DO`STLARGA ULASHING:
Амирқул Карим – шоир, публицист ва таржимон. 1960 йилда Шаҳрисабзда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг ва Санкт-Петрбург Давлат университетининг Журналистика факультетларида, Ҳиндистондаги Жаварлаъл Неру университетининг Оммавий ахборот воситалари институтида таҳсил олган.
“Туркистон” газетаси, “Ёш куч” журналида ходим, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида халқаро ахборот таҳририяти Бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси, “Ҳуррият” газетаси Бош муҳарири вазифаларида хизмат қилган. Айни пайтда “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раиси вазифасида ишлаб келмоқда.
У “Амир Темур ўгитлари” (1990) китоби ҳаммуаллифларидан бири, В.Череванскийнинг “Амир Темур” тарихий қиссаси (1993), Нобел мукофоти лауреати Ж.Стейнбекнинг “Жавоҳир” қиссаси (2000), рус шоири В.Висотскийнинг “Тақиқланган қўшиқлар” шеърлар тўплами (2006) таржимони.
“Шабнам тераётган қуёш” шеърий мажмуаси (2011), “Басё юрти мўъжизалари” публицистик китоби, “Мукаммал инсонни излаб”, “Тарихнинг узилган парчаси” мақолалар туркуми муаллифи.