Бронхоэктаз

Бронхоэктоз бронхларнинг қайта тикланмайдиган ҳолати бўлиб, бу бора-бора бронхлар деворлари кенгайиши, деформациясига (орттирилган нуқсонига)олиб келади. Бронх дарахтида сурункали йирингли-яллиғланиш жараёни ривожланади.

Касаллик аҳолининг 0,5-1,5 фоизида, айниқса, болалар ҳамда ёшларда кўп учрайди (5 ёшдан 25 ёшгача). Бронхоэктоз қайталанувчи хусусиятга эга ва доимий балғамли йўтал билан кечади.

Бронхлар ривожланиши ва шохчаларга бўлинишдаги туғма нуқсони (туғма бронхоэктозлар) 6 фоиз ҳолатда учрайди. Туғма бронхоэктозлар Картегенера синдроми (аъзоларнинг тескари ўринда жойлашиши)да, шунингдек синуситлар ва эркаклар бепуштлигида ҳам кузатилади.

Туғма бронхоэктозлар пайдо бўлишида бир қанча омиллар муҳим рол ўйнайди. Масалан:

-аёл ҳомиладорлик вақтида тамаки чекиши, спиртли ичимликлар ичиши ва вирусли инфекция билан оғриши;

-асосан болаларда юқори нафас йўлларининг сурункали касалликлари (синуситлар, сурункали йирингли тонзиллит, аденоидлар)да.

Бугунга қадар бронхоэктоз касаллиги сабаблари тўлиқ ўрганилмаган. Аммо бронх деворининг генетик заифлиги, бронхлар силлиқ мушакларининг етарли ривожланмаганлиги, тоғай тўқимасидаги етишмовчилик, ҳимоя функцияси мустаҳкам эмаслиги кейинчалик бронхлар деворининг механик бузилиши ва зарарланишига олиб келиши аниқланган.

Ёш болаларда тез-тез қайталовчи инфекцион яллиғланиш касалликлари, айниқса, стафилококк, стрептококк, гемофил таёқчаси, анаэроб инфекциялар бора-бора бронхоэктозлар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, бронх обтурацияси (тиқилиб қолиши) бронхларнинг секрет чиқаришини чеклайди ва бу секрет дистал жойларда қолиб кетади, бронхлар ўтказувчанлиги бузилиб охир-оқибатда бронхларнинг шиллиқ, шиллиқ ости қавати ва чуқур қатламларида салбий ўзгаришлар юзага келади.

Кўп миқдорли балғамли йўтал, айниқса, эрталаблари балғам ичида қон аралаш бўлиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, қон тупуриш ва ўпкадан қон кетиши, кўкрак қафасида оғриқ ва ҳансираш сингарилар бронхоэктоз аломатларидандир. Беморларнинг бармоқлари “барабан таёқчалари”дек, тирноқлари эса “соат шишасидек” ялтироқ бўлади.

Бронхоэктозни ташҳислашда иккита ҳолат ҳисобга олинади:

1.Тўғри ва ёнбош проекцияли рентгенограммада ўпка тасвири ячейкали ва деформацияли: ателектаз участкалари, шикастланган сегменти кичрайганлиги кўринади.

2.Бронхография – энг ишончли, самарали усул бўлиб, бу текширув бронхоэктазлар тарқалганлигини, жойлашиши, турини аниқлашга ёрдам беради.

Касаллик қўзғалиш даврида асосан, бронх дарахтининг йирингли яллиғланиш жараёнларини камайтиришга қаратилган. Шу мақсадда антибиотиктерапия ва бронхоскопик дренаж ўтказилади. Антибиотиклар парентерал (томир ичига, мушак орасига) ҳамда бронх ичига юборилади. Сурункали бронхлар яллиғланиш жараёнларини даволашда цефалоспоринлар яримсинтетик пенциллинлар, гентамицинлар буюрилади. Бронх дарахтини дренаж қилиш (кераксиз суюқликни чиқариб ташлаш усули) учун эса бемор оёқ томонини кўтарган ҳолатда ётиши керак, бу эса балғам ажралишини енгиллаштиради. Балғам кўчишини яхшилаш мақсадида балғам кўчирувчи препаратлар, ишқорли сув, кўкрак қафаси массажи, нафас гимнастикаси ингаляция, кўкрак қафасига дори-препаратлари билан электрофорез қилиш буюрилади.

Бундан ташқари бронхоэктоз касаллигида бронхларни ювиш муолажаси ҳам ўтказилади. Бронхоскоп ёрдамида йирингли ажралма (секрет) тортиб олинади ва бронхларга бронхоскоп орқали антибиотиклар, мухолитинлар, бронхолитинлар юборилади.

Дилбар МАҲМУДОВА,
пульмонолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x