Беҳи

Беҳи таркибида эфир мойи, қандлар, органик кислоталар, витамин С, темир, мис, ошловчи моддалар бор. Уруғидан олинган шиллиқ эритмадан ва ёғидан қадимдаёқ беморларни даволашда кенг қўлланилган.

Халқ табобатида беҳи меваси, уруғи, барги ва пўстлоғи ишлатилади. Беҳи пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлгани учун юрак ва буйрак хасталикларини тузатишда ёрдам беради. Жигар ва ичак касалликларини даволашда ўт ҳайдовчи дори ҳисобланади.

Меъда шиллиқ қавати яллиғланганда, камқонлик ва қандли диабетда дори сифатида ишлатилади. Баргларидан тайёрланган қайнатма гипертонияда кўп қўлланади. Уруғи дамлаб ичилганда овоз бўғилиши, томоқ шамоллаши, ўпка яллиғланишига даво бўлади.

Бирор йиғинда ўз маърузаси билан қатнашмоқчи бўлган одам беҳи уруғидан 1-2 донасини тили остига ярим соатга солиб қўйса, 2-3 соатли маъруза чоғида ҳам бирор марта томоғи қуримайди.

Улуғ ҳаким Абу Али ибн Синонинг “Тиббий ўгитлар” китобида беҳининг юз бир хосияти санаб ўтилади ва шундай ёзилади:

“…Чўққа кўмилгани енгилроқ ва фойдалироқ. У шундай пиширилади: ичини ковлаб уруғи чиқарилади ва ичига асал солиб усти лойланади, сўнг қўрга кўмилади. Беҳи ёғи кал яраларида ишлатилади, сиқиб олинган суви астмада фойдали. У қон туфлашни ҳам тўхтатади. Уруғи томоқ қирилишини йўқотиб, ўпка найини юмшатади. Шуни ҳам айтиш керакки, беҳини жуда кўп истеъмол қилиш асаб оғриқларини келтириб чиқаради. У чанқовни босади, сиқиб олинган суви сийдик йўлига томизилса, пешоб ачиштириб тушишида фойда қилади”.

Уй шароитида беҳидан мураббо ва ичимликлар тайёрлаш мумкин. Улар инсон саломатлигини мустаҳкамлашда жуда фойдали.

Беҳи қандли диабет ва хафақонга қарши дори. Халқ табобатида бундай хасталиклар билан оғриган беморларга енгиллик туғдириш учун беҳи барглари ҳамда мурғак новдаларидан тайёрланган қайнатмаларни ичиш тавсия этилади. Бунинг учун қуритиб майдаланган барги ва новдаларидан 2 ошқошиғи 2 стакан сувда паст алангада 30 дақиқа қайнатилади.

Қайнатма ўз тафти билан совигач, сузиб олиб, шарбатидан 1 ошқошиқдан кунига 3 маҳал ичилади. Ич кетганда бемор қайнатмадан 1-2 ошқошиқда овқатдан кейин, кунига 3 маҳал ичиши тавсия этилади.

Сайфулла ШАРОПОВ, шифокор.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x