ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦИСПЛАТИН ЭБЕВЕ®
CISPLATIN-EBEWE
Препаратнинг савдо номи: Цисплатин Эбеве®
Таъсир этувчи модда (ХПН): цисплатин
Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.
Таркиби:
1 мл да 0,5 мг цисплатин (0,5 мг/мл) сақлайди:
бир флаконда (20 мл эритма сақловчи) 10 мг цисплатин сақлайди.
бир флаконда (50 мл эритма сақловчи) 25 мг цисплатин сақлайди.
бир флаконда (100 мл эритма сақловчи) 50 мг цисплатин сақлайди.
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ ва рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши воситалар/платина препаратлари.
АТХ коди: L01XA01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Цисплатин оғир металл иони [цис-диаминди хлорплатина (II)] сақлаган анорганик моддадир. Бу модда ДНК занжирлари орасида кесишган чокларни ҳосил қилиш орқали ДНК синетизини ингибиция қилади. У кам даражада шунингдек оқсил ва РНК синтезини ҳам ингибиция қилади.
Гарчи цисплатиннинг асосий самараси ДНК синтезини ингибиция қилиш бўлсада, у бошқа самаралар ҳисобига, хусусан ўсманинг иммуногенлигини ошириш ҳисобига ўсмаларга қарши таъсир кўрсатади. Цисплатининг аккометик самараси алкилловчи агентларнинг самараси билан бир хил. Цисплатин шунингдек иммуносупрессив радиосенсибилизацияловчи ва бактерияларга қарши хусусиятларига ҳам эга.
Цисплатиннинг самаралари, эхтимол ҳужайра цикли фазаларига боғлиқ бўлмаса керак.
Цисплатиннинг цитотоксик самаралари, уни ДНКнинг ҳамма асослари, асосан-7-ҳолатда жойлашган гуанин ва аденозиннинг азот атоми билан боғланши билан боғлиқдир.
Фармакокинетикаси
Вена ичига юборилгандан кейин цисплатин организмнинг ҳамма тўқималарига тезда тақсимланади. Цисплатинни 20-120 мг/м2 дозаларда юборилгандан кейин платинанинг максимал концентрацияси жигар, простата бези, буйракда ҳосил бўлади, бир оз камроқ қовуқда, мушакларда, моякларда, меъда ости безида ва талоқда, жуда ҳам кам ҳолларда – ичакда, буйрак усти безида, юракда, ўпкада, бош мияда ва миячада ҳосил бўлади. Юборилгандан кейин 2 соат сўнг цисплатиннинг дозасини 90% дан ортиғи қон плазмаси оқсиллари билан боғланган бўлади. Бу жараён қайтмас бўлиши мумкин. Оқсил билан боғланган препарат фракцияси ўсмаларга қарши фаолликга эга эмас. Цисплатин нотекис фармакокинетика билан характерланади. Цисплатиннинг метаболизми жараёнида бир ёки бир неча метаболитлар ҳосил бўлади; бу жараён ферментлар иштирокисиз амалга ошади. Препаратнинг қон плазмасидан элиминацияси уни болюсли вена ичига 50-100 мг/м2 дозада юборилгандан кейин икки фазада амалга ошади. Одамда препаратни ярим чиқарилиш даври бўйича қуйидаги кўрсаткичлар олинган:
t1/2 (тақсимланиши): 10-60 минут;
t1/2 (терминал): тахминан 2-5 кун.
Платинанинг катта қисми қон плазмаси оқсиллари билан боғлангани туфайли, препаратнинг сийдик билан экскрецияси узоқ вақт давом этади ва препаратнинг организмдан тўлиқ элиминациясига олиб келмайди (юборилган дозанинг 27-45% 84-120 соат ичида экскреция қилинади). Инфузия вақтини узайиши юборилган препаратнинг дозасини катта қисми сийдик билан чиқарилишига олиб келади.
Препаратнинг аҳлат билан экскрецияси минимал миқдорда; платинанинг оз миқдори ўт пуфагида ва йўғон ичакда аниқланади. Буйрак фаолиятини бузилиши препаратнинг қон плазмасида ярим чиқарилиш даврини кўпайтиради; назарий жиҳатдан бу кўрсаткичини кўпайиши асцити бўлган ҳолатларда ҳам бўлиши мумкин ва бу цисплатинни қон плазмаси оқсиллари билан юқори даражада боғланиши билан боғлиқдир.
Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари
Кўп марта юборилгандаги токсиклик
Кўп марта юборишда токсикликни ўрганиш бўйича моделларда токсик буйрак шикастланиши, суяк кўмиги фаолиятини сусайиши, меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар ва ототоксиклик аниқланган.
Мутагенлик ва канцирогенлик
Цисплатин мутаген самарага эга ва у in vitro ва in vivo шароитларида хар хил синамалар қўлланилган тадқиқотларда (бактериал тест тизимлари, ҳайвонлар ҳужайралари ва тўқималар культураларида хромосомаларнинг нуқсонлари) кўрсатилган.
Цисплатиннинг сичқон ва каламушларда ўтказилган узоқ муддатли тадқиқотларда унда канцероген самара борлигини кўрсатган.
Репродуктив токсиклик
Фертилликга таъсири. Препарат билан даволаш фонида гонадалар фаолиятини сусайиши аменорея ва азоспермияни ривожланишига олиб келиши ва улар қайтмас бўлиб, бепуштликни чақириши мумкин.
Каламушлардаги тадқиқотларда препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш кейинчалик катта бўлган авлодда ўсмаларни ривожланиш тез-тезлигини кўпайтирган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Цисплатин сичқонлар ва каламушлар учун эмбриотоксик ва тератогендир; иккала турдаги ҳайвонларда препарат ишлатилганда ривожланиш нуқсонлари кузатилган. Цисплатин кўкрак сутига ўтади.
Қўлланилиши
Препарат қуйидаги тарқалган ва метастазаланган хавфли ўсмаларда монотерапия ёки кимё терапиянинг кўп компонентли тартибга эга таркибида фойдаланишга мўлжалланган:
- уруғдонлар раки (паллиатив ва радикал поли кимё терапия);
- тухумдон раки (III ва IV босқичлари);
- бош ва бўйин аъзолари ясси ҳужайри раки (поллиатив даволаш);
- қовуқнинг тарқалган ва метастазаланган раки;
- ўпканинг тарқалган ва метастазаланган майда ҳужайрали раки;
- бачадон бўйни раки (нур билан даволаш билан мажмуада).
Қўллаш усули ва дозалари
Цисплатин Эбеве®, инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентратни юборишдан олдин суюлтириш керак! Препаратни суюлтириш тўғрисидаги маълумот Қўллашдаги махсус эҳтиёткорлик ва утилизация бўлимида кўрсатилган.
Катталар ва болалар
Цисплатиннинг дозаси асосий касаллик, кутилаётган реакция, шунингдек цисплатин монотерапия ёки мажмуавий кимё терапияда ишлатилаётганлиги билан белгиланади.
Дозалаш бўйича кўрсатмалар ҳам катталар, ҳам болалар учун тўғри келади.
Монотерапия учун дозалашнинг икки тартиби тавсия этилади:
- бир марта юборишда: тана юзасининг 50-120 мг/м2 дозада, хар 3-4 ҳафтада юборилади.
- 5 кун давомида: суткада 15-20 мг/м2 дозага, хар 3-4 ҳафтада юборилади.
Цисплатинни мажмуавий кимё терапиянинг таркибида ишлатилган унинг дозаси камайтирилиши керак. Одатдаги доза 20 мг/м2 ёки юқорироқ бўлиб ҳар 3-4 ҳафтада юборилади.
Бачадон бўйни ракини даволашда цисплатин нур билан даволаш билан мажмуада қўлланилади. Бундай ҳолатда препаратнинг одатдаги дозаси 40 мг/м2 ни ташкил этади, ҳафтада 1 марта, 6 ҳафтада мобайнида юборилади.
Даволашнинг кейинги циклидан олдинги эҳтиёткорлик чоралари Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари бўлимида кўрсатилган.
Буйрак фаолиятини бузилиши ёки суяк кўмиги фаолиятини сусайиши билан хасталанган пациентларда дозани камайтириш керак.
Йўриқномаларга мувофиқ тайёрланган инфузия учун цисплатин эритмаси 6-8 соат давомида вена ичига томчилаб юборилиши керак.
Гидратация:
Цисплатинни юборишдан олдин 2-12 соат давомида ва юборилгандан кейин камида 6 соат вақт давомида пациент гидротациясини таъминлаб туриш керак. Адекват гидратация цисплатини инфузияси пайтида ва у тугаганидан кейин етарли диурезни таъминлаш учун зарурдир. Бунга қуйидаги эритмалардан бирини вена ичига инфузияси қилиш йўли билан эришилади:
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ва 5% ли глюкоза эритмасининг аралашмаси (1:1 нисбатда).
Цисплатинни юборишдан олдинги гидратация:
эритмани вена ичига соатига 100-200 мл тезликда 6-12 соат давомида инфузия қилиш.
Цисплатинни юборилиши тугаганидан кейинги гидратация:
Қўшимча 2 л эритмани вена ичига соатига 100-200 мл тезликда 6-12 соат давомидаги инфузияси.
Агар гидратация ўтказилгандан кейин сийдик ажратиб чиқарилиши соатига 100-200 мл кўрсаткичдан камайса, унда жадаллаштирилган диурезни ўтказиш керак бўлиши мумкин. Жадаллаштирилган диурезни 37,5 г маннитолни 10% ли эритма (375 мл 10% ли маннитол эритмасини) кўринишида юбориш ёки диуретикни юбориш (буйрак фаолияти нормал бўлган шароитда) йўли билан, амалга ошириш мумкин. Агар юборилган цисплатиннинг дозаси 60 мг/м2 дан юқори бўлса, ҳам маннитол ёки диуретик юборилиш лозим бўлади.
Цисплатин инфузиясидан кейин 24 соат давомида адекват сийдик ажратиб чиқаришни таъминлаш учун пациент кўп миқдорда суюқлик қабул қилиб туриши керак.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самаралар хавфи ва яққоллик даражаси препаратнинг дозасига боғлиқ; қатор ножўя самаралар даволаш жараёнида бир-бирига қўшилиши мумкин, бу уларнинг яққоллигини аста-секин ошишига олиб келади.
Цисплатиннинг энг кўп учрайдиган нохуш кўринишлари (>10% пациентларда кузатилган) қон яратиш тизими томонидан бузилишлар (лейкопения, тромбоцитопения ва анемия), меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (анорексия, кўнгил айниши, қусиш ва диарея), эшитишни ва буйрак бузилишлари (буйрак етишмовчилиги, нефротоксиклик гиперурекемия) ва тана ҳароратини ошиши ҳисобланади.
Буйрак, суяк кўмиги ва эшитиш аъзолари томонидан жиддий токсик самаралар цисплатин бир марта юборилгандан кейин 33% гача бўлган пациентларда кузатилган; бу самаралар одатда дозага боғлиқ бўлади ва организмда йиғилиб боради. Болаларда ототоксиклик оғирроқ шаклда намоён бўлиши мумкин.
Учраш тез-тезлигининг қуйидаги тоифалари ишлатилган:
жуда тез-тез (10 пациентдан ≥1);
тез-тез (100 пациентдан ≥1, лекин 10 пациентдан <1);
тез-тез эмас (1000 пациентдан ≥1, лекин 100 пациентдан <1);
кам ҳолларда (10000 пациентдан ≥1, лекин 1000 пациентдан <1);
жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан ≥1); номаълум (мавжуд маълумотларга асосланиб, баҳолаш мумкин эмас).
Қуйида клиник тадқиқотда ва препарат қайд қилингандан кейин кузатилган ножўя самаралар кўрсатилган (МеdDRA терминлари кўрсатилган).
Инфекция ва инвазиялар | ||
Тез-тез | Сепсис | |
Номаълум | Инфекция (шу қатори баъзи пациентларда ўлим холатлари) | |
Қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар | ||
Жуда тез-тез | Суяк кўмиги фаолиятини етишмовчилиги, тромбоцитопения, лейкопения, анемия | |
Номаълум | Мусбат Кумбс реакцияси билан кечувчи гемотик анемия | |
Хавфсиз хавфли ва таснифланмаган ўсмалар | ||
Тез-тез эмас | Ўткир лейкоз | |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | ||
Тез эмас | Анафилактоид реакциялар (шу жумладан юз шиши, хуштаксимон нафас олиш, бронхоспазм, тахикардия, артериал гипотензия). | |
Эндокрин тизими томонидан бузилишлар | ||
Номаълум | Қон амилазаси фаоллигини ошиши, антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси | |
Овқатланиш ва модда алмашинувини бузилишлари | ||
Жуда тез-тез | Гипонатриемия | |
Тез-тез эмас | Гипомагнемия | |
Номаълум | Дегидратация, гипокалемия, гипофосфатемия, гиперурекемия, гипокальцемия, тетания | |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | ||
Кам ҳолларда | Тиришишлар, периферик нейропатия, лейкоэнцефалопатия, қайтувчан орқа лейкоэнцефалопатия синдроми | |
Номаълум | Мияда қон айланишини бузилишлари, геморрагик инсульт, ишемик инсульт, агевзия, бош мия қон томирлари артриити, Лермитт симптоми, миелопатия, автоном нейропатия. | |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | ||
Номаълум | Кўришни аниқлигининг бузилиши, орттирилган ранг ажратишини йўқолиши, мия пўстлоғи оқибатидаги кўрлик, кўриш нерви неврити, кўриш нервининг дискини шиши, тўр парданинг пигментацияси | |
Эшитиш аъзолари томонидан ва мувозанатни бузилишлари | ||
Тез-тез эмас | Ототоксиклик | |
Номаълум | Қулоқни шанғиллаши, карлик. | |
Юрак томонидан бузилишлар | ||
Тез-тез | Аритмия, брадикардия, тахикардия | |
Кам ҳолларда | Миокард инфаркти | |
Жуда кам ҳолларда | Юракни тўхтаб қолиши | |
Номаълум | Юрак томонидан бузилишлар | |
Қон томирлари тизимидан бузилишлар | ||
Номаълум | Тромботик микроангиопатия (гемолитик-уремик синдром), Рейно феномени
| |
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар | ||
Кам ҳолларда | Стоматит | |
Номаълум | Қусиш, кўнгил айниши, анорексия, хикичоқ, диарея | |
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар | ||
Номаълум | Ўпка артерияси тромбоэмболияси | |
Тери ва тери ости қавати томонидан бузилишлар | ||
Номаълум | Тери тошмалари, алопеция | |
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | ||
Номаълум | Мушак спазмлари | |
Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар | ||
Номаълум | Ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги (шу жумладан қон зардобида мочевина ва креатинин, сийдик кислотаси концентрациясини ошиши ва/ёки креатинин клиренсини пасайиши). Буйрак найчалари томонидан бузилишлар | |
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишлар | ||
Тез эмас | Сперматогенезнинг патологик ўзгаришлари | |
Тизимли ўзгаришлар ва юбориш жойидаги асоратлар | ||
Жуда тез | Пирексия | |
Номаълум | Астения, лоҳаслик, юбориш жойида экстровазация (кейинчалик юмшоқ тўқималардаги махаллий ўзгаришлар билан, шу жумладан гиподермик, фиброз ва некроз, оғриқ, шиши ва эритема кўринишида). | |
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Цисплатинни қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:
- Анамнезида цисплатин, платинанинг бошқа препаратлари ёки препратнинг бошқа компонентларига аллергик реациялар бўлган пациентлар.
- Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам бўлган) билан хасталанган пациентлар.
- Дегидратациядан азият чекувчи пациентлар (буйрак фаолиятини жиддий бузилишини олдини олиш мақсадида цисплатин инфузиясидан олдин ва уни амалга оширгандан кейин пациентни гидратациясини таъминлаш керак).
- Миелосупрессиядан азият чекувчи пациентлар.
- Эшитишни бузилишидан азият чекувчи пациентлар, чунки цисплатин нефро- ва нейротоксик (айниқса ототоксик) восита ҳисобланади. Ушбу фолиятларни бузилиши даволашгача бор бўлган ҳолларда токсиклик кучайиши мумкин.
- Цисплатин чақирган нейропатиядан азият чекувчи пациентларлар.
- Ҳомиладор ва эмизикли аёллар.
- Тирик вакцина олаётганларда, шу жумладан сариқли иситмалашни олдини олиш учун вакцина олиш ва тутқаноқ хуружларини олдини олиш учун фенитоин қабул қилишда.
Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Цисплатин алюмин билан таъсирга киришиб, платинанинг қора чўкмасини ҳосил қилади. Цисплатинни ўзида алюмин сақловчи хар қандай қурилмалар билан контактига йўл қўймаслик лозим.
Цисплатин кимётерапияни ўтказиш тажрибасига эга бўлган малакали шифокор кузатуви остида юборилиши лозим.
Нефротоксиклик
Цисплатин оғир даражали, тўпланувчи нефро токсикликни келтириб чиқаради. Цисплатиннинг нефротоксиклигини минимумга етказиш сийдикни ажралиб чиқарилишни соатига 100 мл кам бўлмаганлигини таъминлаб ажратиб чиқаришнинг соатига камида
100 мл даражасида тутиб туриш ҳисобига эришилади. Бу, пациентни олдиндан вена ичига юбориш учун мувофиқ эритманинг 2 л юбориш билан гидратация ёрдамида ва цисплатин юборилгандан кейин худди шундай гидратация (тавсия қилинадиган ҳажми 2500 мл/м2
24 соат давомида) ёрдамида таъминланиши мумкин. Агар жадал гидратация адекват сийдик ажралишини қувватлаб туриш учун етарли бўлмаса, осмотик диуретикни (масалан, маннитолни) қўллаш мумкин.
Нейропатиялар
Препарат ишлатилганида оғир нейропатияни ривожланиш ҳоллари қайд қилинган. Бу нейропатия қайтмас бўлиши ва улар парестезия, арефлексия ва проприоцептив ва вибрацион сезувчанликни йўқолиши билан намоён бўлиши мумкин. Шунингдек мотор функцияни йўқолиш холатлари ҳам кузатилган. Шу боисдан пациентларнинг мунтазам неврологик текширишларни ўтказиб туриш керак.
Ототоксиклик
Ототоксиклик цисплатинни бир марта 50 мг/м2 дозада қабул қилган ≤31% пациентларда қайд қилинган ва қулоқ шанғиллаши ва/ёки юқори частотали диапазон (4000-8000 Гц) да эшитишни йўқолиши (кар бўлиб қолиш) билан намоён бўлган. Шунингдек нутқ частотали диапазонда ҳам эшитиш қобилияти пасайиши кузатилиши мумкин. Цисплатин қўлланганда ототоксиклик болаларда янада намоён бўлиши мумкин. Эшитишнинг йўқолиши бир ёки икки томонламали бўлиши ва препарарт кўп марта юборилганда тез-тезлиги ва даражасини ортиш тенденцияси билан тавсифланиши мумкин, баъзи ҳолатларда карлик цисплатинни биринчи марта юборилгандан кейин кузатилган. Ототоксиклик нур билан даволашни илгари қабул қилган ёки бир вақтда нур билан даволашни қабул қилаётган пациентларда кучайиши мумкин, унинг хавфи эса, цисплатиннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда цисплатин орқали индукцияланган ототоксиклик қайтувчан эканлиги маълум эмас. Цисплатин билан даволашни бошлашдан олдин ва уни кейинги юборишларидан олдин жиддий аудометрик мониторинг ўтказиб бориш керак. Шунингдек вестибуляр токсиклик ҳолатлари ҳам қайд қилинган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Аллергик реакциялар
Платинанинг бошқа препаратларини ишлатилганда бўлгани каби, кўпчилик ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари препаратнинг инфузияси давомида кузатилади ва уни қўллашни тўхтатишни ва тегишли симптоматик даволашни бошлашни талаб қилади. Бундан ташқари, ҳамма платина препаратлари ишлатилганида ўта юқори сезувчанликнинг кесишган реакциялари қайд қилинган, айрим ҳолларда фатал реакциялар аниқланган (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва Ножўя таъсирлари бўлимларига қаранг).
Жигар фаолияти ва қон кўрсаткичлари
Препарат ишлатилганда қон формуласи кўрсаткичларини ва жигар фаолиятини мунтазам мониторинги зарур.
Канцероген потенциали
Одамда цисплатинни ишлатиш даврига тўғри келадиган ва одатда лейкемия чақириши хусусиятига эга бошқа препаратлар билан боғлиқ бўлган ўткир лейкемияни ривожланишининг жуда кам холлари одамда қайд қилинган.
Цисплатин бактериал тестларда мутаген самарага эга бўлган ва ҳайвонларнинг ҳужайра культураларида хромосомалар аберрациясини индукция қилган. Шунинг учун унда канцероген хусусиятлар бўлиши мумкин, бироқ улар намойиш этилмаган.
Цисплатин сичқонларга тератоген ва эмбриотоксик таъсир этади.
Юбориш жойидаги реакциялар
Юбориш жойида реакциялар бўлиши мумкин. Препаратни юбориш жараёнида экстровазация юз бериши мумкинлиги юзасидан синчков мониторинг ўтказиш тавсия этилади.
Экстровазацияни даволаш юзасидан махсус кўрсатмалар йўқ.
Огоҳлантириш
Ушбу цитостатик бошқа одатда ишлатиладиган ўсмаларга қарши кимё препаратларига нисбатан яққол кўпроқ токсикликка эгадир.
Организмда йиғиладиган нефротоксиклик оғир бўлиб, препаратни юборишда алоҳида эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни талаб қилади (Қўллаш усули ва дозалари ва Ножўя таъсирлари бўлимларига қаранг).
Кўнгил айниши ва қусиш яққол характерга эга бўлиши мумкин ва антиэметиклар билан адекват даволашни талаб қилади.
Пациентларни ототоксиклик, миелосупрессия ва анафилактик реакцияларни ривожланиши юзасидан кузатиш керак (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Огоҳлантириш
Вена ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш
Ҳар қандай бошқа потенциал токсик препаратларни ишлатилганда бўлгани каби, цисплатин эритмаси билан ишлаганда эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш жуда мухимдир.
Препаратни терига бехосдан тушиши тери реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун қўлқоплардан фойдаланиш тавсия этилади. Цисплатин эритмаси терига ёки шиллиқ қаватларига тушса, сув билан совунлаб яхшилаб ювиш керак.
Цитостатиклар билан ишлаш ва уларни утилизация қилиш бўйича тавсия этилган муолажаларга амал қилиш керак.
Препаратни юборишдан олдин эритма тиниқлигига ва унда ёт заррачаларни йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Миелосупрессив препаратлар
Цисплатинни бошқа миелосупрессив препаратлари ёки нур билан даволаш билан мажмуада қўллаш миелосупрессияни яққоллик даражасини оширади.
Гипотензив препаратлар
Цисплатинни гипотензив воситалар, фуросемид, гидралазин, диазоксид ва пропранол билан мажмуада қўллаш нефротоксикликни кучайишига олиб келиши мумкин.
Нефротоксик препаратлар
Нефротоксик воситалар (масалан, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, амфотерицин В ва рентгеноконтраст воситалар) ёки ототокиск (масалан, аминогликозидлар) дори воситаларини бир вақтда юбориш цисплатинни буйракка токсик таъсирини потенциялайди. Цисплатин билан даволаш вақтида ва тугаганидан кейин, асосан буйракда элиминизацияга учрайдиган препаратларни, хусусан цитостатиклар (масалан, блеомицин ва метотрексат) ишлатилганда, уларни буйрак орқали элиминацияси пасайиши эхтимолини ҳисобга олиб, эҳтиёткорликка амал қилиш керак.
Цисплатин билан мажмуада қўлланилганда (шунингдек ушбу препаратни илгари олган пациентларда) ифосфаламиднинг нефротоксиклиги кучайиши мумкин.
Цисплатин, блеомицин ва этоцид билан мажмуавий даволаш ўтказилгандан сўнг қонда литийнинг концентрациясини камайишининг бир неча ҳоллари қайд қилинган. Шу боисдан бундай вазиятда литийнинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.
Ототоксик препаратлар
Ототоксик дори воситаларини (масалан, аминогликозидлар, ҳалқали диуретиклар) бир вақтда қўллаш цисплатиннинг эшитиш аъзосига бўлган токсик таъсирини потенциялайди. 60 мг/м2 дан ортиқ дозада цисплатин олаётган пациентда 24 соат ичида сийдик ажратиш 100 мл дан кам бўлган ҳолатлардан мустасно равишда “ҳалқали” диуретикларни буйрак шикастланиши ва ўтазахарлилик ривожланиши хавфи бўлган учун, қўллаш мумкин эмас.
Ифосфалид цисплатинни қўллаш оқибатида юз берган эшитиш қобилиятини пасайишини потенциялайди.
Аллопуринол, колхицин, пробенецид
Цисплатин билан мажмуада қўлланганда аллопуринол, колхицин, пробенецид ёки сульфинпиразоннинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин, чунки цисплатин қон зардобида сийдик кислотасининг концентрациясини оширади.
Ифосфамид
Цисплатинни ифосфамид билан бир вақтда қўллаш сийдик билан оқсил экскрециясини ошишига ва нефротоксикликка олиб келиши мумкин.
Доцетаксел
Метостатик ва кенг тарқалган хавфли ўсмалари бўлган беморларда доцетаксел ва цисплатинни мажмуада қўллаш, монотерапияда иккала компонентларни аналогик дозаларда қўллашга нисбатан, оғирроқ нейтротоксиклик билан ифодаланган.
Блеомицин, этопозид, винбластин
Цисплатин, блеомицин ва этопозид билан бир вақтда даволаш қонда литийнинг концентрациясининг камайишига олиб келган (мониторинг тавсия қилинади). Цисплатин блеомицин ва винбластин билан мажмуада Рейно феноменини ривожланишига олиб келади.
Хелатловчи агентлар
Хелатловчи агентлар, масалан пеницилламин цисплатиннинг самарасини пасайтириш мумкин.
Циклоспорин
Цисплатин ва циклоспоринни бир вақтда қўллаш яққол иммуносупрессияга олиб келади, бу эса ўз навбатда лимфопролифератив ҳолатларни ривожланиш хавфини оширади.
Тирик кучсизлантирилган вакциналар
Вируснинг вакцинали штамми томонидан чақирилган тизимли инфекциянии юз бериш хавфини назарда тутиб, вакцинани сариқ иситмани олдини олиш учун ишлатиш мутлақо ман этилган (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).
Тарқоқ инфекцияларни ривожланиш хавфини назарда тутиб, барча ҳолатларда, иложи борича фаолсизлантирилган вакциналардан фойдаланиш керак.
Перорал антикоагулянтлар
Перорал антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилинганда ХНН ни мунтазам назорат қилиб туриш тасия этилади.
Гистаминга қарши воситалар, фенотиазинлар ва бошқа препаратлар
Гистаминга қарши воситалар, буклизин, циклизин, лаксапин, мкзолин, фенотиазинлар, тиоксантенлар ва триметобензамидларни бир вақтда қўллаш ототоксиклик симптомларини ниқоблаши мумкин (шу жумладан бош айланиши ва қулоқ шанғиллаши бўлиши мумкин).
Тиришишга қарши воситалар
Цисплатин билан мажмуада қўлланганда тиришишга қарши воситаларнинг қон зардобидаги концентрацияси субтерапевтик даражагача камайиши мумкин.
Пиридоксин ва алтретамин мажмуаси
Тарқалган тухумдон раки бўлган беморларда ўтказилган рандомизацияланган тадқиқотларда пиридоксинни алтретамин (гексаметилмеаламин) ва цисплатин билан мажмуада қўллаш пациентнинг жавобини ривожланиш вақтининг салбий ўзгаришига олиб келган.
Паклитаксел
Паклитаксел инфузиясидан олдин цисплатинни юбориш, паклитакселнинг клиренсини 33% гача пасайишига олиб келиши мумкин, бу эса нейротоксикликни кучайтириши мумкин.
Бошқа цитостатиклар
Цисплатинни бошқа цитостатиклар билан мажмуада қўлланганда миокард ишемияси ҳолатлари кузатилган.
Номутаносиблик
Цисплатин алюмин билан ўзаро таъсирга киришиб, платинанинг қора чўкмасини ҳосил қилади.
Шунинг учун, цисплатинни алюмин сақловчи хар қандай қурилмалар (вена ичига инфузия учун тизимлар, игналар, катетерлар, шприцлар) билан контактига йўл қўйиш мумкин эмас.
Цисплатин концентратини (0,5 мг/мл) 5% ли глюкоза эритмаси билан суюлтириб мумкин эмас; фақат ушбу эритмани фақат натрий хлориди эритмаси билан аралашмасини ишлатишга рухсат берилади.
Антиоксидантлар (масалан натрий метабисульфити), бикарбонатлар (натрий бикарбонати), сульфатлар, фторурацил ва паклитаксел инфузион тизимда цисплатиннинг фаоллигини йўқотиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Цисплатин ҳомила ривожланишида жиддий нуқсонлар келтириб чиқариши мумкин деб ўйлаши мумкин. Ҳайвонлардаги тадқиқотларда препаратни трансплацентар (йўлдош орқали) ўтиши пайтида репродуктив токсиклиги ва канцерогенлиги намойиш қилинган. Одамлардаги маълумотлар йўқ.
Цисплатинни ҳомиладорлик пайтида қўллаш мумкин эмас.
Иккала жинсдаги пациентлар цисплатин билан даволашнинг бутун вақти давомида ва камида даволаш тамом бўлгандан кейин 6 ой давомида контрацепциянинг самарали усулларини қўллашлари керак. Цисплатин эркакларда қайтмас бепуштликни чақириши мумкин.
Келажакда болали бўлишни режалаштирган пациентларга даволашни бошлашдан олдин уруғ суюқлигини криоконсервация қилиш бўйича генетик маслаҳат олиш тавсия қилинади. Цисплатин инсон кўкрак сутига экскреция қилинади. Даволаниш пайтида эмизиш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Психофизик қобилиятларга таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Марказий нерв тизими томонидан айрим ножўя самаралар (хусусан уйқучанлик ёки қусиш) яққол бўлмаган ёки ўртача даражада таъсир этиши мумкин. Бундай пациентлар транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланишлари тавсия этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Бехосдан дозани ошириб юборилишига кетишига йўл қўймасликка қаратилган эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак.
Цисплатиннинг дозасини ўткир ошириб юборилиши буйрак, жигар етишмовчилиги, карликни ривожланиши, кўриш аъзолари томонидан бузилишлар (шу жумладан кўз тўр пардасини кўчиши), яққол ривожланган миелосупрессия, тўхтатиб бўлмайдиган кўнгил айниши ва қусиш ва/ёки невритга олиб келиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши хатто ўлим билан тугаши мумкин.
Цисплатиннинг дозаси ошириб юборилганда, ишлатиладиган махсус антидоти йўқ. Цисплатин оқсиллар билан тез ва мустахкам боғлангани туфайли, хатто доза ошириб юборилгандан кейин 4 соат ичида гемодиализ ўтказиш ҳам препаратни организмдан элиминация қилинишига бирозгина таъсир кўрсатади.
Доза ошириб юборилган ҳолларда умумий тутиб турувчи даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Кулранг рангли қопқоқ билан беркитилган, ҳимоя қилувчи қопқоқли қўнғир рангли шиша (кимёвий чидамлиликнинг I тури) флаконлар, алюмин сиқиб қалпоқчалар билан айлантириб маҳкамланган.
Битта флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Ўрамлар ўлчами:
20 мл сиғимли 1 флакон 10 мг цисплатин сақлайди.
50 мл сиғимли 1 флакон 25 мг цисплатин сақлайди.
100 мл сиғимли 1 флакон 50 мг цисплатин сақлайди.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Суюлтирилгандан кейин барқарорлиги
0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ва 5% ли глюкоза эритмаси аралашмаси (1:1 нисбатда) билан суюлтиргандан кейин кимёвий ва физик барқарорлиги 2-8оС ҳароратда ёки хона ҳароратида, ёруғликдан ҳимояланган жойда 28 кун давомида сақланиб туриши намойиш этилган.
Микробиологик нуқтаи назардан, эритма бевосита тайёрлангандан кейиноқ ишлатилиши керак. Акс ҳолда сақлаш учун жавобгарлик фойдаланувчи зиммасига юклатилади.
2-8оС ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда (назорат қилувчи ва валидация қилинган, асептик шароитларда тайёрлашни амалга ошириш бундан мустасно) сақлаш муддати
24 соатдан ошмаслиги керак.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Стационар шароитларда қўллаш учун.
Шифокор рецепти бўйича.
Махсус эҳтиёткорлик чоралари ва утилизация
Концентрат қўллашдан олдин суюлтирилиши керак!
Цисплатинни ўзида алюмин сақлайдиган хар қандай қурилмалар билан контактга йўл қўйиш мумкин эмас.
Препарат фақат вена ичига томчилаб юборилсин.
Инфузия учун цисплатин эритмасини тайёрлаш
Қўллаш усули ва дозалари бўлимида кўрсатилган йўриқномага асосланиб, ҳисобланган цисплатин концентрациянинг керакли миқдори (доза) (0,5 мг/мл ни қуйидаги кўрсатилган эритмаларнинг 1-2 л да суюлтирилсин:
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ва 5% ли глюкоза эритмаси аралашмаси (1:1 нисбатда) (эритмаларнинг якуний концентрацияси: натрий хлориди – 0,45%, глюкоза – 2,5%).
Фақат рангсиз, ёт заррачалари бўлмаган эритмалар ишлатилсин.
Фақат бир марта қўллаш учун.
Препарат заҳарли ва у билан ишлаганда ва утилизация қилишда эҳтиёткорликнинг алоҳида чораларига амал қилишни талаб қилади.
Инфузатни цитостатиклар билан ишлашга махсус ўргатилган ходимлар тайёрлаши керак.
Ҳамма цитостатиклар каби, цисплатин ҳам алоҳида эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак: у билан ишлаётганда ҳимоя кийимини кийиш, қўлқоплар ва ниқобни тақиш керак.
Ҳомиладор аёллар цисплатин билан ишламасликлари керак.
Препаратнинг терига ва/ёки шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймасликка харакат қилиш керак. Терига тушганда кўп миқдордаги сув билан яхшилаб ювиб ташлаш лозим. Вақтинчалик ачишиш пайдо бўлса, суртма суртиш керак. (Илова: платинага юқори сезгир баъзи пациентларда тери реакциялари ривожланиши мумкин).
Препарат тўкилиб кетса, ҳимоя қўлқопларида ғовак губка билан тўкилган препаратни йўқотиш керак. Кейин тўкилган жойни икки марта сув билан ювиб ташлаш керак. Ҳамма суюқликлар ва ғовак губкани пластик пакетга солинади ва мухрланади.
Препаратнинг фойдаланилмаган ҳамма қолдиғи ва у билан ифлосланган материалларни маҳаллий меъёрий актларнинг талабларига мувофиқ утилизация қилиш керак.