйқу препаратлари ва ис гази билан заҳарланишда) препарат 50-100 мг миқдорда буюрилади. Янги туғилган чақалоқларнинг асфиксиясида препарат киндик венасига туғилгандан кейинги биринчи икки минут давомида 10 мг дозада юборилади.
Бронхиал астмада препарат мушак ичига 5-10 мг дозада кунига 2 марта буюрилдаи. Даволаш курси гипоксиянинг оғирлигига қараб 14 дан 25 кунгача давом этади.
Ножўя таъсирлари
Препарат тез юборилганида ҳароратни тошиши билан этни увишиши аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Давомли қўлланганида бўлиши мумкин: переферик қон манзарасини, қоннинг ивиш тизимининг кўрсатгичларини, жигар фаолиятини ўзгариши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 10 мг.
10 мг препарат сақловчи 5 мл сиғимли флаконларда, резина тиқинлар билан беркитилган ва алюмин қалпоқчалар билан ёпилган ёки аралаш алюмин билан пластмасса тиқинлар билан эзилган.
5 флакондан поливинилхлорид плёнка блистерда. 1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналарда бериш тартиби.
Рецепт бўйича