Цитаназол Нео инфузия учун эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТОНАЗОЛ НЕО

SITONAZOL NEO

Препаратнинг савдо номи: Цитаназол Нео

Таъсир этувчи модда (ХНП): флуконазол

Дори шкали: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол  – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инъекция учун сув.

Таърифи: Рангсиз ёки оч- сарғиш рангли, тиник эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: J02AC01

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Флуконазол – замбуруғларга қарши воситаларнинг, триазол синфи вакилидир. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р450 га қарам 14α-демиилоза ферментини яққол ингибирланиши ва буни оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компонети – эргостеролни синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp., Trichoptyton spp., Cryptococcus nеoformans, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилгандан сўнг флуконазол организмнинг тўқима ва суюқликларига яхши ўтади

Препаратни балғам ва сўлакдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори плазмадаги даражасининг мувофиқ равишда 80% етади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. 90% мувозанатли концентрацияга суткада бир дозадан бир неча марта юборилгандан сўнг 4-5 кунга келиб эришилади.

Биринчи куни одатдаги суткалик дозадан икки марта юкори дозани қўлланилиши, иккинчи кунга келиб, плазмадаги препаратнинг 90 % ли мувозанатли концентрациясига яқин даражасига эришиш имконини беради.

Тахминий тақсимланиш ҳажми организмдаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан флуконазолнинг озгина қисми (11-12%) боғланади. Ярим чиқарилиш даври – анча узоқ 30 соат.

Флуконазол организмдан асосан буйрак орқали чиқарилади: бунда юборилган дозанинг тахминан 80% и ўзгармаган ҳолда чиқади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига нисбатан тўғри пропорционал боғлиқликка эга. Периферик қонда метаболитлари аниқланмаган.

 

 

 

 

Қўлланилиши

  • Криптококкоз: криптококкли менингит ва ўпка, тери криптококк инфекцияси ОИТС бўлган беморларда ва аъзоларни кўчириб ўтказишда криптококкли инфекцияни олдини олиш ва иммун танқисликнинг бошқа ҳолларида қўлланилади;
  • ёйилган кандидоз шу жумладан: кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидозли инфекциянинг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари) да қўлланилади;
  • шиллиқ қаватларнииг кандидози, шу жумладан: оғиз бўшлиғи, халқумнинг, қизилўнгачнинг ва ноинвазив ўпка-бронх инфекциялари. кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлик оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидоурияда қўлланилади;
  • вагинал кандидоз – ўткир ёки сурункали қайталанувчи шаклларида қўлланади;
  • цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш профилактикаси учун қўлланилади;
  • генитал кандидоз, ўткир ёки сурункали вагинал кандидоз, вагинал кандидознинг қайталаниш тезлигини камайтириш (йилига 3 ёки ундан кўп қисм), кандал баланитга қарши қўлланилади;
  • терининг микози шу жумладан оёқ ости, тана, қин қисми, кепаксимон темиратки, онихомикоз ва тери кандидозининг инфекцияси учун қўлланилади;
    • нормал иммунитетга эга бўлган беморларда чуқур эндимик микозлар,

кокцидиоидомикоз, паракокцидиоидомикоз, споротрихоз ва гистоплазмоз учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Флуконазол инфузия учун эритма кўринишида вена ичига томчилаб, минутига кўпи билан 20 мг (10 мл) тезликда юборилади. Вена ичига юборишдан капсулаларни қабул қилишга ўтишда ва аксинча суткалик дозани ўзгартиришни зарурати йўқ.

Инфузия учун эритма қўйидаги эритувчилар билан мутаносиб, 20 %ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, калий хлориднинг глюкоза эритмасидаги эритмаси, аминофузин, натрий хлориднинг изотоник эритмаси.

Флуконазол инфузияларини трансфузиялар учун мўлжалланган оддий тизимлар орқали, юқорида санаб ўтилган суюқликлардан фойдаланилаган ҳолда ўтказиш мумкин.

Катталарда қўлланилиши 

Криптококкли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларида даволаш давомийлиги микологик текширишларда тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда даволаш одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.

ОИТС бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилгандан кейин, флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида давом эттириш мумкин.

Кандидемияда, диссеминацияланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса – 200 мг данни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида, препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади; даволаш давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади. Иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Кандидозни бошқа соҳаларда жойлашгани (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида ва бошқаларда даволашнинг давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташкил қилади.

Болаларда  қўлланилиши

Катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ.

Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Хар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ каватларининг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.

Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.

Иммунитети пасайган болаларда, инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ бўлган замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш лозим.

Препаратни буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлганида 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши) бўлиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – тиришишлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.

Юрак-томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши: юрак қоринчаларни хилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда – буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Терфенадин ёки астемизолни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;
  • препаратга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқин воситаларга юқори сезувчанлик;
  • 1 ёшгача бўлган болаларда;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоген ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вактда қабул қилиш).

Препаратни ҳомиладорларда, агарда тахмин қилинаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган, оғир ёки хаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, қўллаш максадга мувофиқ эмас. Флюконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрацияси билан бир хил бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга олаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Флуконазол перорал гипогликемик воситалар – сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан, ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга йўл қўйилади, аммо шифокор гипогликемияни ривожланиши мумкинлигига эътиборга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўлланиши фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник ахамиятли даражагача ўсишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоиннинг қон плазмасидаги терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тўғрилаш йўли билан концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Флуконазолни рифампицин билан бир вақтда қўлланиши “концентрация – вақт” эгри чизиғи ости майдони (АUC) ни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун бир вақтда рифампицин олаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазолни олаётган пациентларнинг қонида циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланган, флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини секин ошишига олиб келади.

Теофиллинни юқори дозаларда олаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллин дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин ёки цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (“пируэт” туридаги аритмиялар) ҳоллари таърифланган. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда, охиргисининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннннг комбинациясини олаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу охиргисини унинг метаболитига айланишини пасайиши билан чақирилган.

Флуконазолни мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан – нефротоксиклик хавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Флуконазолни қўллаш кам ҳолларда, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволашнинг давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флюконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпрок мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флюконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганда, препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Қайта қўлланганда креатинин клиренсига (КК) қараб белгиланади. Агарда КК минутига 50 мл дан ортиқ бўлса, дозани тўғрилаш талаб қилинмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми 48 соат интервал билан қабул қилинади. Мунтазам диализда бўлган беморларда ҳар бир диализ сеансидан сўнг препаратнинг бир дозаси қабул қилинади. Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунга қадар давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкун.

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритма ишлатилсин!

Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотўғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин, унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин!

Дозани ошириб юборилиши

Галлюцинация ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллари таърифланган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурезни таъминлаш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

Чиқарилиш шакли

100 мл ва 200 мл дан флаконларда инфузион эритма.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С  дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x