Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Агар сенга нисбатан ҳасад қилувчи одам бўлмаса, демак, сен муваффақиятсиз киши экансан.
Муҳаммад Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
*****
Бошқаларнинг оғизларини беркитолмасанг, унда ўзингнинг қулоқларингни беркит!
“Фикр дурдоналари”
*****
Агар улар девор устида кетаётган чумолини кўриб қолсалар, у йўлини ўзгартириши учун ўша ерга бармоқларини қўйиб турадилар. Ана шундай кимсалардан сени ўз ҳолингга қўйишларини кутяпсанми?
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Қурол қўрқоқларининг қўлида, мол-пул ўғриларининг қўлида, қалам-ручка мунофиқларининг қўлида бўладиган халқда яхшилик йўқ.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Бир киши ўзининг кўриниши, кийимларининг бежиримлиги билан мақтанди. Шунда Суқрот: “Гапирчи, шунда қандайлигингни биламан” деди.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Яхшилик қил! Куни келиб қилган яхшилигинг сенга ўзинг кутмаган томондан қайтади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Вафо – олдингда қилинаётган иш билан эмас, балки ортингдан нималар содир бўлиши билан ўлчанади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар оғриқни ҳис қилсанг, демак, тириксан. Агар бошқаларнинг ҳам оғриқларини ҳис қилсанг, демак, инсонсан.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
https://saviya.uz/ijod/nasr/boshqalarning-ogizlarini-berkitolmasang-unda-ozingning-quloqlaringni-berkit/