Цитарабин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТАРАБИН

CYTARABINE

Препаратнинг савдо номи: Цитарабин

Таъсир этувчи модда (ХПН): цитарабин

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цитарабин – 100 мг;

ёрдамчи модда: К қиймати 17 бўлган повидон.

Таърифи: таблеткага ўхшаб зичлаштирилган оқ рангли ғовак масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўсмаларга қарши восита. Антиметаболитлар. Пиримидин аналоглари.

АТХ коди: L01BC01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Цитарабин ўсмаларга қарши, иммунодепрессив таъсир кўрсатади.

Цитарабин пиримидин алмашинуви антиметаболитлари гуруҳига мансуб бўлиб, лейкозга қарши фаолликка хам эга. Цитарабиннинг антилейкемик таъсири миелобластлар, лимфобластлар ва лимфоцитларни пролиферациясини тормозлаши билан боғлиқдир.

Ўсма (лейкоз) хужайраларида энг фаол кечувчи Цитарабинни фосфорланиши жараёнида, ДНК-полимеразани сусайтирувчи фаол метаболит ҳосил бўлади, бунинг оқибатида ДНК синтези бузилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганда қисқа тақсимланиш фазасидан кейин (Т1/2 10 минутни ташкил этади) юборилган Цитарабиннинг 80% фаолсизланади ва буйрак билан чиқариладиган 1-β-D-арабино-фуранозилурацил (Т1/2 1-3 соатни ташкил этади) ҳосил бўлади.

Цитарабин плазма оқсиллари билан боғланади (юборилган дозанинг 15% боғланади). Гематоэнцефалик тўсиқ орқали бир марта вена ичига юборилганда ёмон ўтади, лекин узлуксиз инфузияда орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қондаги даражасининг 40-50% га етади.

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда ўткир нолимфобласт лейкозларда ремиссияга эришиш ва уни тутиб туриш.

Ўткир лимфоцитар лейкоз, сурункали миелобласт лейкоз (бластли криз) каби лейкозларнинг хар хил турларини даволаш учун қўлланилади.

Монотерапия кўринишида ёки бошқа препаратлар (метотрексат, гидрокортизон) билан мажмуада интратекал равишда лейкозли менингитни олдини олиш ёки даволаш учун қўлланилади.

Цитарабинни монотерапия кўринишида ёки бошқа антинеопластик воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин, энг яхши натижаларга одатда комплекс даволашда эришилади. Цитарабин препарати томонидан индукцияланган ремиссиялар, кейинчалик тутиб турувчи даволашсиз қисқа муддатли ҳисобланади.

Асоратларнинг юқори хавфи бўлган лейкозни, рефрактер лейкозни ва ўткир лейкозни қайталаниши ўсмаларга қарши кимётерапевтик воситаларни юқори дозаларда ёндош қўлланишидан қатъий назар даволашда қўлланилади.

Болаларда ноходжкин лимфомасини даволаш учун мажмуавий даволаш (LSA2L2) таркибида.

Цитарабин ўсмаларнинг ҳар хил турларини даволаш учун экспериментал равишда қўлланилган (солид ўсмалари бўлган кам пациентларда даволашга ижобий жавоб олинган).

Қўллаш усули ва дозалари

Цитарабинни фақат ўсмаларга қарши даволашни ўтказиш тажрибасига эга бўлган шифокор буюради. У даволаш курси давомийлигини, қўллаш тартибини ва ҳар бир пациент учун шахсий равишда дори воситасининг дозасини белгилайди. Даволаш тактикасини танлашда ушбу шифокор дори воситасини қўллаш бўйича йўриқномасига, касалликларни даволаш юзасидан халқаро ва миллий стандартларга, ихтисослашган адабиётлардаги илмий нашрларга, шунингдек препаратни амалиётда қўллаш бўйича шахсий тажрибасига амал қилади.

Препаратни бошқа цитотоксик воситалар билан мажмуада, турли дозалаш схемаларини ишлатган ҳолда қўллаш лозим. Уни вена ичига инфузия ёки инъекция йўли билан, тери остига ёки интратекал юбориш мумкин. Тери остига фақат 20 мг/мл концентрацияга эга инъекция учун эритмани юборишга рухсат берилади. Тери остига юбориш учун стандарт доза кўрсатмалар ва дозалаш тартибига қараб, 20-100 мг/м2 ни ташкил этади.

Препаратни интратекал юбориш учун ва юқори дозалар билан даволашда бензил спиртини сақловчи эритувчиларни ишлатиш ман этилади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Катталар учун дозалар

  1. Ремиссияни индукцияси
  2. Узоқ муддат давомида қўллаш

Болюсли инъекция учун тавсия қилинган доза 10 кун давомида суткада тана вазнига
2 мг/кг ни ташкил этади. Қоннинг миқдорий таҳлилини ҳар куни ўтказиш керак. Терапевтик жавоб бўлмаган ва токсиклик белгилари пайдо бўлмаган ҳолларда дозани суткада тана вазнига 4 мг/кг гача ошириш мумкин. Бундай дозани қўллашни терапевтик жавоб ёки токсиклик белгилари пайдо бўлгунича давом эттириш мумкин. Юқорида келтирилган дозаларда қўлланган шароитларда токсик симптомлар деярли барча пациентларда кузатилади.

Суткада тана вазнига 0,5-1 мг/кг га тенг бўлган дозани инфузия йўли билан кўпи билан 24 соат давомида юбориш мумкин. Кўпчилик пациентларда қониқарли натижа инфузиянинг биринчи соатидан кейиноқ кузатилади. 10 кундан сўнг дозани суткада тана вазнига максимум 2 мг/кг гача ошириш ва токсиклик белгилари пайдо бўлгунича ёки ремиссияга эришилгунича қўллаш мумкин.

б. Узлукли терапия

Цитарабинни суткада тана вазнига 3-5 мг/кг дозаларда кетма-кет 5 кун давомида вена ичига юборилади. Даволаш 2 кундан 9 кунгача давом этадиган танаффусдан кейин такрорланади. Бундай даволаш тартибини токсиклик белгилари пайдо бўлгунича ёки ремиссияга эришилгунича давом эттириш мумкин.

Суяк кўмигини тикланиш белгиларини пайдо бўлишини 7-64 кундан (ўртача 28 кундан) кейин кутиш мумкин. Стандарт дозани, агар токсиклик белгилари бўлмаса ва стандарт дозалаш тартиби қўлланган шароитларда ремиссия кузатилмаса, аста-секин ошириш мумкин.

  1. Самарани бир маромда тутиб турувчи дозалаш

Цитарабинни ва/ёки бошқа препаратларни қўллаш билан эришилган ремиссияни, Цитарабинни ҳафтада тана вазнига 1 мг/кг дозада 1-2 вена ичига ёки тери остига юборишни қўллаб, самарани бир маромда тутиб туриш мумкин.

  1. Юқори дозалар билан даволаш

Юқори дозалар билан кимётерапияни ўтказишда Цитарабин тана юзасига 2-3 г/м2 ҳисобидан 1-6 кун давомида ҳар 12 соатда 1-3 соатлик давомийликка эга инфузия йўли билан юборилади.

Юқори дозалар билан кимётерапия, фақат бундай даволаш тажрибасига эга бўлган тиббий персонал томонидан махсус эҳтиёткорлик билан ўтказилиши лозим.

Агар пациентлар препаратни секин инфузиялар кўринишида эмас, балки тезкор инъекциялар йўли билан қабул қилаётган бўлсалар, умумий ўзлаштира олинадиган доза юқорироқ бўлиши мумкин. Бу феномен препаратни тезда фаолсизланиши ва тезкор юборилгандан кейин юқори концентрацияларни сезувчан нормал ва ўсма хужайраларга қисқа муддатли таъсири билан боғлиқ. Нормал хужайралар ва ўсма хужайралари препаратни бундай турли юбориш усулларига бир хил тарзда жавоб беради, шунинг учун бу усуллардан биронтасининг аниқ клиник афзалликлари аниқланмаган.

Юқори дозали даволаш учун цитарабин эритмасини тайёрлаш учун бензил спиртини сақловчи эритувчиларни ишлатиш ман этилади(«Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

  1. Лейкозли менингитларда интратекал қўллаш

Цитарабин препаратини монотерапия кўринишида интратекал юбориш йўли билан ёки метотрексат (15 мг/м2) ва гидрокортизон (15 мг/м2) билан мажмуада юбориш билан қўллаш конкрет ҳолатга боғлиқ (лейкозда марказий нерв тизимини фокал шикастланиши Цитарабин билан интратекал даволашга жавоб кўрсатмаслиги мумкин, шунинг учун нур билан даволаш мақсадга мувофиқроқ ҳисобланади).

Монотерапия кўринишида интратекал юбориш билан қўлланадиган Цитарабиннинг дозаси 5 дан 75 мг/м2 гача атрофида бўлади ва одатда орқа мия суюқлигининг кўрсаткичлари нормага етмагунича ҳар 4 кунда 30 мг/м2 ни ташкил этади (кейинчалик қўшимча даволаш ўтказилади).

Дозалаш неврологик симптоматиканинг тури ва оғирлигига, шунингдек аввал ўтказилган даволаш самарадорлигига боғлиқдир.

Адабиётлардан олинган маълумотлар (клиник ҳолатлар) га кўра, Цитарабин метотрексат ва гидрокортизон билан мажмуада интратекал юборилган.

Интратекал юбориш учун цитарабин эритмасини тайёрлаш учун бензил спиртини сақловчи эритувчиларни ишлатиш ман этилади(«Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Цитарабинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Буйрак фаолиятини ҳолатига қараб, дозани камайтириш тавсия этилади. Цитарабин препаратининг юқори дозалари билан даволагандан сўнг марказий нерв тизими томонидан бўладиган токсик реакциялар буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юз бериши эҳтимоли юқорироқдир.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Цитарабинни эҳтиёткорлик билан ва кичик дозаларда буюриш керак. Юборилган препаратнинг анча катта қисми жигар орқали чиқарилади. Цитарабин препаратининг юқори дозалари билан даволагандан сўнг марказий нерв тизими томонидан бўладиган токсик реакциялар жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда юз бериши эҳтимоли юқорироқдир.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентлар токсик ножўя самараларни ёмонроқ ўзлаштирадилар, шунинг учун лейкопения, тромбоцитопения ва анемияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, уларнинг ҳолатини назорат қилишни кучайтириш керак. Зарурат туғилганида самарани бир маромда тутиб турувчи даволашни буюриш керак. 60 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентларни катта дозалар билан даволашни хавф ва кутилаётган фойда нисбатини баҳолаган тақдирдагина ўтказиш керак.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисида ишонарли маълумотлар йўқ. Болалар учун дозалаш схемаси катталарнинг даволаш схемасига ўхшаш. Ўткир миелоцитар лейкози бўлган болаларда Цитарабинни стандарт дозаларда бошқа препаратлар билан мажмуада интратекал юборилгандан кейин ўлимга олиб келувчи кечиккан авж олувчи юқорига кўтарилувчи фалажни юз бериши тўғрисида хабар берилган.

Эритмани тайёрлаш

Флакондаги кукунни суюлтириш учун ишлатиш мумкин бўлган эритувчилар:

  • инъекция учун сув;
  • натрий хлориди эритмаси (0,9%);
  • глюкоза эритмаси (5%).

Эритмани Цитарабин концентрацияси 0,5 мг/мл бўлгунича суюлтириш керак. Микробиологик нуқтаи назаридан эритмани дарҳол юбориш лозим.

Интратекал юбориладиган эритма бензил спиртини сақламаслиги керак, шунинг учун эритмани тайёрлаш учун 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 5-10 мл (ёки тавсияларга мувофиқ: Рингер лактат эритмаси, ҳеч қандай эритувчилар қўшилмаган пациентнинг орқа мия суюқлиги, бундай эритма тайёрланганидан сўнг дарҳол юборилиши лозим).

Қўллашдан олдин тайёр эритмани эримаган заррачалар борлиги ёки ранги ўзгарганини истисно этиш учун текшириш керак.

Цитарабинни метотрексат, бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин, лекин уларни бир шприцда ёки инфузион тизимда аралаштириш тавсия этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Кутилган ножўя реакциялар

Қон яратиш аъзолари ва лимфатик тизим томонидан:

Цитарабин суяк кўмигига токсик таъсири борлиги туфайли, суяк кўмиги ва периферик қоннинг хужайра ўзгаришлари бўлиши мумкин. Препарат қўлланганда анемия, лейкопения, тромбоцитопения, мегалобластоз ривожланиши, шунингдек ретикулоцитлар сони камайиши мумкин.

Инфекциялар ва инвазиялар:

Инфекциялар: вирусли, бактериал, замбуруғли, паразитар ёки исталган соҳаларда жойлашган сапрофит инфекциялар Цитарабинни монотерапияда ёки бошқа иммунодепрессив препаратлар билан мажмуада, хужайравий ва гуморал иммунитетга таъсир этувчи дозаларда қўлланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу инфекциялар кучсиз намоён бўлиши мумкин, лекин оғир бўлиши ва хатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Цитарабинли синдром:

Цитарабинли синдром иситма, миалгия, суякларда оғриқ, баъзида кўкрак қафасида оғриқ, макулопапулез тошма, конъюнктивит ва умумий ҳолсизлик билан характерланади. Одатда у препарат қўллангандан кейин 6-12 соатдан сўнг кузатилади. Бу синдромни олдини олиш ва даволашда кортикостероидларнинг самарадорлиги исботланган. Агар синдромнинг симптомларини даволашнинг иложи бўлса, кортикостероидларни қўллаш мумкинлигини ва Цитарабин билан даволашни давом эттиришни кўриб чиқиш керак.

Стандарт дозалаш тартиби

Цитарабиннинг стандарт дозалаш схемалари ёрдамида, бошқа препаратлар билан мажмуада даволашда, пациентлар қоринда оғриқ ва ёндош нейтропения ва тромбоцитопения билан кечувчи яширин қон юзасидан мусбат реакция бўлган колит тўғрисида хабар берилган.

Пациентлар консерватив медикаментоз даволашга реакция қилишган.

Ўткир миелоцитар лейкози бўлган болаларда, Цитарабинни стандарт дозаларда бошқа препаратлар билан мажмуада интратекал юборилгандан кейин кечиккан авж олувчи кўтарилиб борувчи фалаж тўғрисида хабар берилган.

Инфекциялар ва инвазиялар: пневмония, сепсис, инъекция қилинган соҳада тери ости клетчаткасини яллиғланиши.

Қон яратиш аъзолари ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, анемия, мегалобластоз, ретикулоцитопения.

Иммун тизими томонидан: анафилаксия, аллергик шиш.

Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан: анорексия.

Нерв тизими томонидан: нейротоксиклик, неврит, бош айланиши, бош оғриғи.

Кўриш аъзолари томонидан: конъюнктивит (тошма билан кечиши мумкин).

Юрак томонидан: перикардит.

Қон томирлари томонидан: тромбофлебит.

Нафас аъзолари, кўкрак фақаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: нафасни қийинлашиши, томоқда оғриқ.

Меъда-ичак йўллари томонидан: панкреатит, қизилўнгачда яраларни ҳосил бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, эзофагит, кўнгил айниши/қусиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ёки анал соҳани яллиғланиши ёки яраланиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жигар дисфункцияси, сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари касалликлари: терини яралар билан қопланиши, алопеция, сепкилларни пайдо бўлиши, тошмалар, қичишиш, эшакеми.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, сийишни тутилиши.

Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойида реакциялар: кўкракда оғриқ, иситма, юбориш жойида реакциялар (тери остига юбориш жойида оғриқ ва яллиғланиши).

Интратекал юбориш

Цитарабин препаратини интратекал юбориш тизимли токсикликка олиб келиши мумкин, шунинг учун қон яратиш тизимини синчков назорат қилиш тайинланган. Антилейкоз даволашга тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Анча яққол намоён бўлувчи токсиклик кам юз беради. Интратекал юборилганда энг кўп юз берадиган ножўя реакцияларга кўнгил айниши, қусиш ва иситма киради. Бу реакциялар кучсиз намоён бўлади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади. Параплегияни ривожланиши тўғрисида хабар берилган. Тиришишлар билан ёки у сиз кечувчи некротик лейкоэнцефалопатияни ривожланиши тўғрисида хабар берилган; айрим ҳолларда пациентларга интратекал равишда метотрексат ва гидрокортизон юборилган, шунингдек МНТ нур билан даволаш ўтказилган.

Алоҳида нейротоксик таъсири тўғрисида хабар берилган. Мажмуавий тизимли кимётерапия, МНТ ни профилактик нурлантириш ва Цитарабинни интратекал юбориш ёрдамида даволанган, ремиссия ҳолатида бўлган иккита пациент кўр бўлиб қолишган. Цитарабин препаратини интратекал ва вена ичига бир вақтда бир неча кун давомида қўлланганда орқа мия томонидан токсик реакцияларни юз бериш хавфи мавжуд, бироқ ҳаёт учун хавфли бўлган касалликларни даволашда, шифокор ўз фикрига кўра Цитарабин препаратини кейинчалик интратекал ва вена ичига қўллашни буюради

Юқори дозаларни қўллаб ўтказиладиган схемалар

Инфекциялар ва инвазиялар: сепсис, жигар абсцесси.

Нерв тизими бузилишлари: кома ёки бош мия ва мияча фаолиятини бузилиши, шу жумладан шахсни ўзгариши, уйқучанлик ва тиришишлар; периферик мотор ва сенсор нейропатиялар.

Кўришни бузилишлари: шох пардага токсик таъсир, геморрагик конъюнктивит.

Юрак фаолиятини бузилишлари: ўлим билан якунланувчи кардиомиопатия.

Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари бузилишлари: катталарда респиратор дистресс-синдром, ўпка шиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: ичак некрози, некротик колит, меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши (шу жумладан ичакнинг кистозли пневматози, бу перитонитга олиб келади).

Гепатобилиар тизим томонидан: гипербилирубинемия билан кечувчи жигарни шикастланиши.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кейинчалик десквамация билан кечувчи тери тошмаси, алопеция.

Айрим пациентларда инъекция ёки инфузия соҳасида тромбофлебит юз берган, айрим пациентлар тери ости инъекциялари соҳаларида оғриқ ва яллиғланиш юз бергани тўғрисида хабар беришган.

Бироқ кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилган.

Цитарабинни (1 г/м2) ҳам алоҳида, ҳам бошқа кимётерапевтик препаратлар (meta-AMSA, даунорубицин, VP-16) билан бирга экспериментал тарзда қабул қилган пациентларда яққол сабабларсиз диффуз интерстициал пневмония ҳолатлари аниқланган, бироқ улар Цитарабин билан даволашга боғлиқ бўлиши хам мумкин.

Кам ҳолларда десквамацияга олиб келган терида тошмалар тўғрисида хабар берилган.

Тўлиқ алопеция стандарт даволаш дастурига нисбатан, юқори дозалар билан даволашга бўлган энг тарқалган реакция ҳисобланади.

Хабар берилишича, лейкознинг қайталанишлари юзасидан юқори дозаларда даволашдан кейин кескин респиратор дистресс синдром кузатилган, у тезда ўпка шиши ва кардиомегалиягача авж олган. Ўлим ҳолати қайд этилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол моддага ёки хар қандай ёрдамчи моддага ўта юқори сезувчанлик;
  • суяк кўмиги фаолиятини медикаментоз сусайиши (хавф ва кутилган фойда баҳоланган тақдирда);
  • ҳомиладорлик даврида препаратни фақат хавф ва кутилган фойда баҳолангандан кейингина юбориш керак («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг);
  • эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цитарабинни бошқа антибластик воситалар, миелосупрессив моддалар ёки нур билан даволаш билан бирга қўллаш цитотоксик ва иммуносупрессив таъсирини кучайтириши мумкин.

Ўлдирилган вирусли вакциналар: Цитарабин томонидан ҳимоянинг нормал механизмларни сусайиши оқибатида, антителаларни ҳосил бўлиши камайиши мумкин.

Тирик вирусли вакциналар: Цитарабин томонидан ҳимоянинг нормал механизмларни сусайиши оқибатида, вирус репликацияни кучайиши, ножўя самараларни кучайиши, антителаларни ҳосил бўлиши камайиши мумкин.

Дигоксин: бета-ацетилдигоксин ва циклофосфамид, винкристин ва преднизонни ўз ичига олган химиотерапия олган пациентларда Цитарабин ёки прокарбазин қабул қилишдан қатъий назар қон плазмасида дигоксиннинг мувозанат концентрациясини ва гликозиднинг буйрак экскрециясини қайтувчан пасайиши кузатилган. Дигитоксиннинг мувозанат концентрациясида ўзгаришлар кузатилмаган. Шунинг учун химиотерапиянинг шундай мажмуавий тартибларини қўллаган пациентларда қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини назорат қилиш керак. Бундай пациентларга дигитоксинни буюриш муқобил даволаш сифатида кўрилиши мумкин.

Гентамицин: гентамицин ва Цитарабиннинг ўзаро таъсири бўйича in vitro шароитда ўтказилган тадқиқотларда K.pneumoniae штаммларига сезгирлигига Цитарабиннинг антагонистик таъсирини кўрсатди. Бу тадқиқот Цитарабин ва K.pneumoniae чақирган инфекцияни даволаш учун гентамицин қабул қилаётган беморларда тезкор терапевтик самарани йўқлиги антибактериал даволашни такроран баҳолаш зарур эканлигидан далолат беришини тахмин қилиш имконини беради.

Фторцитозин: клиник маълумотлар Цитарабин препарати билан бир вақтда қўлланилганда фторцитозиннинг самарадорлиги пасайиши мумкинлиги ҳақида далолат беради. Бу унинг тўпланишини потенциал рақобатли ингибиция қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Дориларнинг номутаносиблиги

Цитарабин гепарин, инсулин, 5-фторурацил, пенициллинлар (оксациллин ва пенициллин G), метилпреднизалон қаҳрабо-кислотали натрий билан физик жиҳатдан номутаносиб.

Цитарабинни “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган препаратлардан ташқари бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Препаратни бирон-бир модда билан аралаштиришдан олдин уни мутаносибликка текшириш керак.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Хавфсизликнинг махсус чоралари

Цитарабинга токсик таъсирлар хос бўлганлиги туфайли, препарат билан ишлаганда қуйидаги тавсияларга риоя қилиш керак:

  • ходимлар препаратни суюлтириш, юбориш ва улар билан муомала қилиш кўникмаларига эга бўлишлари керак;
  • ҳомиладор аёлларга препарат билан ишлаш тақиқланади;
  • ходимлар ҳимоя кийимларидан (кўзойнак, тиббий халатлар ва бир марталик қўлқоплар ва ниқоблар) фойдаланишлари керак;
  • эритмани суюлтириш учун махсус жой ажратиш керак (ламинар ҳаво оқимли мақсадга мувофиқ);
  • ишлаш юзаси бир марталик пластмасса асосли намликни ютувчи қоғоз билан ҳимояланган бўлиши керак;
  • препаратни суюлтирганда, юборганда ёки тозаланганда ишлатилган барча материаллар (шу жумладан қўлқоплар) ни тегишли амалдаги талабларга мувофиқ утилизация қилиш керак;
  • тери ёки кўзларга тўсатдан тушган ҳолатда шикастланган жойни кўп миқдордаги сув, совун ёки натрий бикарбонати эритмаси бўлган сув билан дарҳол ювиш ва шифокорга мурожаат этиш керак;
  • тўкиб юборилган эритмани рН 7-8 бўлган буфер эритма (масалан, фосфатли-буфер эритма) билан ювиш керак.

Ўткир лейкозларда Цитарабин препаратини қўллаш билан индукцион ва консолидация қилувчи даволаш малакали онколог назорати остида ва синчков кузатувни таъминлаган ҳолда фақат стационар шароитда олиб борилиши керак.

Индукцион даволаш даврида пациентлар препаратни ўзлаштираолинишини мониторинг қилиш ва дори воситасининг токсиклиги кузатилаётган пациентларда ҳаётий муҳим фаолиятларни ҳимоя қилиш ва тутиб туриш учун лаборатор ва қўшимча тиббий ускуналарга эга клиникада даволанишлари керак.

Цитарабин препаратининг асосий токсик самараси бўлиб суяк кўмиги фаолиятини сусайиши ва лейкопения, тромбоцитопения ва анемияни ривожланиши ҳисобланади. Камроқ жиддийликдаги токсикликнинг кўринишлари кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, оғиз бўшлиғида яраларни пайдо бўлиши ва жигар фаолиятини бузилишини ўз ичига олади.

Цитарабин препаратини буюришдан олдин бемор учун потенциал фойдани ва токсик кўринишлар ривожланиши хавфини баҳолаш керак. Фойда/хавфни баҳолашдан ёки даволашни бошлашдан олдин шифокор қуйида келтирилган тавсиялар билан танишиб чиқиши керак.

Қон яратиш аъзолари ва лимфатик тизим томонидан

Цитарабин суяк кўмигининг фаолиятини сусайтирувчи кучли таъсирга эга модда ҳисобланади; препаратнинг таъсир кучи дозага ва қўллаш схемасига боғлиқ. Дори воситаларини аввалги қўллаш чақирган суяк кўмиги фаолиятини депрессияси бўлган беморларда даволашни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Цитарабин қабул қилаётган беморлар қатъий тиббий кузатув остида бўлишлари керак ва индукцион даволаш жараёнида лейкоцитлар ва тромбоцитларга қон таҳлилини ҳар куни топширишлари керак. Периферик қондан бласт хужайралар йўқ бўлганидан кейин суяк кўмиги текширувини вақти-вақти билан ўтказиш керак. Агар препаратни қабул қилиш оқибатида суяк кўмиги фаолиятини сусайиши натижасида эритроцитлар сони 50000 дан камайса ёки полиморф-ядроли гранулоцитлар 1000/мм3 дан камайса, даволашни тўхтатиш ёки даволаш дастурини ўзгартириш заруратини кўриб чиқиш керак.

Периферик қон шакллари элементларининг сони препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин ҳам камайишда давом этиши мумкин, энг паст кўрсаткичга дори воситаси билан даволаш тўхтатилгандан 12-24 кундан кейин эришилади. Суяк кўмиги фаолиятини тикланишининг аниқ белгилари пайдо бўлгандан кейин даволаш такроран бошланади. Клиникада потенциал ўлим билан якунланиши мумкин бўлган суяк кўмиги фаолиятини сусайиши кўринишида асоратларни (гранулоцитопения натижасида инфекциялар ва организмнинг ҳимоя механизмларининг бошқа бузилишлари, тромбоцитопения чақирган қон қуйилиши) даволаш учун дори воситалари бўлиши керак.

Жигар ва/ёки буйрак фаолияти

Жигар Цитарабиннинг қабул қилинган дозасининг аҳамиятли қисмини нейтрализация қилади. Буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар Цитарабинни юқори дозаларда қабул қилгандан кейин марказий нерв тизимига токсик таъсири эҳтимоли юқори бўлади. Шунинг учун буйрак ёки жигар фаолиятини сусайиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш, яхшиси камайтирилган дозада қабул қилиш тавсия этилади.

Цитарабин қабул қилаётган пациентлар қон, сийдик таҳлили ва суяк кўмиги пунктатларини топшириб, суяк кўмиги фаолияти, буйрак ва жигар фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилишлари керак.

Ўсма лизиси синдроми

Бошқа цитотоксик препаратлар каби Цитарабин неопластик хужайраларни тез парчаланиши оқибатида гиперурикемия чақириши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида қонда сийдик кислотаси даражасини вақти-вақти билан текшириш ва зарурат бўлганида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволашни (масалан, рекомбинант урат-оксидаза, аллопуринолни қўллаш, истеъмол қилинаётган суюқлик миқдорини ошириш) буюриш керак.

Анафилактик реакциялар

Цитарабин билан даволаш вақтида анафилактик реакциялар кузатилган. Қон айланиши ва нафасни бузилишига олиб келган препаратни юборгандан кейин дарҳол кузатилган анафилактик реакция ҳақида хабар берилган, у реанимацион чораларни талаб этган.

Цитарабин препаратининг юқори дозалари билан даволаш

Юқори дозалар (2-3 г/м2) билан даволагандан кейин марказий нерв тизими (МНТ), меъда-ичак йўллари ва ўпка (Цитарабиннинг стандарт дозаларини қабул қилиш вақтида пайдо бўладиганлардан фарқли) томонидан айрим ҳолларда ўлим билан якунланувчи оғир токсик реакцияларни пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган. Бундай реакцияларга қуйидагилар киради: шох пардани қайтувчан шикастланиши ва геморрагик конъюнктивит, кортикостероидлар сақловчи кўз томчилари билан профилактика йўли орқали улардан сақланиш ёки уларни намоён бўлишини минимумга етказиш мумкин; кўпгина ҳолларда бош мия ва мияча фаолиятини қайтувчан бузилишлари, шу жумладан шахсни ўзгариши, уйқучанлик ва кома, конвульсиялар; оғир кечувчи меъда-ичак йўллари яра касаллиги, шу жумладан ичакнинг кистоз пневматози, бу перитонитга олиб келади; сепсис ва жигар абсцесси; ўпка шиши, гипербилирубинемия билан кечувчи жигарни шикастланиши; ичак некрози ва некротик колит. Ўткир нолимфоцитар лейкози бўлган икки нафар катта пациентларда Цитарабин, даунорубицин ва аспарагиназанинг юқори дозалари билан консолидациядан кейин периферик мотор ва сенсор нейропатия ривожланган. Цитарабин препаратининг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларни нейропатия симптомларини мавжудлиги юзасидан текшириш керак, чунки қайтмас неврологик бузилишлардан сақланиш учун дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Иммунитетни сусайиши/инфекцияларга мойилликни ошиши

Химиотерапевтик препаратлар, шу жумладан Цитарабинни қабул қилиш оқибатида иммунитети сусайган пациентларга тирик ёки аттенуизация қилинган тирик вакциналарни юбориш жиддий ёки ўлимга олиб келувчи инфекцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Цитарабин қабул қилаётган пациентларда тирик вакциналар билан эмлашдан сақланиш керак. Фаолсизлантирилган ёки ўлдирилган вакциналарни юбориш мумкин, лекин бундай вакциналарга жавоб кучсиз бўлиши мумкин.

Ҳар қандай локализациядаги вирусли, бактериал, замбуруғли, паразитар ёки сапрофит инфекциялар Цитарабин препаратини монотерапия кўринишида ёки хужайравий ёки гуморал иммунитетни сусайтирувчи дозаларда бошқа иммуносупрессив воситалар билан мажмуада қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу инфекциялар кучсиз намоён бўлиши мумкин, лекин оғир ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Бир неча соат давомида препаратни вена ичига такроран юборилгандан кейин кўнгил айниши ёки қусиш пайдо бўлиши мумкин. Агар препаратни инфузия йўли билан юборилса, бундай реакциялардан сақланиш мумкин.

Бошқа препаратлар билан мажмуада Цитарабин билан даволанган пациентларда ўткир панкреатит кузатилган.

Цитарабин препаратининг канцерогенлиги ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда исботланган. Цитарабинни одамларда узоқ вақт қўллаганда бундай таъсирни инкор этиб бўлмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик фаолиятини бузилиши

Цитотоксик препаратлар билан даволаш вақтида ҳомиладорликни кечишини оғишларини ривожланишининг потенциал хавфи туфайли, айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида, ҳомиладор ёки Цитарабин билан даволаш вақтида ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган пациентлар ҳомила учун потенциал хавф ва ҳомиладорликни сақлаб қолишни баҳолашлари керак. Агар даволаш ҳомиладорлик II ёки III уч ойлигида давомида бошланса маълум, лекин аҳамиятли даражада паст хавф мавжуд. Гарчи ҳомиладорликнинг уччала уч ойлиги давомида Цитарабин билан даволанган аёллар томонидан соғлом болалар туғилган ҳолатлар қайд этилган бўлсада, бундай болаларни кейинчалик тиббий кузатиш керак.

Эркаклар даволанганда ва даволагандан кейин камида 6 ой давомида уруғлантиришдан сақланиш учун контрацепция воситалардан фойдаланишлари керак. Даволашни бошлашдан олдин пациентлар спермани сақлаш имконияти борлигидан огоҳлантирилган бўлишлари керак, чунки Цитарабин билан даволангандан кейин қайтмас бепуштлик пайдо бўлиши хавфи мавжуд.

Ҳомиладорлик

Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларнинг айрим турлари учун Цитарабин тератоген модда ҳисобланади. Бу препаратни ҳомиладор аёлларга ёки ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган аёлларга фақат, агар она учун кутилаётган потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина буюриш керак. Репродуктив ёшдаги аёлларга ҳомиладорлик юз беришидан сақланиш учун контрацепциянинг тегишли усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик даврида Цитарабин (монотерапия кўринишида ёки бошқа препаратлар билан мажмуада) қўллаган аёлларда соғлом болалар туғилган. Айрим болалар чала туғилган ёки тана вазни паст бўлиб туғилган. Айрим болаларни препаратнинг таъсиридан сўнг 6 ҳафтадан 7 йилгача бўлган муддат давомида кузатилган ва ҳеч қандай патология аниқланмаган. Бир бола 80 кундан кейин гастроэнтерит туфайли нобуд бўлган.

Туғма патологиянинг 2 ҳолати, хусусан, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ҳомила Цитарабин билан тизимли даволашга дучор бўлганлиги ҳақида хабар берилган. Кўрсатилган патологиялар қўл ва оёқларнинг дистал соҳаларининг нуқсонлари ва қўл-оёқлар ва қулоқлар деформациясини ўз ичига олган.

Ҳомиладорлик вақтида Цитарабин таъсирига дучор бўлган болаларда неонатал даврда давомида панцитопения, лейкопения, анемия, тромбоцитопения, электролитлар даражасини оғиши, қайтувчан эозинофилия, IgM даражасини ошиши ва гиперпирексия, сепсис ривожланиши ва ўлим билан якунланиши ҳақида хабар берилган. Бу болаларнинг айримлари чала туғилган.

Эмизиш даври

Препарат кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Кўпгина дори воситалари кўкрак сути билан ажралганлиги туфайли, Цитарабин чақирган ножўя реакциялар ривожланишининг потенциал хавфи мавжуд. Она учун препаратни қўллашдан фойдани ҳисобга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

 

 

Болалар

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади. Дозалаш ва юбориш тартиби катталарда препаратни қўллашга ўхшаш. 3 ёшгача бўлган болаларни даволаганда бензил спиртини сақловчи эритувчилар қўлланмасин.

Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Цитарабин транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа автоматлаштирилган тизимлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Цитарабин билан даволаш вақтида дискомфорт, бош айланиши ёки кўнгил айниши кузатилиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки бошқа автоматлаштирилган тизимларни бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани сурункали ошириб юборилиши симптомлари: катта қон кетиши, ҳаёт учун хавфли инфекцияларни ривожланиши, шунингдек нейротоксик таъсирни намоён бўлиши билан кечиши мумкин бўлган суяк кўмигининг оғир депрессияси. 4.5 г/м2 ли 12 доза вена ичига инфузия йўли билан ҳар 12 соатда 1 соат давомида юборилганда МНТ га қайтмас токсикликни кутилмаган ўсишига ва ўлимга олиб келди.

Даволаш. Цитарабиннинг дозаси ошириб юборилганда қўлланиши мумкин бўлган антидот мавжуд эмас, шунинг учун препаратни ҳар гал юборишни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш лозим. Агар доза ошириб юборилса, ёрдам берувчи чораларни (гемотрансфузия, антибиотикотерапия) ўтказиш лозим. Интратекал юбориш вақтида юз берган дозани оғир ошириб юбориш ҳолларида, орқа мия суюқлигини тезкор дренажини таъминлаш учун такрорий люмбал пункцияларни ўтказиш керак, эҳтимол вентрикулолюмбал перфузия билан нейрожаррохлик аралашуви ўтказилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

100 мг дан флаконларда, ўрамда №1, №40.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x