Malumotlar
Barcha malumotlar. batafsil koring. bepul. bepul malumotlar barcha sohalar bo`yicha
Водилий (1893-1965)
DO`STLARGA ULASHING: Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» достонларининг қиёсий, насрий баёнлари ҳамда Муҳаммад Ҳодийнинг «Алвоҳи интибоҳ» асарларининг … Читать далее
Абдулқодир Муҳитдинов (1892-1934)
DO`STLARGA ULASHING: Абдулқодир Муҳитдинов (1892, Бухоро — 1934.1.6, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракати намояндаси, сиёсат арбоби. Бошланғич таълимни Бухорода олгач, Истанбул мадрасасида ўқиди. Отаси йирик савдогар Мирза Муҳитдин Мансуров илк жадид газетаси «Бухоройи шариф»ни моддий жиҳатдан таъминлаб турган, янги усул мактабларига ҳомийлик қилган. Абдулқодир Муҳитдиновнинг илк мақолалари Оренбургдаги «Вақт» газетасида эълон қилинган (1910). Бухорода 1917 … Читать далее
Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891-1938)
DO`STLARGA ULASHING: Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891, Тошкент — 1938.4.10) — давлат ва жамоат арбоби. Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири. Рус-тузем мактабида ўқиган (1898 — 1901). «Тараққийпарвар» ташкилотининг аъзоси сйфатида жадидчилик ҳаракатида фаол катнашган (1908 — 17). Абдулла Авлоний, Мунавварқори, Низомиддин Хўжаев ва бошқа билан ҳамкорлик қилган. Туркистон ўлкаси Озиқ-овқат халқ комиссарлигининг Москвадаги вакили (1917 — 18), … Читать далее
Қори Йўлдош Пўлатов (1890-1965)
DO`STLARGA ULASHING: Пўлатов Қори Йўлдош Пўлатович [1890, Бухоро амирлиги (ҳозирги Лебап вилояти)даги Карки шаҳри — 1965.1.4, Тошкент] — давлат ва жамоат арбоби. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Қори Йўлдош Пўлатов Ёш бухороликлар фирқасининг Карки шўъбаси бошлиғи (1912 йилдан); Самарқанд вилояти халқ таълими мудири (1919—20); БХСР маориф нозири (1920—22), ички ишлар нозири … Читать далее
Муҳаммаджон Холиқий (1890-1938)
DO`STLARGA ULASHING: Муҳаммаджон Холиқий (1890, Қўқон — 1938.18.11, Бухоро вилояти) — маърифатпарвар педагог. Қўқон ва Бухоро мадрасаларвда ўқиган. 1910 йили ўз уйида янги усул мактабини очган ва болаларни ўқитган; шоир Чархий шу мактабда ўқиган. 1917 йили Қўқондаги «Таълими маориф» («Маориф тарқатиш») жадидлар ташкилотида саркотиб бўлган. 1917—26 йилларда Қўқондаги дорилмуаллимин (1920 йилдан таълим-тарбия техникуми)да ҳуснихат, она … Читать далее
Ғози Юнус (1889-1942)
DO`STLARGA ULASHING: XX аср миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Юнус — Муҳаммад ўғли Ғози Юнусдир. У моҳир журналист, етук ҳикоянавис ва бир қатор халқона шеърлар муаллифи, кўзга кўринган драматург, ҳажв устаси ҳамда жамоат арбоби сифатида маданиятимиз тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Ғози Юнус 1889 йилда Тошкентнинг Охунгузар маҳалласида зиёли-ҳунарманд оиласида дунёга келган. … Читать далее
Пўлатжон Қайюмов (1885-1964)
DO`STLARGA ULASHING: Пўлатжон Қайюмов (1885, Қўқон — 1964) — маърифатпарвар педагог, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1944). Азиз Қаюмов ва Лазиз Қаюмовнинг отаси. Мадрасада, сўнг рус-тузем мактабида (1906) ўқиган. Янги усул мактаби очиб, Ҳ.Ҳ.Ниёзий, А.Ибодий, М.Холиқий, С.Мажидий ва бошқалар жадид муаллимлари билан ҳамкорлик қилган. «Тазкираи Қайюмий» асарида 324 нафар ўзбек шоирларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида … Читать далее
Мукаммил Бурҳонов (1884-1938)
DO`STLARGA ULASHING: Мукаммил Бурҳонов (1884, Бухоро — 1938, Тошкент) — Бухородаги жадидлик ҳаракати намояндаси. 1910 йилдан Ёш бухороликлар ташкилотининг аъзоси. Бухорода мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиб, ёшларга замонавий таълим беришга ҳаракат қилган «Тарбияи атфол» («Болалар тарбияси») махфий жамиятини тузишда иштирок қилди (1910 йил ноябрь). Ўз уйида яширин равишда янги усулдаги мактаб очди (1912), саводсиз ва … Читать далее
Мўминжон Муҳаммаджонов (1883-1964)
DO`STLARGA ULASHING: Мўминжон Муҳаммаджонов (тахаллуси Тошқин; 1883 — Тошкент 1964) — ёзувчи, маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Шарофбой, Беклар беги (Тошкент), Олия (Уфа) каби мадрасаларда таҳсил олган. Айни пайтда эски мактабларда дарс берган. Тошкент, Наманган, Қўқон, Андижон, Уш, Жалолобод, Хўжанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда янги усулдаги мактаблар очган. «Садойи Туркистон», кейинчалик «Иштирокиюн» газеталари ва «Маориф», «Муштум» … Читать далее