ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИТИКОЛ
CITICOL
Препаратнинг савдо номи: Цитикол
Таъсир этувчи модда (ХПН): цитиколин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитиколин натрий 500,00 мг цитиколинга эквивалент;
ёрдамчи моддалар: кроскармеллоза натрий, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, тозаланган сув*, коллоид кремний диоксиди, кроскармеллоза натрий, магний стеарати, гидроксипропилцеллюлоза (Methocel E5), диэтилфталат, тозаланган тальк, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 400, изопропил спирти*, метиленхлорид*
* тайёр маҳсулотда аниқланмайди.
Таърифи: оқ рангли, кўриниши капсуласимон, икки томони қавариқ, бир томонида синдириш учун чизиғи бўлган, бошқа томони силлиқ қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп препаратлар.
АТХ коди: N06BX06
Фармакологик ҳусусиятлари
Цитикол психостимулятор / ноотроп препарат ҳисобланади. Бу фосфолипазанинг таъсирини ингибиция қилиши орқали ҳужайраларнинг шикастланган мембраналарини тикланиишига ёрдам беради. Цитикол апоптоз механизмларига таъсир қилиб, эркин радикалларни ҳосил бўлишини ва ҳужайраларни нобуд бўлишига тўсқинлик қилади.
Цитикол холиннинг манбаи ҳисобланади ва ацетилхолинни синтезини ошишига ёрдам беради, нейроннинг мембранасида структур фосфолипидларни биосинтезини рағбатлантиради.
Препарат холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтишини яхшилайди; нейронларнинг мембраналарини пластиклигига ва рецепторнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. У бош мияда қон айланишини яхшилайди, бош мияда алмашинув жараёнларини оширади ва бош миядаги ретикуляр формациянинг структурасини фаоллаштиради. Инсультнинг ўткир фазасида шикастланган тўқиманинг ҳажмини камайтиради, холинергик ўтказувчанликни яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Цитиколин перорал қабул қилинганида, яхши сўрилади. Препарат юборилганидан сўнг қон плазмасида холиннинг даражасини аҳамиятли даражада ошиши кузатилади. Перорал қабул қилинганида препарат деярли тўлиқ сўрилади.
Препарат ичакда ва жигарда метаболизмга учраб, холин ва цитидинни ҳосил қилади.
Цитиколин юборилганидан сўнг бош миянинг тузилмаларига кенг тақсимланиб, холин фракциялари структур фосфолипидларга ва цитидин фракциялари цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарга тез киришади.
Бош мияда цитиколин ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга кириб, фосфолипидларнинг фракциясини қурилишида иштирок этади.
Дозанинг фақат аҳамиятсиз миқдори сийдикда ва ахлатда (3% дан кам) аниқланади. Дозанинг тахминан 12% нафас билан чиқариладиган СО2 орқали чиқарилади. Препаратни сийдик билан чиқарилиши икки босқичда кузатилади: биринчи босқич – 36 соат давом этади, бу босқичда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи босқичи – бунда чиқарилиш тезлиги жуда секин пасаяди. Шундай босқичма-босқич чиқарилиши нафас йўллари орқали чиқарилганда ҳам кузатилади. СО2 билан чиқарилиш тезлиги тез, тахминан 15 соат давомида камаяди, сўнгра янада секинроқ камаяди.
Қўлланилиши
Альцгеймер касаллиги ва деменциянинг бошқа турлари, бош мия жароҳатлари, бош миядаги қон томирларни инсульт каби касалликлари, хотирани ёшга қараб йўқолиши, Паркинсон касаллиги, диққатни танқислиги синдроми ва гиперфаоллик (ДТСГ), глаукома ва амблиопияда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги симптомларнинг оғирлиги ва пациентнинг ҳолатига боғлиқ.
Фикрлаш қобилияти ёшга қараб пасайганида: суткада 1000-2000 мг (2-4 таблетка) буюрилади.
Бош миядаги қон томирларни сурункали касалликларида: суткада 500 мг (1 таблетка) буюрилади.
Ишемик инсультда: суткада 500-2000 мг (1-4 таблетка) буюрилади, даволаш ҳуруждан сўнг 24 соат давомида бошланади.
Ножўя таъсирлари
Цитиколнинг ножўя самаралари енгилдир. Препарат уйқусизлик, бош оғриғи, диарея, гипотония, гипертония, кўнгил айниши, кўришни хиралашишига олиб келиши мумкин. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Цитиколин ва препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Парасимпатик нерв тизимининг тонуси юқори бўлган беморларга қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Цитикол L-дигидроксифенилаланина ва леводопанинг таъсирини кучайтиради. Препаратни таркибида меклофеноксат сақлайдиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Анамнезида руҳий касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Цитикол билан даволаниш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Транспорт воситалари ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Оғир техникалар ва автомобилларни бошқариш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва самарасини тутиб турувчи бўлиши керак.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.