ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИТОБАК
SITOBAC
Препаратнинг савдо номи: Цитобак
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Цефоперазон+сульбактам
Дори шакли: Инъекцион эритма тайерлаш учун кукун.
Таркиби:
Цефоперазон натрийли тузи цефоперазонга қайта ҳисобланганда – 0,5 г.
Сульбактам натрийли тузи сульбактамга қайта ҳисобланганда – 0,5 г.
Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли кристалл кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).
АТХ коди: J01DD62
Фармакологик хусусиятлари
III авлод цефалоспорини β-лактамазалар ингибитори билан мажмуада.
Цефоперазон – парентерал қўллаш учун мўлжалланган, кенг таъсир доирасига эга, яримсинтетик цефалоспорин антибиотики. Сезгир микроорганизмларнинг фаол кўпайиш вақтида, ҳужайра девори мукопептидининг биосинтезини сусайтириш йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади.
Сульбактам – бактерияларининг β-лактамазаларининг қайтмас ингибитори бўлганлиги туфайли, препарат бу ферментларни ишлаб чиқарувчи штаммларга таъсир кўрсатади. Препарат граммусбат аэроб микроорганизмлар: Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus faecalis, Streptococcus faecium; грамманфий аэроб микроорганизмлар: Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Enterobacter spp., Citrobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia stuartii, Providencia rettgeri, Neisseria gonorrhoeae, Pseudomonas spp.(шу жумладан, Pseudomonas aeruginosa), Serratia marcescens, Acinetobacter calcoaceticus нинг айрим штаммлари; граммусбат анаэроблар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.; грамманфий анаэроблар: Clostridium spp., Bacteroides spp.ларга нисбатан юқори фаол.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
1 г цефоперазон вена ичига (в/и) юборилганидан сўнг, максимал концентрацияга (Сmax) га 30 минутдан кейин эришилади ва у 114 мкг/мл ни ташкил қилади. 500 мг ёки 1 г сульбактам в/и юборилганидан сўнг Сmax га 15 минутдан кейин эришилади ва у мувофиқ 21-40 мкг/мл ва 48-88 мкг/мл ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Цефоперазоннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 82-93%, сульбактамнинг – 38% ташкил этади. Цефоперазон ва сульбактам организмнинг турли тўқима ва суюқликларида яхши тақсимланади, ўт-сафро, ўтсафро қопи тери, асцитик суюқлик, аппендикс, фаллопий найчалари, тухумдонлар, бачадонни ҳам қўшиб.
Чиқарилиши
Препаратни в/и ёки мушак ичига (м/и) юборилганида 20-30% цефоперазон ва 75-85% сульбактам буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг қолган қисми асосан ўт-сафро билан чиқарилади.
Қўлланилиши
– юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан, бактериал синусит);
– сийдик чиқариш йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларининг инфекциялари;
– қорин бўшлиғининг инфекциялари (шу жумладан, холецистит, холангит);
– тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
– суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
– кичик чаноқ инфекциялари (шу жумладан, эндометрит);
– гонорея;
– септицемия;
– менингит.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг катталар учун суткалик дозаси 2-4 г ни ташкил этади, у тенг қисмларга бўлинади ва ҳар 12 соатда в/и ёки м/и юборилади.
Оғир инфекцияларда доза 8 г гача оширилиши мумкин.
Болалар учун суткалик доза тенг қисмларга бўлинган ва ҳар 6-12 соатда юборишга мўлжалланган 40-80 мг/кг тана вазнига ташкил этади. Оғир кечувчи ёки даволашга чидамли бўлган инфекцияларда доза 160 мг/кг/сут гача оширилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларга ҳаётининг биринчи ҳафтасида препаратни ҳар 12 соатда юбориш керак. Максимал суткалик доза 80 мг/кг дан ошмаслиги керак. Буйракларнинг фаолиятини бузилиши бўлган беморларда креатинин клиренси (КК) 15-30 мл/мин да максимал суткалик доза 2 г, КК 15 мл/мин дан кам бўлганида – 1 г ни ташкил қилади.
Парентерал юбориш учун эритмаларни тайёрлаш усули
В/и инфузия учун флакон ичидагисини 10 мл 5% декстроза (глюкоза) эритмаси ёки 0,9% натрий хлоридининг эритмасида ва/ёки инъекция учун стерил сувда эритиш, сўнгра эса шу эритма билан ҳажмини 20 мл гача етказиш керак. Инфузия 15-60 мин давомида ўтказилади.
М/и юбориш учун 250 мг/мл ёки ундан кўпроқ цефоперазон сақловчи эритма, 2 босқичда тайёрланади: бирламчи эритиш учун инъекция учун стерил сувни ишлатиш керак, сўнгра эса лидокаиннинг 2% ли эритмасини ишлатиш мумкин.
Эритма эритилганидан кейин, препаратнинг в/и ёки м/и юбориш учун эратмасини 8 дан 250С гача ҳароратда 24 соат давомида, 2 дан 80С гача бўлган ҳароратда – 7 кун сақлаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи (0,04%).
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятининг бузилишлари.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кўнгил айниши, қусиш, сохта мембраноз колит, билирубин, ИФ даражасини транзитор ошиши.
Юрак-томир тизими ва қон томонидан (қон хосил бўлиши, гемостаз): гипопротромбинемия, ўткинчи эозинофилия, гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши, тромбоцитопения, узоқ муддатли даволашда қайтувчи нейтропения, лейкопения, гипотензия, васкулит.
Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, макулопапулёз тошма, анафилактоид реакциялар, васкулит.
Маҳалий реакциялар: баъзида юбориш жойида ўткинчи оғриқ, катетер ёрдамида вена ичига инфузиялар қилиш жойида флебит.
Бошқалар: иситма, этни увишиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Цефалоспоринлар ва бошка β-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида (кўкрак билан эмизиш) фақат она учун бўлган фойда, ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолда қўллаш мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат қуйидаги инфузион эритмалар:билан мутаносиб инъекция учун сув, 5% ёки 10% декстроза (глюкоза) эритмалари, 0,9% натрий хлориди эритмаси.
Кукуннинг дастлабки эритиш учун Рингер эритмасини ва 2% лидокаин эритмасини қўллаш керак эмас.
Препаратнинг эритмалари ва аминогликозид гуруҳи антибиотиклари ўзаро физик номутаносиб, шунинг учун бу препаратларни эритмаларини аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Жигар фаолиятининг бузилиши ва йўлдош буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларга препаратни буюришда, бундай пациентларда максимал суткалик доза 2 г дан ошмаслиги кераклигини ҳисобга олиш лозим.
Препаратни қўллаш даврида алкоголни истеъмол қилиш тавсия этилмайди (тетурамсимон реакция бўлиши мумкин)
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришда. Эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: неврологик бузилишлар, тиришишларни ҳам қўшиб.
Даволаш: гемодиализ ёки перитонеал диализ. Махсус антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича