ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИТИОКС П
CITIOKS P
Препаратнинг савдо номи: Цитиокс П
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цитиколин/пирацетам
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитиколин натрий – 500 мг, пирацетам ВР – 800 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремнийи диоксиди, натрий кроскармеллоза, повидон, тозаланган тальк, изопропил спирти, магний стеарати, натрия крахмал гликоляти, натрий лаурил сульфати, плёнка қобиғи: Super coat film, тозаланган тальк, титан диоксиди, изопропил спирти, дихлорметан, темир III оксиди.
Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонида рискали, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бошқа психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар
АТХ коди: N06BX06.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Цитиколин – организмда мавжуд бўлган ва хужайра мембраналари биосинтезида оралиқ маҳсулот фосфолипидлар сифатида фаолият кўрсатувчи органик молекуладир, ацетилхолин синтезини ошириб, холиннинг манбаи бўлиб ҳисобланади. Цитиколин шунингдек цитидиндифосфат-холин (CDP-холин) сифатида ҳам маълум. CDP-холин хужайра метаболизмида муҳим роль ўйновчи нуклеотидларнинг кимёвий гуруҳига мансуб.
Цитиколиннинг фармакологик таъсири фосфолипид алмашинувидан ташқаридаги механизмларни ўз ичига олади. Цитиколиннинг метаболитлари – холин, метионин, бетаин ва цитидин – нуклеотид ҳосилалари бир қатор метаболик йўлларга киради.
Холинергик нейронлар дегенерациясида (масалан Альцгеймер касаллигида) холинергик нервда ўтказишнинг биокимёвий механизмлари сусайиши маълум. Цитиколин ацетилхолин ўтмишдоши сифатида таъсир кўрсатиб, Альцгеймер касаллигида когнитив функцияни яхшилайди. Бош мия ацетилхолин синтези учун асосан холинни ишлатади, у холин синтези учун фосфадитилхолин сонини чеклаши мумкин.
Цитиколин шунингдек инсульт ўтказган пациентларни даволашда ҳам текширилган. Бунда цитиколиннинг 3 хил таъсир механизмлари аниқланган: (1) фосфотидилхолин синтезини ошиши ҳисобига нейронлар мембранасини тикланиши; (2) ацетилхолин ишлаб чиқаришни потенциялаш йўли орқали шикастланган холинергик нейронларни тикланиши; (3) инсульт индукция қилган шикастланган соҳада эркин ёғ кислотасини тўпланишини камайиши.
Цитиколин аутоканнибализмдан, яъни ацетилхолин синтези учун зарур бўлган холинни ҳосил бўлиши билан кечувчи фосфолипидлар мембраналари катаболизмга учраши (парчаланиши) дан ҳимоя қилади. Бу холин билан таъминлаш етарли бўлмаганида ва нейроўтказувчанликни тутиб туриш учун мембрана фосфолипидларини “қурбон қилиш” талаб этилганда амалга ошади. Ацетилхолин синтези учун холиннинг экзоген манбаи сифатида цитиколин шу орқали мембрана фосфолипидларини (асосан – фосфадитилхолин) ҳимоя қилади ва нейронлар ўлимини олдини олади.
Пирацетам – гамма-аминомой кислотасининг циклик ҳосиласидир.
Пирацетам ноотроп восита бўлиб ҳисобланади, когнитив функцияларни яхшиланишига ёрдам беради. Турли йўллар орқали марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади: бош мияда қўзғалувчанликни тарқалиш тезлигини ўзгартиради, нейронал пластиклик учун метаболик жараёнларни яхшилайди. Қоннинг реологик характеристикаларига таъсир кўрсатиб, микроциркуляцияни яхшилайди ва қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатмайди. Фаоллашган тромбоцитларни юқори агрегациясини ингибиция қилади ва эритроцитларнинг мембранаси эластиклигини, шунингдек эритроцитларни микроциркулятор оқим бўйича ҳаракатланиш қобилиятини тиклайди.
Когнитив бузилишлари бўлган пациентларга пирацетам буюрилганда функционал фаолликни ошиши (α ва β фаолликни ошиши, δ фаолликни пасайиши) дан далолат берувчи электроэнцефалограммада ўзгаришларини чақиради.
Пирацетам гипоксия, интоксикациялар ёки жароҳат оқибатидаги церебрал бузилишлардан кейин когнитив қобилиятларни тикланишига ёрдам беради. Вестибуляр нистагм яққоллигини ва давомийлигини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Цитиколин
Сўрилиши
Цитиколин ичга қабул қилинганда ёки мушак ичига юборилганда яхши сўрилади. Перорал қўлланилгандан кейин сўрилиши деярли тўлиқ, биокираолишлиги эса тахмина вена ичига юборилгандаги билан бир хил.
Тақсимланиши
Цитиколин бош мияга киради ва структур фосфолипидларнинг фракциясининг бир қисмини ҳосил қилиб, хужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол киради.
Чиқарилиши
Цитиколиннинг юборилган дозасининг фақатгина 15% одам организмидан чиқарилади; 3% дан камроғи – буйрак орқали ва тахминан 12% – нафас билан чиқарилаётган СО2 билан чиқарилади.
Цитиколинни сийдик билан чиқарилишини 2 фазани ажратиш мумкин: биринчи фаза, тахминан 36 соат давом этувчи, бунда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги секинроқ пасаяди. Нафас билан чиқарилаётган СО2 билан худди шу кузатилади – тахминан 15 соатдан кейин чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, сўнгра секинроқ пасаяди.
Пирацетам
Сўрилиши
Пирацетам ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва жадал (деярли тўлиқ) сўрилади, плазмадаги чўққи концентрациясига қабул қилгандан кейин 1 соат ва 5 соатдан ўтгач эришилади.
Тақсимланиши
Препаратнинг перорал шаклининг мутлоқ биокираолишлиги 100% га яқин. Пирацетамнинг тақсимланиш хажми тахминан 0,6 л/кг ни ташкил қилади. Катталарда қон плазмасидаги препаратнинг ярим парчаланиш даври ичга қабул қилингандан кейин тахминан 5 соатни ташкил қилади. Орқа мия суюқлиги Тmax доза қабул қилгандан кейин 5 соат ўтгач эришилган, ярим парчаланиш даври 8 соатни ташкил қилади, у буйрак етишмовчилигида узаяди. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда пирацетамнинг фармакокинетикаси ўзгармайди.
Метаболизми
Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи ва гемодиализда ишлатиладиган мембраналар орқали ўтади. Пирацетам бош мия пўстлоқ тўқималарида, асосан пешона, чакка ва энса соҳаларида, мияча ва базал ганглийларда танлаб тўпланади.
Чиқарилиши
Пирацетам қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди, организмда метаболизмга учрамайди ва ўзгармаган кўринишда буйрак орқали чиқарилади. Пирацетамнинг 80-100% ўзгармаган кўринишда калавалар фильтрацияси йўли орқали буйрак орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- Бош мияда қон айланишининг ўткир ва тикланиш даври
- Дегенератив (масалан Альцгеймер касаллиги) ва цереброваскуляр касалликлар билан боғлиқ когнитив бузилишлар
- Бош жароҳати ва бош мия жароҳати туфайли церебрал етишмовчилиги (масалан бош айланиши, хотирани йўқолиши, диққатни жамлайолмаслик, дезориентация) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Цитиокс П (цитиколин ва пирацетам) таблеткаларини фақат шифокор кўрсатмалари бўйича, одатда кунига 1-3 марта, бир стакан сув билан қабул қилинади. Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Препаратни дозалаш пациентнинг ҳолати ва уларнинг даволашга реакциясига боғлиқ. Қабул қилишдан олдин таблеткаларни бутунлигича қабул қилиш керак ва майдалаш, чайнаш ёки бўлиш мумкин эмас.
Кексаларда буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга эътиборни қаратиш керак. Кекса одамларда узоқ вақт даволаганда креатинин клиренсини мунтазам баҳолаш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Суткалик доза буйрак функциясига қараб индивидуал равишда танланиши керак. Доза креатинин клиренсига қараб корреляцияланади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Цитиколин
Симптоматик ножўя реакциялар: гипотензия, қўзғалиш, уйқусизлик. Умуман олганда бу ножўя реакциялар у ёки бу даражада ўзлаштирилади, аммо агар улар жиддийлашса, уларни симптоматик даволаш мумкин.
Пирацетам
Тез-тез: асабийлик, гиперкинезия, тана вазнини ошиши.
Кам ҳолларда: депрессия, уйқучанлик, астения, бош айланиши.
Тез-тезлиги номаълум: ўта юқори сезувчанлик, ажитация, хавотирлик, галлюцинациялар, бош оғриғи, уйқусизлик, геморрагиялар, диарея, кўнгил айниши, қусиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Цитиколинни ҳушсиз ҳолатда бўлган, бош миядаги операцияга тайёргарлик кўраётган ва операция ўтказган пациентларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, шунингдек – препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам) бўлган пациентларда пирацетамни қўллаш мумкин эмас. Уни шунингдек Хантингтон хореяси бўлган церебрал геморрагияли пациентларда ва пирацетам, пирролидоннинг бошқа ҳосилалари ва препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда ҳам қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Цитиколин
Цитиколинни меклофеноксат сақловчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Пирацетам
Бошқа дори воситалари таъсири остида пирацетамнинг фармакокинетикасини ўзгариши эҳтимоли кам, чунки пирацетамнинг 90% ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади.
Тироид гормонлар билан бирга қўлланиши
Пирацетамни қалқонсимон бези гормонлари (Т3+Т4) билан бирга қўллаганда онгни чалкашиши, таъсирчанлик ва уйқуни бузилиши кузатилган.
Ацекумарол билан бирга қўлланиши
Пирацетам кунига 9 г дозада ХНН 2,5-3,5 га эришиш учун ацекумаролнинг суткалик дозасини ўзгартиришга эҳтиёжга олиб келмаган, лекин ацекумарол билан монотерапия самараларига нисбатан суткада 9 г дозада пирацетам билан қўшимча даволаш тромбоцитлар агрегацияси, бета-тромбоглобулинни ажралиб чиқиши, фибриноген ва вон Виллебранд фактори даражаси ва қон ва плазманинг умумий қовушқоқлигини пасайишига олиб келган.
Тутқаноққа қарши препаратлар билан бирга қўллаш
Пирацетамнинг 20 мг дозадаги суткалик дозаси 4 хафта давомида барқарор дозаларни қабул қилган тутқаноғи бўлган пациентлар зардобида тутқаноққа қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитон, вальпроат) концентрациялари даражасини ўзгартирмаган.
Алкоголь
Алкоголни ёндош юбориш зардобда пирацетам даражасига таъсир кўрсатмаган ва 1,6 г дозада пирацетам перорал юборилганда алкоголь концентрациясининг даражаси ўзгармаган.
Қалқонсимон бези гормонлари билан бир вақтда қўлланилганда онгни чалкашиши, таъсирчанлик ва уйқуни бузилиши ҳақида хабар берилган.
Махсус кўрсатмалар
Цитиколин қисқа вақт (9 кундан 90 кунгача) давомида ичга қабул қилинганда хавфсиз. Узоқ вақт қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Цитиколин қабул қилган кўпгина одамлар жиддий ножўя самараларни ҳис қилишмаган. Лекин айрим одамларда уйқуни бузилиши (уйқусизлик), бош оғриғи, диарея, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўкракда оғриқ ва бошқалар каби ножўя самаралар кузатилиши мумкин.
Пирацетам
Тромбоцитлар агрегациясига таъсири
Пирацетамнинг тромбоцитлар агрегациясига таъсири туфайли, оғир қон кетишлари бўлган пациентларга, гастро-дуоденал яра каби қон кетиши хавфи бўлган пациентларда, гемостазни бузилишлари бўлган пациентларда, геморрагик анемияси бўлган пациентларда, катта жаррохлик аралашувлари, шу жумладан дентал жаррохликка тайёрланаётган пациентларда ва антикоагулянтлар ёки антиагрегантларни, шу жумладан аспириннинг паст дозалари қабул қилаётган пациентларда препаратни буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва лактация даврида Цитиокс П ни қўллаш мумкин эмас, чунки препаратнинг компонентларидан бирини (пирацетам, чунки йўлдош тўсиғи орқали ўтади) бундай ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлари билан ишлаш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари.
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Цитиколин
Цитиколин одамларни жуда паст токсиклик профилини намоён қилади. Қисқа муддатли плацебо-назоратли кесишган тадқиқотларда 12 нафар соғлом катталар цитиколинни 600 ва 1000 мг суткалик дозада ёки плацебони кетма-кет беш кунлик давр давомида қабул қилишган. Ўтиб кетувчан бош оғриғи цитиколинни қабул қилган тўрт нафар кузатилувчиларда суткада 600 мг дозада, беш нафарида эса – цитиколинни суткада 1000 мг дозада, бир нафарида плацебо қабул қилинганда юзага келган. Гематологик, биокимёвий кўрсаткичлар ёки неврологик статусда ҳеч қандай ўзгаришлар ёки аномалиялар кузатилмаган.
Вена ичига юборилган цитиколиннинг бир марталик дозасининг LD50 сичқонлар ва каламушларда мувофиқ равишда 4600 мг/кг ва 4150 мг/кг ни ташкил қилган. Ўткир токсиклик юзасидан ўтказилган чоп этилмаган тадқиқотларда 14 кун давомида иккила жинсдаги каламушларга цитиколинни тана вазнига 2000 мг/кг дозада эркин шаклда юборилган. Тана вазнида, ўлим кўрсаткичи, клиник симптоматикаси ёки жиддий патологик ўзгаришлар кузатилмаган.
Пирацетам
Дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ бирон-бир қўшимча ножўя кўринишлар ҳақида хабар берилмаган. Қайд этилган пирацетамнинг энг юқори дозани ошириб юборилиши 75 г ни ташкил қилган. Қоринда оғриқ билан кечувчи қон аралаш суюқ ахлат (диарея) ни мавжудлиги эҳтимол препаратнинг таркибида мавжуд бўлган сорбитолни ҳаддан ташқари юқори дозада юбориш билан боғлиқ бўлган бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилишидаги ҳаракатлар.
Чиқарилиш шакли
10 таблетка блистерда, 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
36 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича